Бухгалтер февраль охиригача нималар қилиши лозим

17.02.2020

Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ҳисоботларини топширишга улгурмай туриб (охирги муддат – 2020 йил 17 февраль), 2020 йилнинг январь ойи учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари яқинлашмоқда.

15 февраль (дам олиш куни) – 17 февралга кўчирилган:

  • 2020 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.  

Солиқ тўловчи қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .

Эътибор беринг
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот шаклларидаги сўнгги ўзгартиришларни бу ерда ва бу ерда ўқинг.

20 февраль:

  • 2020 йил февраль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда cолиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади  ;

2020 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

  • 2020 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
Эътибор беринг
Норезидентларнинг даромадлари, дивидендлар ва фоизлар бўйича солиқ ҳисоботи шаклларидаги сўнгги ўзгартиришларни бу ерда ўқинг.
  • 2020 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
ҚҚС бўйича ҳисобот шаклларида нималар ўзгарганлигини бу ерда кўринг.

ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклида бундан буён «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида сизда тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар (ЭРИ билан имзоланган) бўйича E-factura маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва 6-иловаларга файл-шаблон автоматик тарзда тўлдирилади.

Шу боис, танланган ЭҲФ оператори тизимида, шунингдек my.soliq E-factura ЭҲФ тизимида январь ва февраль ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг :

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатишни;
  • харид қилинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириш ва имзолашни.

Эътибор беринг

Операторингиз сайтидаги шахсий кабинетингизда бошқа операторга қарашли контрагентлар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўришнинг имкони бўлмайди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни ўтказиб юбормаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иш куни давомида қуйидагилардаги иккала шахсий кабинетга вақти-вақти билан қараб туринг:

  • ЭҲФ операторингиздаги;
  • mysoliq.uz даги («ЮШнинг электрон ҳисобварақ-фактуралари»).

23 февраль: 

  • жами даромади 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Эътибор беринг

Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади .

25 февраль:

  • 2020 йилнинг январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

 Татьяна ЛИМАРЕВА.

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг