Жисмоний шахслар 2024 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобга олган ҳолда қандай амалга оширишлари мумкин

preview

Жисмоний шахс солиқ органларига у бизнес учун ёки юридик шахслар ёки ЯТТга ижарага бериш учун фойдаланаётган унга тегишли нотурар кўчмас мулкни баҳолаш тўғрисида ҳисоботни тақдим этганда, солиқ органлари ҳисобот тақдим этилган санадан бошлаб 2024 йил учун ҳисобланган мол-мулк солиғини қайта ҳисоблаб чиқарадилар.

Бу қанчалик асосли – солиқ маслаҳатчиси Рустам Собиров бу борада ўз фикрларини buxgalter.uz ўқувчилари билан ўртоқлашди:

 

– 28.12.2023 йилдаги ЎРҚ-891-сон Қонун билан СКнинг 420 ва 422-моддаларига ўзгартиришлар киритилган. Энди жисмоний шахсларнинг тижорат кўчмас мулки учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси худди юридик шахслар каби – СКнинг 412-моддаси меъёрларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади. Турли сабабларга кўра ҳамма мулкдорлар ҳам ушбу меъёрга тайёр эмаслар. Кўпчилик уни қўллашнинг ўзига хос жиҳатларига қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгандан сўнг бошидан киришишларига тўғри келди.

Кўчмас мулкнинг реал қиймати СКнинг 412-моддасида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлганда, солиқни кўчмас мулкнинг ҳақиқий қийматидан тўлаш истаги табиийдир. Юзага келган вазиятда бинолар мулкдорлари шунчаки баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни солиқ органларига белгиланган муддатда тақдим этишга улгуришмади. Улар буни кейинроқ қўлларида баҳоловчиларнинг натижалари бўлганда амалга оширишди. Ҳануз баҳолаш тўғрисида ҳисоботни олиш босқичида бўлганлар бор.

Қонуний савол туғилади, солиқчилар ҳисобланган солиқни қайси санадан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилишлари керак: 2024 йил 1 январданми ёки ҳисобот тақдим этилган санаданми? Қонунчиликда ушбу саволга аниқ жавоб йўқ.

Менга маълум ҳолларда ҳисобот тақдим этилган санадан қайта ҳисоб-китоб қилишган. Бу санага қадар эса солиқ тўловчи солиқни Солиқ кодексида белгиланган энг кам  ставкадан келиб чиққан ҳолда тўлаган. Солиқчилар ўз ҳаракатларини ҳеч қандай ҳужжат билан тасдиқлай олишмайди.

Назаримда, солиқни 2024 йил 1 январдан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиш адолатли бўларди, сабаби Қонун 2023 йил 28 декабрда қабул қилинган, янги тартиб бўйича ҳисоблаш эса 1 январдан амалга оширилган.

Айрим экспертлар Қонуннинг янги киритилган тартиби умуман 2024 йил 1 апрелдан кучга кириши керак эди, деб ҳисоблашади – бу ҳақда материалда ўқинг.

Байрамдан олдинги уч кун – бу ҳатто солиқ тўловчи қоидалардан яхши хабардор бўлиб, улар қандай ишлашини яхши тушунган тақдирда ҳам баҳолаш тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш учун бажариб бўлмайдиган муддат. Ахир ушбу вазиятда баҳоловчиларнинг хулосасини олиш етарли эмас. Амалиётнинг кўрсатишича, кўпчилик учун солиқ органларига жўнатиш мураккаб бўлган. Жисмоний шахслар-солиқ тўловчилар бу my3.soliq.uzдаги “Кўчмас мулк объектини мустақил баҳолаш натижаларини тақдим этиш” интерактив хизмати ёрдамида амалга оширилишини шунчаки билишмаган.

Бу масалада охирги нуқтани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси қўйиши керак. Улардан солиқ инспекциялари ҳам амал қилиши лозим бўлган расмий тушунтиришни кутиб қоламиз.

 

 

 

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /ul/publish/doc/text200434_jismoniy_shahslar_2024_yil_uchun_mol-mulk_soligi_hisob-kitobini_baholash_tugrisidagi_hisobotni_hisobga_olgan_holda_qanday_amalga_oshirishlari_mumkin