Хизмат сафарларида кундалик харажатлар учун ҳаққа ЖШДС ва ижтимоий солиқ қандай солинади

preview

Аввал биз хизмат сафарларида кундалик харажатлар меъёрларини қўллаш ва уларга солиқ солиш ҳақида ёзган эдик. Ушбу мавзуни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди.

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Меҳнат кодексига кўра:

Ходимни хизмат сафарига юбориш чоғида иш берувчи унга доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (кундалик харажатлар) қоплаши шарт .

Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас .

Хулоса:

Тижорат ташкилотлари кундалик харажатлар учун ҳақни ҳар қандай миқдорда, бироқ бюджет ташкилотлари учун белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда белгилашга ҳақли. Кундалик харажатлар миқдорини жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйиш лозим.

 

Ташкилотнинг иқтисодий имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда, жамоа шартномасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган меъёрлар ҳамда қоидаларга нисбатан имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар назарда тутилиши мумкин (шу жумладан – хизмат сафари харажатларини компенсация қилиш) .

Эски МКнинг 37-моддасида қуйидаги ифода мавжуд эди: «Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган меъёрлар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар ҳам киритилиши мумкин...».

Солиқ кодексига биноан:

Қуйидаги тарзда тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ:

  • қонунчиликда белгиланган меъёрлар доирасида – хизмат сафарига юборилган шахснинг даромади сифатида қаралмайди ;
  • қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ортиқча – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловларига киради .

Юқорида келтирилган меъёрлардан кўринадики, Солиқ кодексида ҳуқуқий конструкция эски МКнинг 37-моддаси контекстидан келиб чиққан ҳолда қўлланилган. Аммо, ҳозир Меҳнат кодексининг янги таҳрири амал қилмоқда, унда харажатларнинг (шу жумладан кундалик харажатлар) ўрнини қоплаш миқдори жамоа шартномасида белгиланади, Вазирлар Маҳкамаси эса уларнинг миқдорини фақат бюджет ташкилотлари учун белгилайди.

Меҳнат кодексининг янги таҳрири ва Солиқ кодексининг мавжуд меъёрлари ўртасидаги номувофиқлик туфайли солиқ ноаниқлиги юзага келади.

Хулоса:

Солиқ солиш мақсадларида тижорат ташкилотларида жамоа шартномасида белгиланган кундалик харажатлар меъёрлари қўлланилиши керак, чунки:

  • мамлакат ичидаги хизмат сафарлари учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан 02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚда миқдор фақат бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун белгилаган;
  • мамлакатдан ташқаридаги хизмат сафарлари учун Молия вазирлиги томонидан 19.11.2015 йилда қабул қилинган 2730-сонли Низом амал қилади. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, МҲҲнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати уларни қабул қилган органларнинг ваколатларига ва мақомига мувофиқ белгиланади. Яъни, юқорироқ юридик кучга эга бўлган ҳужжатни – Меҳнат кодексини қўллаш лозим.

Аммо, НҲҲ тўғрисидаги қонун ва Меҳнат кодексидаги ўзгартиришларга қарамай, солиқ низоси юзага келиши хавфи мавжуд.

Таклиф:

Ноаниқликни бартараф этиш учун 2730-сонли Низомнинг муқаддимасига 424-сонли қарордаги каби меъёрни киритиш мақсадга мувофиқдир. Айнан: «Мазкур Низом қоидалари бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари бошқа барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга».

 

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /ru/publish/doc/text202688_hizmat_safarlarida_kundalik_harajatlar_uchun_haqqa_jshds_va_ijtimoiy_soliq_qanday_solinadi