Ўзбекистонда «спин-офф» корхоналар қандай имтиёзларга эга бўлади

preview

Ўзбекистонда муассислари – олий таълим ва илмий ташкилотлар бўлган «спин-офф» корхоналар ташкил этилади. Бу Президентнинг 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон Фармонида назарда тутилган.

Албатта, улар кўплаб имтиёз ва преференциялар, жумладан, «зарар кўриш ҳуқуқи»га эга бўлишади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланиш фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

 

Бундай корхоналар фаолияти даврида:

– уларнинг меҳнат жамоалари таркибига профессор-ўқитувчилар (илмий ходимлар) ва талабалар (муассис номидан) киради;

– инвестиция киритиш тўғрисидаги битимлар (битимлар, шартномалар, меморандумлар) бўйича инвестор томонидан ваколатли давлат органининг хулосаси талаб этилмайди (ДХШ ва ишончли бошқарувга бериш бундан мустасно);

– корхоналарнинг соф фойдасини давлат улуши бўйича дивидендларга йўналтирмасдан, УФдаги давлат улушини кўпайтириш йўли билан – шунингдек ваколатли органларнинг рухсатисиз реинвестиция қилишга рухсат этилади;

– бундай корхоналар истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли деб эътироф этилган тақдирда улар тугатилмайди.

 

«Спин-офф» корхоналар учун солиқ имтиёзлари

1. Реестрга киритилган ва белгиланган тартибда патентланган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товарлар ишлаб чиқаришни (хизматлар кўрсатишни) йўлга қўйган корхоналарга, шунингдек уларнинг ходимларига Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар (ижтимоий солиқдан ташқари) татбиқ этилади.

2. Реестрга киритилган ва патентланмаган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майга қадар фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайди.

Бунда корхоналар бир вақтнинг ўзида қуйидаги учта шарт бажарилган тақдирда Реестрга киритилади:

1) корхона устав фондининг камида 25 фоизи олий таълим ва/ёки илмий ташкилотларга тегишли бўлса;

2) илмий тадқиқотга асосланган маҳсулот (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси мавжуд;

3) ишлаб чиқарилаётган товар таъсисчиларнинг илмий ишланмаларига асосланади.

Эслатиб ўтамиз

Президентнинг ПФ-5099-сон Фармони билан Технопарк (IT-парк) резидентлари учун имтиёзлар белгиланди.

Товар ва хизматлари патентланган илмий ишланмаларга асосланган «спин-oфф» корхоналар ҳам худди шу имтиёзларни қўллайди, ижтимоий солиқ бундан мустасно.

Ушбу имтиёзларни қўллаш бўйича фойдали маслаҳатларни тавсияда топишингиз мумкин:

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214481_uzbekistonda_spin-off_korhonalar_qanday_imtiezlarga_ega_buladi