Полезное для бухгалтера в декабре:
Комиссионернинг ҳисоботини қандай тўғри тузиш керак
Комитентнинг манфаатларини кўзлаб товарларни, хизматларни сотувчи ёки сотиб олувчи комиссионер унга ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этиши керак. Амалиётда Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисида низомда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу талаб кўп ҳолларда бузилади.
Бундай ҳисоботларни қандай тузиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Комиссионер (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатларини кўзлаб товарлар, хизматлар реализация қилинган ёки сотиб олинган ой тугаганидан кейин 5 иш кунидан кечиктирмай ҳисоботни юбориши керак . Ушбу ҳужжат – комиссионер ва комитент ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос бўлади.
Комиссионернинг (ишончли вакилнинг) ҳисоботида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак:
- комиссионер томонидан реализация қилинган ёки сотиб олинган товарлар, хизматлар сони ва қиймати. ҚҚС суммаси мажбурий тарзда ажратиб кўрсатилади;
- комитент томонидан қоплаб берилиши лозим бўлган, комиссионер томонидан амалга оширилган харажатлар қиймати. Бундай харажатлар жумласига комиссионер шартномани бажариш муносабати билан учинчи шахсларга тўлаган маблағлар ва фақат комитент хўжалик операцияларини мустақил равишда бажарган тақдирда амалга ошириши мумкин бўлган харажатлар киради. Мисол учун, товарлар, хизматлар учун тўлов, солиқлар ва йиғимларни тўлаш;
- комиссионернинг воситачилик ҳақи суммаси, шу жумладан тўловчилар учун ҚҚС;
- комитентдан олинган бўнаклар суммаси;
- комиссионерга шартномани бажариши муносабати билан тўланиши лозим бўлган сумма.
Комиссионернинг ҳисоботига ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган ёки комиссия шартномасида назарда тутилган бошқа маълумотларни ҳам киритиш мумкин.
Юклаб олиш учун шакллар
Ҳисоботга қуйидагиларни илова қилинг:
- шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва комиссионер (ишончли вакил) томонидан товарлар, хизматлар сотилганлигини ёки комитент (топшириқ берувчи) учун улар харид қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхалари;
- харажатларни қоплаш бўйича бошланғич ҳужжатлар: шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар, тўлов учун тўлов топшириқномалари ва ҳоказонинг нусхалари.
Ушбу ҳужжатлар комитентга (топшириқ берувчига) уларда кўрсатилган суммаларни ўзининг чегириб ташланадиган харажатлари таркибига киритиш ва қоплаб бериладиган харажатлар бўйича қайта тақдим этилган ЭҲФ бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш (тўловчиларда) имконини беради.
Эътибор беринг
Воситачилик битимлари ва турли амалий вазиятлар ечимига тааллуқли бошқа масалаларга жавобларни сиз “Воситачилик операцияларининг солиқ ҳисоби ва солиқ солиш” вебинари ёзувини кўрган ҳолда олишингиз мумкин.
Қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз
- Бухгалтер воситачилик тўғрисида нималарни билиши зарур
- Воситачилик операцияларини ҳужжатли расмийлаштириш
- Товарларнинг комиссия шартномаси бўйича сотилиши қандай ҳисобга олинади
- Воситачилик ҳақи ва воситачи харажатларини қоплаш қандай ҳисобга олинади
- Комиссия бўйича товарлар сотилган пайтда чегирмалар қандай ҳисобга олинади
- ҚҚС бўйича ҳисоботда воситачилик операцияларини акс эттириш
- Воситачилик операциялари фойда солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади
- Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботида воситачилик операцияларини акс эттириш
- Норезидентларга кўрсатиладиган воситачилик хизматларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш
- Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллашлари керак
- Комиссия шартномаси бўйича товарларнинг харид қилиниши қандай ҳисобга олинади
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади