2025 йил июнь ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради

preview

Корпоратив чекларни рўйхатга олиш, ногирон ходимлари бўлган корхоналар учун субсидиялар, ЙҲҚни бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш, қурилишда қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, инвестициялар учун яшаш рухсатномасини олиш, МИЗ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа ўзгаришлар 2025 йил июнь ойида кучга киради.

Улар ҳақида buxgalter.uzнинг анъанавий шарҳида батафсил ўқинг:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналга обуна бўлинг.

 

My3.soliq.uzда фақат «корпоратив» карта туридаги чекларни рўйхатга олиш мумкин бўлади

2025 йил 10 июндан бошлаб корпоратив карталардан фойдаланиб амалга оширилган харидлар чекларини my3.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида рўйхатга олишда чекда кўрсатилган банк картаси турига эътибор берилади. Агар чекда «корпоратив» карта кўрсатилган бўлса, уни шахсий кабинет орқали рўйхатга олиш мумкин бўлади. Акс ҳолда чекларни рўйхатга олиш имкони чекланади. Бу ҳақида биз батафсил бу ерда ёздик >>>

 

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган тадбиркорлар субсидия олади

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган тадбиркорлик субъектлари сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматларини ташкил этиш харажатларини қоплаш учун 50 млн сўмгача субсидия олиши мумкин . Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилиш асосида ҳамроҳлик хизматларини кўрсатишга рухсат берилди.

Эътибор беринг

Сизнинг корхонангиз фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин, агар :

  • сизнинг ягона таъсисчингиз – ногиронлар жамоат бирлашмаси бўлса;
  • ногиронларнинг умумий сони 50% дан кам бўлмаса;
  • ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди – 50% дан кам бўлмаса.

Бу ҳолатда ноль даражали ставкани қандай қўллашни тавсияда ўқинг >>>

 

Қайта ишлашга мўлжалланган товарларни маркировкалаш талаби кучга киради

Экология вазирлиги ўтган йили ишлаб чиқувчилар ва импортчилар қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишлари лозим бўлган товарлар рўйхатини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Талаб 2025 йил 25 июндан кучга киради.

Рўйхатда 7 товар гуруҳидаги 54 номенклатура мавжуд – пластик, қоғоз ва картон, металлар, шиша идишлар, композит материаллар, батарейкалар ва аккумуляторлар, қурилиш чиқиндилари.

Рўйхатда ишлаб чиқувчилар товарларни маркировкалаши лозим бўлган код ва белги тасвирлари мавжуд.

Бу ҳақда биз бу ерда батафсил ёзганмиз >>>

 

Иссиқлик таъминоти тизимларига янги талаблар кучга киради

Бинолар ва иншоотларни лойиҳалашда биноларга энергия тежовчи жиҳозлар, муқобил иситиш тизимлари (гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ва бошқалар) ва ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш панеллари ва ҳ.к.)ни мажбурий ўрнатиш талаби кучга киради .

Барча янги, модернизация қилинаётган ва қайта қурилаётган қурилиш объектлари учун ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимини жорий этиш назарда тутилади.

 

Қурилиш соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучаяди

27 июнда шаҳарсозлик меъёрларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтирувчи 25.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1050-сон Қонун кучга киради. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ўлим ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келса, 3 дан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Ўзгаришлар ҳақида батафсил «Норма» шарҳида ўқинг >>>

 

МИЗ иштирокчилари божхона имтиёзлари билан қўллаб-қувватланади

МИЗ иштирокчилари учун экспортга ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган импорт хом ашё, материаллар ва комплектлаштирувчилар божхона тўловларисиз (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) «божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш» божхона режими орқали ўтказилади .

 

Тадбиркорлар «Фаол ҳаётга қадам» дастурига уланиши мумкин

«Фаол ҳаётга қадам» дастури  ёрдамга муҳтож катталарни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастур доирасида 5 янги ижтимоий хизмат тури кўрсатилади:

  • уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам;
  • уй шароитида назорат;
  • тиббий-ижтимоий реабилитацияда ёрдам;
  • кундузги ташриф шаклида назорат;
  • индивидуал ёрдамчи.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни «Инсон» марказлари ва бошқа давлат ташкилотларидан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар, хусусий компаниялар ва ўзини ўзи банд қилувчилар ҳам кўрсата олади .

 

ЙҲҚ бузилишини жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилади

Жарима баллари ҳайдовчи томонидан биринчи бузилиш санасидан кейинги йилнинг шу санасигача ҳисобланади .

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби энди қуйидагича:

  • жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали автоматик ҳисобланади;
  • ҳайдовчилар "E-jarimaball" орқали исталган пайтда ўзларининг жарима баллари ҳақида маълумот олиши мумкин;
  • ҳайдовчилар 8 балл миқдорида қоидаларни бузганлик ҳақида СМС-хабар билан огоҳлантирилади;
  • суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқлангач, жаримa баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади;
  • охирги ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари ҳисобланган пайтдан 6 ой ичида ҳайдовчи бошқа ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаса, жами жарима балларидан 2 балл чегириб ташланади.

Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг электрон базаси яратилади.

 

Камералар йўлакка чиқишни қайд этишни тўхтатади

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб йўл белгиларига чиқиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг фото ва видео фиксацияси тўхтатилади. Истисно – тўхташ чизиғи (5.33-сонли йўл белгиси) – деб маълум қилди Президент матбуот котиби.

Бунда агар ушбу ҳуқуқбузарликни ЙҲХ ходими аниқласа, ҳайдовчи жарима тўлайди.

Шунингдек, 1 июндан шаҳар кўчаларида 07:00 дан 21:00 гача (дам олиш кунлари ва шошилинч характердаги ҳолатлардан ташқари) йўлни таъмирлаш ёки белгилар чизиш ишларини олиб бориш учун тақиқ кучга киради. 

 

Яшаш гувоҳномасини олишнинг соддалаштирилган тартиби кучга киради

2025 йил 1 июндан бошлаб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси 250 минг АҚШ доллари тўлаш ва оиланинг ҳар бир аъзоси учун 150 минг АҚШ доллари (турмуш ўртоқлар, болалар ва ота-оналар) тўлаш шартида 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади .

 

Баҳрайн, Қувайт ва Уммон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюришади

Туристик оқимни кўпайтириш мақсадида 1 июндан Ўзбекистон Баҳрайн, Қувайт ва Уммон фуқароларини 30 кунгача муддатга визасиз режимда қабул қилади .

2025 йил 1 июндан туризм соҳасидаги барча давлат электрон тизимлар ва платформаларини ишлаб чиқиш фақат Туризмнинг ягона миллий платформаси доирасида мумкин бўлади. Бу Ўзбекистон фуқаролари учун жойлаштириш воситаларида жойларни брон қилиш жараёнини соддалаштиради (MyID ёрдамида).

 

Ўзбекистонликлар Хитойга визасиз ташриф буюриши мумкин

1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро визаларни бекор қилиш тўғрисидаги Келишув кучга киради. Икки мамлакат фуқаролари қуйидаги муддатларга кириш, чиқиш ёки транзит учун виза талабларидан озод этилади:

  • ҳар бир туриш учун 30 кундан ортиқ эмас;
  • исталган 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ эмас.

Визасиз режим меҳнат фаолияти, таълим ва ОАВ соҳасидаги фаолият, шунингдек ваколатли органларнинг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа фаолият турларига тааллуқли эмас.

 

Чиқинди учун қарздорлар электр энергиясиз қолади

Қаттиқ маиший чиқиндиларини олиб кетиш учун 6 ой ва ундан ортиқ тўланмаган қарзи бўлган истеъмолчилар учун 2025 йил июнидан электр энергияси учун тўловга чеклов кучга киради.

Бундан аввал бу тартиб Тошкент, Нукус ва вилоят марказлари аҳолиси учун амал қилган . Энди у барчасига тегишли.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text208577_2025_yil_iyun_oyida_uzbekistonda_nimalar_uzgaradi