Полезное для бухгалтера в декабре:
2023 йил учун молиявий ҳисоботни қачон топшириш керак
Материалда:
– қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар молиявий ҳисоботни қачон топширишлари керак → → →
– қуйидагилар молиявий ҳисоботни қачон топширишлари керак:
хўжалик юритувчи субъектлар, бундан қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мустасно,
кичик корхоналар ва микрофирмалар,
чет эл компаниялари,
МҲХСга ўтганлар → → →
2023 йил учун молиявий ҳисоботларни топшириш муддати яқинлашмоқда. Ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш муҳим. Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашевадан ўқувчиларимизга баъзи жиҳатларни тушунтириб беришни сўради.
Қатъий белгиланган айланмадан солиқ тўловчилар молиявий ҳисоботни топширишдан озод қилинган. Қолган солиқ тўловчиларга эса дедлайнлар жадвали ёрдам беради.
Қатъий белгиланган айланмадан солиқ тўловчиларга
Қатъий белгиланган суммада айланмадан солиқ тўловчилар молиявий ҳисоботларни топширишлари керакми-йўқми, иккиланишмоқда.
Сўнгги кунларда бу борада кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Ушбу ноаниқликнинг иккита сабаби бор:
- на чораклик ва на йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низомда (03.07.2000 й. АВ рўйхат рақами 942-сон), на молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидаларида (24.01.2003 й. АВ рўйхат рақами 1209-сон) ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилмаган;
- ваколатли органлардан ҳеч қандай хабарлар бўлмаган.
Бироқ қатъий белгиланган айланмадан солиқ тўловчи тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерлари хавотирланмаса ҳам бўлади ҳамда солиқ органларига йиллик молиявий ҳисоботларни топширмаслиги мумкин. Президентнинг 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон Қарорига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича айланмадан солиқ тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари 2023 йилдан бошлаб солиқ органларига йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади. Норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар мавжуд бўлганда, юқори юридик кучга эга бўлгани қўлланилади . Бу ҳолда Президентнинг ПҚ-419-сон Қарори қўлланилади.
Қатъий белгиланган айланмадан солиқ тўловчилар молиявий ҳисоботни топиширмаганларга шахсий ҳисобварақлар ёпилиши ёки камерал текшируви тайинланиши эҳтимоли қандай эканлигини сўрашади. Президентнинг ПҚ-419-сон Қарорига мувофиқ биринчи ва иккинчи вариант ҳам мумкин эмас. Бундан ташқари, агар камерал текширувлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда қатъий белгиланган суммадаги айланмадан солиқ тўловчиларда ҳамма нарса шунчалик соддалаштирилганки, ташвишланишга ҳожат йўқ.
❖
Қатъий белгиланган айланмадан солиқ тўловчилар статистик ҳисоботни топширишлари шартлигини ҳисобга олинг.
Бошқа тадбиркорлик субъектлари учун молиявий ҳисобот топшириш муддатлари
Бошқа тадбиркорлик субъектларига келсак, уларнинг молиявий ҳисоботларни топшириш бўйича мажбуриятлари ўзгармади.
ҚҚС тўловчилари учун фойда солиғи ҳисоботи ва молиявий ҳисоботни топшириш муддатларидаги номувофиқлик муаммоси ҳали ҳам долзарбдир.
МҲХСга ўтганларда илгаригидек на шакллар, на муддатлар билан аниқлик йўқ.
❖
Молиявий ҳисоботни топширишга кечиксангиз, нима бўлиши ҳақида илгарироқ ёзган эдик.
Бухгалтерлар қуйидаги муддатларга амал қилишлари керак:
№ |
Субъектлар |
Ҳисобот тури |
Топшириш муддати |
Асос |
1 |
Вазирликлар, идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқаришнинг бошқа органлари |
2023 йил учун йиллик |
2024 йил 15 мартдан кечиктирмай |
|
2 |
Юридик шахс мақомидаги бюджет ташкилотлари |
2023 йил учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот |
2024 йил 15 мартга қадар |
|
3 |
Чет эл инвестициялари билан корхона ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари |
2023 йил учун йиллик молиявий ҳисобот |
2024 йил 25 мартдан кечиктирмай |
|
4 |
Хўжалик субъектлари, 1–3-сатрларда кўрсатилганлар, қатъий белгиланган суммада айланмадан солиқ тўловчи корхоналар бундан мустасно |
2023 йил учун:
|
2024 йил 15 февралдан кечиктирмай |
|
5 |
Кичик корхоналар ва микрофирмалар, қатъий белгиланган суммада айланмадан солиқ тўловчи корхоналар бундан мустасно |
2023 йил учун:
|
2024 йил 15 февралдан кечиктирмай |
|
6 |
МҲХСга ўтган корхона |
МҲХСга ўтаётган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича 2023 йил учун солиқ ҳисоботи шакллари |
2024 йилнинг 1 мартидан кечикмай. Муддатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан узайтирилиши ёки кўчирилиши мумкин |
|
❖
Айланмадан олинадиган солиқ ҳамда фойда солиғи тўланган йил учун ҳисобот қандай топширилади - алоҳида мақолада ўқинг.
Солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларни ва солиқларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш учун бошқа ҳужжатларни, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловларни вақтида тақдим этмаганлик, кечикканлик, белгиланмаган шаклда тақдим этмаганлик учун БҲМнинг 1–3 баравари миқдорида жарима солинади. Йил давомида такрорланган ҳуқуқбузарлик учун – БҲМнинг 3–10 баравари миқдорида .
Солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан белгиланган муддатдан кейин 10 кун ичида молиявий ёки солиқ ҳисоботларини тақдим этмаслик банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатишга олиб келади .
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади