Полезное для бухгалтера в декабре:
Меҳнат шартномаси қандай ўзгартирилади (жадвал)
Умумий қоидага биноан меҳнат шартномасида кўзда тутилган шартлар унинг томонлари - ходим ва иш берувчи келишувига кўра ўзгартирилади. Бироқ айрим ҳолларда меҳнат шартлари бунга ходим ёки иш берувчи муҳтож бўлганда келишувсиз ўзгартирилиши мумкин.
Ҳаракатлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳар бир ҳолатда - турлича. “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА сизга ёрдам тариқасида солиштирма жадвални тайёрлади:
Меҳнат шартларини ўзгартириш |
||
Томонлар келишувига биноан |
Ходимнинг талабига биноан |
Иш берувчининг ташаббуси билан |
Томонлар келишувига биноан меҳнат шартларини исталган вақтда ўзгартириш мумкин. Талаб қилинади: 1. Меҳнат шартномасига унга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув 2. Меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида буйруқ
|
Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли бўлган, иш берувчи эса бундай талабни қаноатлантириши шарт бўлган ҳоллар МКнинг 220, 229, 255-моддаларида кўрсатилган. Масалан, ходимга ишга қабул қилишда иш вақти режими ўрнатилди - 8 соатлик иш куни билан 40 соатлик иш ҳафтаси. Кейинроқ унга I гуруҳ ногиронлиги берилди (мазкур ишни бажаришга қарши кўрсатмасиз). Ходим унга меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланишини талаб қилишга ҳақлидир . Шунингдек, у 30 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил олишга ҳақли. Талаб қилинади: 1. Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси сабаблари кўрсатилган ҳолда . Аризага ходим унинг меҳнат шартларини ўзгартиришга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилиши керак. Иш берувчи аризани у берилгандан кейин 3 кундан кечиктирмай кўриб чиқади. Рад этилган тақдирда ходимга рад этишнинг сабаби ёзма шаклда маълум қилиниши керак . 2. Меҳнат шартномасига унга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув . 3. Меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида буйруқ
|
Иш берувчи ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли бўлган ҳоллар МКнинг 89-моддасида кўрсатилган. Бу - технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ўзгаришлар. Талаб қилинади: 1. Айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш назарда тутилганда ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслаҳатлашиб олиш . 2. Меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш . Мазкур муддатни фақат ходимнинг розилиги билан қисқартириш мумкин. 3. Кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот. 4. Огоҳлантириш муддати ўтгандан кейин ходим янги меҳнат шартларида ишлашга рози бўлган тақдирда меҳнат шартномасига унга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув . 5. Меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида буйруқ . Огоҳлантириш муддати ўтгандан кейин ходим янги меҳнат шартларида ишлашдан бош тортса: 1. Ходимнинг ёзма шаклда рад этиши. 2. Янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ . Ходимни ишдан бўшатишда ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади |