2024 йил 1 августда экспортчи компаниялар вакиллари билан учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Soliq мобил иловасида «Soliq biznes» хизматининг ишга туширилганини маълум қилди. Бу хизмат юридик шахсларнинг шахсий кабинетининг мобил версиясида пайдо бўлди.
Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди: ...
Ijara.soliq.uzда “Қўшимча келишув” тугмаси пайдо бўлди. У кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ижара шартномаларига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Илгари бунинг учун аввал рўйхатдан ўтказилган шартномани бекор қилиш ва қўшимча келишув билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда янги шартномани рўйхатдан ўтказиш лозим бўлган.
Buxgalter.uz янги тугма қандай ишлашини аниқлаштирди: ...
Чет эл компанияси, яъни норезидент Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ муддат тижорат фаолиятини амалга оширса, у Ўзбекистонда доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилиши лозим . Қонунчиликнинг ушбу талабини қандай бажариш ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари гапириб беришди.
Муҳим ...
Солиқ органлари чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига хат йўллаб, унда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга асосан корхонанинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини солиқ органларининг тизимлари билан интеграция қилиш бўйича нормага риоя қилиш заруриятини кўрсатишмоқда. Ҳуқуқбузарларга СКнинг 227-1-моддаси бўйича жарима солиш билан таҳдид қилишмоқда.
Солиқ тўловчилар шунга эътиборни қаратишмоқдаки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар контекстида ушбу норма солиқ органлари талқин қилаётганлари ва қўллаётганлари каби унчалик аниқ кўринмаяпти. Бу низоларга олиб келмоқда.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни назорат-касса техникасини ишлаб чиқиш ва унга хизмат кўрсатиш соҳасидаги мутахассис, “GAROV TARAQQIYOT NKM” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ шарҳлаб берди: ...
Ижарага олинган бинода ишни бошлашни режалаштираётган таъсисчилар янги ташкил этилаётган ташкилотнинг бўлғуси манзили ijara.soliq.uzга киритишлари лозим. Буни амалга оширмасдан давлат рўйхатидан ўтказишнинг имкони бўлмайди.
Ташкил этилаётган юридик шахснинг бўлғуси жойлашадиган жойи тўғрисидаги маълумотларни қандай киритиш ҳақида “Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинарида Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ гапириб берди: ...
Солиқ органлари Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини солиқ органларининг тизимлари билан интеграция қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилинмаганлиги учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини жаримага тортишмоқда.
Buxgalter.uz вазиятни шарҳлаб бериш илтимоси билан мутахассисларга мурожаат қилди. ...
E-ijaraда чет эл компаниялари ижарага олувчи бўлган кўчмас мулк шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида “чет эл корхоналари билан шартнома” тугмаси назарда тутилган. Ушбу функционал қандай ишлашини “Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинарида СҚнинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ батафсил тушунтирди: ...
My3.soliq.uzдаги солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги “Кассалар рўйхати ва ТХКМни алмаштириш” функционали пайдо бўлди. У қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ “Фискал маълумотлар оператори” филиали етакчи мутахассиси Отабек АЛИМОВ гапириб берди: ...
«Мана бир неча ҳафтаки, солиқ узилиши коэффициентлари ортиқ эълон қилинмаяпти. Улар бекор қилинишидан олдин Термиздаги юридик шахс билан шартнома тузиш ниятида эдик, аммо унинг коэффициенти жуда ёмон бўлгани боис буни қилмаган эдик.
Термизлик ана шу хизматлар етказиб берувчиси билан энди шартнома тузсак бўладими (у монополист)? Коэффициент ҳозиргача эълон қилинганида эди, бугунги кўрсаткич албатта яхши бўлмасди. Бу бизга қандай хавф солиши мумкин?»
Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб ўтди: ...
Бухгалтерлар кўпинча ижарага берувчи жисмоний шахслар билан ой бошидан эмас, балки маълум бир кечроқ санадан тузилган ижара шартномаларини оладилар. Бироқ, улар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдиришда бино ижараси тўлиқ бўлмаган ой учун ижара ҳақини кўрсатиб, техник камчиликларга дуч келишлари мумкин.
Нима қилиш кераклигини «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА айтиб бердилар: ...
Мy3.soliq.uz сайти орқали солиқ органларига Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаатни юбориш ва улардан тасдиқнома олиш мумкин.
Мазкур хизмат қандай ишлаши ҳақида Солиқ қўмитасининг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти мутахассислари батафсил гапириб беришди. ...
Материалда:
– қандай қилиб комитент воситачини my3.soliq.uzда қўшиши мумкин
– қандай қилиб воситачи my3.soliq.uzда норезидент ёки жисмоний шахс бўлган комитентнинг IDсини олиши мумкин
– my3.soliq.uzда воситачилик шартномасининг мақомини қандай текшириш мумкин ...
Агар сиз чет эллик ходимларни my3.soliq.uzда рўйхатдан ўтказолмаётган бўлсангиз, бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин:
• чет эллик мутахассис Ўзбекистон компанияси билан илк марта шартнома тузган ва унда ЖШШИР мавжуд эмас;
• мутахассис Ўзбекистонда ЖШШИР олган, бироқ маълумотлар базасида унинг ЖШШИРи бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Модомики чет элликнинг ЖШШИРи йўқ экан, унга тўловларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда акс эттиришнинг имкони бўлмайди. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишни Солиқ қўмитаси мутахассислари тушунтиришди. ...
Солиқ узилиши коэффициенти, ДСҚнинг электрон сервисларидаги турли келишмовчиликлар ва уларни бартараф этувчи йўриқноманинг мавжуд эмаслиги бухгалтерларда тушунмовчиликлар ва эътирозлар уйғотмоқда. Бунга жавобан солиқ идораси томонидан солиқ тўловчиларда юзага келган саволлар бўйича батафсил тушунтириш эълон қилинди.
Тушунтириш матни ҳақиқатан ҳам қизиқарли ва вазиятни англаш учун фойдалидир. Уни ўзгартиришларсиз беряпмиз: ...