Мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайта баҳолашни қачон ҳисобга олиш мумкин

preview

“Корхона ҳисоб сиёсатига асосан 2023 йил 1 январь ҳолатига асосий воситаларни қайта баҳолашни амалга оширмоқчи. Компания балансида кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати 1 кв метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан юқори.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, агар корхона кўчмас мулкининг (биносининг) қолдиқ қиймати 1 кв метр учун энг кам қийматдан юқори бўлса, корхона қайта баҳолашни амалга ошириш ва 2023 йил учун мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда ушбу қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгами?”

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

 

Амалиётчи мутахассисларнинг тушунтиришларини ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Сизнинг вазиятингизда корхона:

  • бухгалтерия ҳисоби мақсадларида асосий фондларни қайта баҳолашни амалга оширишга ҳақли, башарти бу ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса;
  • қайта баҳолаш натижаларидан мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадларида фойдаланиши мумкин эмас, сабаби кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қиймати энг кам қийматдан юқори.

2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинган . Бироқ корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса, у бухгалтерия ҳисоби мақсадларида қайта баҳолашни амалга ошириши мумкин.

2022 йил 1 январдан бошлаб бино ва иншоотлар (шу жумладан тўлиқ амортизация қилинган) бўйича солиқ базаси 1  кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас . Бунда корхона, агар объектнинг 1 кв. метри қиймати энг кам қийматдан паст бўлса, кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли.

Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати энг кам қийматдан юқори эканлиги боис, сиз мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олишга ҳақли эмассиз. Корхонангиз солиқни ўртача йиллик қолдиқ қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқариши керак.

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /ul/publish/doc/text191772_mol-mulk_soligini_hisob-kitob_qilishda_qayta_baholashni_qachon_hisobga_olish_mumkin