Полезное для бухгалтера в декабре:
Чет элликдан асосий ставкадан паст фоизда қарз олган бўлсангиз
«Норезидент жисмоний шахсдан чет эл валютасида қайта молиялаш ставкасидан паст фоизли қарз олдик. Норезидент икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун резидентлик сертификатини тақдим этди. Бу ҳолатда қайта молиялаш ставкаси ва шартномадаги фоизлар ўртасидаги фарқ бизнинг ташкилотимиз даромади ҳисобланадими? Ёки биз Солиқ кодексининг 299-моддаси 5-қисми 2-бандини қўллаймиз ва бизда солиқ оқибатлари юзага келмайдими?
Агар шартномада кўрсатилган фоизлар кўринишидаги харажатларни ҳисоблаш ва резидентлик сертификатидан фойдаланишда биз солиқ тўлашдан озод этилсак, ушбу харажатни фойда бўйича ҳисоботда ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Компания чет эллик норезидент жисмоний шахсдан фоизларни тўлаш мажбурияти билан қарз олса, бу норезидентнинг даромадлари қайта молиялаш ставкасидан юқори ёки паст бўлишидан қатъи назар фоизлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Агар фоиз ставкаси Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасидан паст бўлса, қарз олувчида даромад юзага келмайди .
Агар норезидент давлати билан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро шартнома тузилган бўлса, бундай шартноманинг 11-моддаси "Фоизлар"га мурожаат қилиш керак. Одатда, ушбу модданинг 2-банди Солиқ кодексига нисбатан фоизлар кўринишидаги даромадга солиқнинг пасайтирилган ставкасини белгилайди.
Агар резидентлик сертификати мавжуд бўлса ва даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқ тасдиқланган бўлса, бундай норезидент даромадларини солиққа тортишда компания даромадларни тўлашда солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга .
Агар жисмоний шахсда ЖШШИР мавжуд бўлса, норезидент даромадлари фойда солиғи бўйича ҳисоботда дивидендлар (фоизлар) кўринишида 10202_9 коди бўйича акс эттирилади.
Агар ЖШШИР мавжуд бўлмаса, маслаҳатчининг фикрича, тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини 10307_6 коди бўйича тўлдириш керак.
Фойда солиғини ҳисоблашда кўрсатилган фоиз бўйича харажатларни чегириладиган харажатларга киритиш фақат улар иқтисодий асосланган бўлса мумкин .
Бундан ташқари, агар жисмоний шахс ўзаро боғлиқ шахс бўлса, фоизлар бўйича барча харажатларни чегириладиган харажатларга киритиб бўлмайди .
Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадларни ҳисобга олиш ва ҳисоботни тўлдириш масалалари бўйича Buxgalter Proда батафсил тавсиялар мавжуд:
- Дивиденд ва фоиз шаклидаги даромадларни солиққа тортишда қандай ҳисобга олиш керак;
- Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдирилади.
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Қарз олувчида даромадлар ва харажатларни қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак;
- ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин;
- Норезидентлар даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини қандай тўлаш керак;
- Норезидент жисмоний шахсларга икки ёқлама солиққа тортишни олдини олиш бўйича халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак.