Полезное для бухгалтера в декабре:
Юкларни етказиб бериш бўйича хизматлар импортига солиқлар солинадими
“Чет эл компанияси Ўзбекистон корхонасига юкни транспортировка қилиш бўйича хизмат кўрсатди. Солиқ органи норезидентнинг даромадидан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишни сўрамоқда. Агар товарни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункт Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, биз учун солиқ оқибатлари юзага келмаслиги ҳақида ўқиган эдик. Бунда ким ҳақ?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди:
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
Фойда солиғи
Агар юк давлатлардан бири Ўзбекистон бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида ташилса, бундай ташиш халқаро ташиш ҳисобланади . Ушбу хизматга солиқ солиш соҳасида халқаро шартнома қоидаларини ҳисобга олган ҳолда норезидентнинг даромадидан олинадиган фойда солиғи солинади (агар у чет эл компанияси унинг резиденти ҳисобланадиган давлат билан тузилган бўлса) .
Солиқни даромад тўлаш манбаи – яъни корхонангиз солиқ агенти сифатида ҳисоблаб чиқаради ва ушлаб қолади .
Агар ташишни чет эл компаниясининг ўзи амалга оширса, унинг даромадига 6 фоиз ставка бўйича солиқ солинади .
Агар сизга хизмат кўрсатган норезидент – бошқа юк ташувчиларни жалб қиладиган транспорт-экспедиторлик компанияси бўлса, фақат воситачилик ҳақи суммасига 20 фоиз ставка бўйича солиқ солинади . Бироқ бунинг учун чет эл компанияси сизга харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак. Агар ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, импорт шартномаси бўйича юкни транспортировка қилиш учун барча суммага 6 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.
Корхонангиз норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай солиқни бюджетга тўлаши керак. Шунингдек, даромад тўланган ойдан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентнинг даромадларидан олинадиган Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керак .
Buxgalter.uz тавсия қилади
ҚҚС
Агар халқаро ташиш чет эл компанияси томонидан амалга оширилса, Ўзбекистон ташиш ва транспортировка қилиш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди . Шу боис корхонангизда ҚҚСни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади