ЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўриқнома

preview

Юридик шахсга тегишли автомобиль ЙҲҚни бузган ҳолда «камерага тушса», жарима ташкилотга келади. Бу ноқулай вазиятда нима қилиш керак, buxgalter.uz да кўриб чиқамиз:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Telegram каналимизга обуна бўлинг.

 

ЙҲҚни бузганлик учун жарима ҳақида юридик шахс қачон билдиришнома олади

Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) бузилишини қуйидагилар қайд этади:

1) ДЙХҲХ ходимлари ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда;

2) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари:

  • алоҳида бузилишларни аниқлашга дастурланган йўллардаги камералар;
  • ҳаракатнинг бошқа иштирокчилари автомобилларидаги видеорегистраторлар.

Биринчи ҳолатда инспектор ҳайдовчига – бузилиш пайтида бевосита рулда бўлган шахсга баённома тузади. Авто амалда кимга тегишлилиги бу ҳолатда муҳим эмас.

Бироқ Ўзбекистонда ЙҲҚ бузилишларининг кўпчилиги камералар томонидан қайд этилади. Тизим автоматик равишда бузилишнинг фото ва видеоёзувини ДЙҲХХ базасида сақлайди. Рақам белгиси бўйича автомобиль эгаси аниқланади. Тизим жарима солиш тўғрисидаги қарорни шакллантиради, ваколатли ходим уни ЭРИ билан тасдиқлайди. Қоғозга чоп этилган нусха 3 кун ичида авто эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи манзили бўйича буюртма почта жўнатмаси билан юборилади .

Агар ЙҲҚ бузилиши корпоратив автомобилда содир этилган бўлса, жаримани транспорт эксплуатациясига масъул жисмоний шахс тўлайди . Бироқ ташкилот четда қола олмайди – ҳуқуқбузарнинг жарима тўлаш мажбуриятини бажаришини назорат қилиш муҳим.

Юридик шахс автомобилида жарималар мавжудлигини қандай текшириш керак

Корпоратив автомобилда ЙҲҚни бузганлик учун жарималар бор-йўқлигини қуйидагича текшириш мумкин:

  • мобиль иловаларда. Энг оммабоплари: 24Road, Saferoad YHXX. Сизга автомобиль ҳақида маълумот керак бўлади: давлат рақами, техпаспорт серияси ва рақами. Бир нечта иловада текшириш яхшироқ;
  • 8860 рақамига SMS юбориш орқали. SMS матни қуйидаги форматда бўлиши керак: «автомобиль давлат рақами» бўш жой «техпаспорт серияси ва рақами» (бўш жойсиз). Шартли мисол: агар автомобиль давлат рақами – 01A123AA, техпаспорт серияси – AA ва рақами – 1234567 бўлса, 01A123AA AA1234567 юборинг – давлат рақами ва техпаспорт маълумотлари орасида битта бўш жой билан.

Жарима тўғрисидаги қарор ташкилотнинг юридик манзилига почта орқали келиши мумкин. Шунингдек автомобилни рўйхатдан ўтказишда кўрсатилган мобил рақамга SMS-хабарнома келади.

Компания корпоратив автомобилда ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўғрисидаги қарорни олганда нима қилиш кераклиги ҳақида батафсил чек-варақни олинг > > >

Юридик шахс ходим учун ЙҲҚни бузганлик жаримасини тўлаши мумкинми

Ўзбекистонда маъмурий жавобгарликка ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар тортилади . Юридик шахсга тегишли автомобилда ЙҲҚни бузганлик учун унинг эксплуатацияси топширилган ходим жавоб беради .

Эътибор беринг

ЙҲҚни бузганлик учун жарима жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан 60 кундан кечиктирмай тўланиши керак. Жарима устидан шикоят қилинган ҳолатда эса – шикоятни қаноатлантирилмасдан қолдириш ҳақида хабардор қилинган кундан 30 кундан кечиктирмай .

 

Шунга қарамасдан ходимга мажбуриятни ўз вақтида бажариш қийин бўлган вазият юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилот унга жарима тўлаш учун қайтариш асосида маблағ бериши ёки жаримани тўлаб, кейин унинг суммасини ходим даромадидан ушлаб қолиши мумкин.

Агар ташкилот жисмоний шахс учун жаримани тўласа, бухгалтер қандай тўғри ҳаракат қилиши ва солиқ оқибатлари ҳақида тавсиямизда ўқинг:

Юридик шахс жарималарининг тўланишини қандай назорат қилиш мумкин

Ҳайдовчидан жарима тўланганлигини тасдиқловчи квитанция (скриншот)ни олинг, у низолар юзага келганда керак бўлиши мумкин. Тўлов фактини E-jarima сайтида текшириш мумкин.

 

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text159874_yhqni_buzganlik_uchun_jarimalar_yuridik_shahslar_uchun_yul-yuriqlar