Дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қандай қилиб тўғри ҳисобдан чиқариш мумкин

preview

«Корхонада 2023 йилда  баъзи мижозлардан бўнаклар ва бошқалардан қарзлар юзага келган. Биз бу мижозларни топа олмаймиз. Суммалар - ҳар хил, 10 минг сўмдан 10 млн сўмгача. Раҳбарият бу суммаларни ҳисобда "осилиб қолмаслиги" учун ҳисобдан чиқаришни талаб қилади. Буни қанча вақтдан кейин амалга ошириш мумкин? Қандай бухгалтерия проводкалари керак?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал - «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинди, уни истисно тариқасида эълон қиламиз.

Мутахассисларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига обуна бўлинг.

 

– Тегишли мижозларни топа олмаганингиз учунгина дебиторлик ёки кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш мумкин эмас. Бундай қарзлар билан доимо ишлаш керак. Кредиторлик қарзини тўлаш керак, дебиторлик қарзини эса тўлашни талаб қилиш керак.

Дебиторлар ва кредиторларни қидиришнинг турли усуллари мавжуд, шу жумладан - Давлат статистика қўмитасининг сайти орқали. Шунингдек, юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотларга мурожаат қилиш мумкин.

Келгусида муаммолар юзага келмаслиги учун фақат умидсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришни тавсия этамиз.

Умидсиз қарз деб суд қарори асосида мажбурият тугатилиши, қарздорнинг банкрот деб тан олиниши, тугатилиши, қарздорнинг вафот этиши ёки даъво муддати ўтиб кетиши натижасида қайтарилиши мумкин бўлмаган қарз тан олинади  .

 

Бухгалтерия проводкалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дт

Кт

Дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

Дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётлар

Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш

Кредиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётлар

9360 «Кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

 

 

 

Бошқа операцион харажатлар Бошқа операцион харажатлар Бошқа операцион харажатлар /ru/publish/doc/text203628_debitorlik_va_kreditorlik_qarzlarni_qanday_qilib_tugri_hisobdan_chiqarish_mumkin