Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун субсидия қандай олинади

preview

24.02.2021йилаги 100-сонли ВМҚга мувофиқ, саёҳат ташкилотчилари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун (ички туризм) йўл чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархининг бир қисмини субсидия ҳисобидан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун нима қилиш лозимлиги ҳақида  - buxgalter.uz шарҳида.

Субсидия олиш учун Туризм ва спорт вазирлигига ёзма мурожаат қилинг 

Бунда:

  • аризачининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварақ реквизитларини кўрсатинг.

Аризага:

  • авиа ва темир йўл чипталари учун тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
  • шартномага илова сифатида киритиладиган сайёҳлар шартномалари, ҳисобварақ-фактуралари ва паспорт маълумотларидан иборат рўйхат;
  • жойлаштириш ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўловини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома иловасида кўрсатилган туристларнинг  паспорт маълумотлари рўйхати билан уларнинг ЭҲФ, онлайн-НКТ ва тўлов терминаллари чеклари, банк тўлов ҳужжатлари);
  • тур йўлланмалар нусхаларини илова қилинг.
Эътибор беринг
Сентябрь ойи учун субсидия олишда 15 октябргача тасдиқланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилинг.

Манбага қаранг

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ul/publish/doc/text173195_uzbekiston_buylab_saehat_uchun_subsidiya_qanday_olinadi1