Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Корхоналар ЙҲҚ бузилиши учун жарима баллари ҳисобланишидан қандай қочишлари мумкин
27.10.2025 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 676-сонли қарори кучга кирди.
Бу соҳадаги ўзгаришлар ва корпоратив автомобилда ЙҲҚ бузганлиги учун жарима солиш тўғрисида қарор олган ташкилотлар учун чек-варақ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Янги қоидаларга кўра:
- мопед ва скутерлар, шунингдек, ички ёнув двигателли кичик механик транспорт воситалари ҳайдовчилари:
1) ҳайдовчиларни мажбурий тайёрлаш дастуридан ўтмасдан «A1» кичик тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини оладилар. Фақат назарий ва амалий имтиҳонларни топширадилар;
2) ушбу транспорт воситаларини соатига 25 км дан ошмайдиган конструктив тезлик билан бошқарадилар;
- 2026 йил 1 февралдан «A» ва «B» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга талабгорлар ҳайдовчиларни мажбурий тайёрлаш дастурининг назарий қисмини мустақил равишда ўрганишлари мумкин бўлади;
- «A», «B», «C», «D» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар «A1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин.
Жарима баллари бўйича янгилик
2026 йил 1 апрелдан бошлаб фото ва видео қайд этиш тизимлари томонидан аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари ҳисобланади. Агар баллар сони 12 баллдан ошса, транспорт воситаси жарима майдончасига жўнатилади.
Транспорт воситаси эгасига эмас, балки йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчига балл ёзилишининг олдини олиш учун:
1) транспорт воситаси эгаси «E-jarimaball» ахборот тизимига автомобилни ҳайдовчига – ундан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахсга топширганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;
2) транспорт воситаси топширилаётган ҳайдовчи бу маълумотни тасдиқлаши шарт.
ИИВ ва Рақамли технологиялар вазирлигига ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш учун «E-jarimaball» модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юкланган. Ҳисобланган жарима баллари ҳақидаги маълумотни ушбу модуль орқали ёки ЯИДХПдан олиш мумкин бўлади.
06.05.2025 йилдаги «Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 296-сонли ВМҚ иловасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()