2021 йил июнь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

preview

Бухгалтерлар календарь йилнинг ярмига ҳам етиб олишди. Июнь ойидаги режа ёзнинг жазирама кунларида бир талай ҳисоботларни топширишдан иборат.

Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, маҳсулотга обунани расмийлаштирганлар ундан фойдаланишлари мумкин.


Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз.

 5 июнь:

  • 2021 йил май ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни ;
Buxgalter.uz тавсия қилади
Қандай ҳолатларда ЖШДС тўланиши лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил май ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!
5 июнь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 7 июнга кўчирилади. СК 5-м. 7-8-қ. СК 86-м. 6-қ..

9 июнь 

  • айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил июнь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

10 июнь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2021 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида  тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил май ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Buxgalter.uz тавсия қилади
Акциз солиғини тўловчилар, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил май ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .

14 июнь:

  • 2021 йил май ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

15 июнь:

  • 2021 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2021 йил июнь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .


20 июнь
:

  • 2021 йил май ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • қуйидагилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни : 

- 2021 йил июнь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2021 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

  • 2021 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2021 йил май ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил май ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади *;
  • 2021 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Buxgalter.uz тавсия қилади
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ кимлар томонидан ва қандай тўланиши ҳақида батафсил тавсияларни бу ерда ўқинг.

 

  • 2021 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этади .

Эътибор беринг!
20 июнь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 21 июнга кўчирилади. .

23 июнь: 

  • 2021 йил июнь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни * (СК 340-м. 2-қ.)

*Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Buxgalter.uz тавсия қилади
Кимлар бўнак тўловларини тўловчилар эканлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

25 июнь: 

 2021 йил май ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Ҳ
исобварақ-фактураларни, бажарилган ишлар далолатномаларини ёддан чиқарманг!

Эътибор беринг!

Афсуски, техник носозликлар тез-тез учраб туради, шу боисдан ҳисобварақ-фактурани, шунингдек бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
  • белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.

ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .

Buxgalter.uz тавсия қилади
Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

ЭҲФ операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришингиз мумкин. Бунинг учун my.soliq.uz даги «ЭҲА операторини танлаш» хизматига киринг. ЭҲФ операторингизни танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг. Сўнгра роуминг тизими ЭҲФ операторингизни синхронлайди ва сиз бошқа ЭҲФ операторлари орқали контрагентлар юборадиган барча ЭҲФларни кўришингиз мумкин бўлади.

Buxgalter.uz тавсия қилади
  • ЭҲФ қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим этилиши ҳақида бу ерда ўқинг.
  • Электрон ишончнома қандай расмийлаштирилиши ва электрон шартнома қандай тартибда рўйхатдан ўтказилиши ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Татьяна ЛИМАРЕВА,

buxgalter.uz эксперти.

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /uz/publish/doc/text169980_2021_yil_iyun_oyi_uchun_bosh_buhgalterning_rejasi