8 Мартга совғалар ва мукофотларни тўғри расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар

preview

Мукофот тўлашни расмийлаштирамиз

Қонунчиликда тижорат ташкилотлари ходимларини мукофотлаш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Компаниялар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, молиявий ҳолатини ва ривожланиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ходимларни рағбатлантириш тизимини мустақил равишда ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш ҳуқуқига эга.

Тавсияларда ходимларни мукофотлаш ҳақида ҳаммаси:

 

Ходималарга совғаларни расмийлаштирамиз  

Совғалар миқдори, қиймати ва етказиб берувчиларини аниқлаб олганингиздан  сўнг раҳбар сотиб олиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак. Унда – совғаларни сотиб олиш учун қанча суммада пул маблағлари ажратилганлиги ва уларни сотиб олиш ҳамда тарқатиш учун айнан ким масъул эканлиги кўрсатилиши керак.

Қуйидаги тавсиялар сиз учун фойдали бўлади:

 

Бизнес-ҳамкор аёлларга совғаларни расмийлаштирамиз 

Сиз бизнес бўйича ҳамкорларингизни, муҳим мижозларни, таъсисчилар – жисмоний шахс ёки пенсияга чиққан собиқ ходимларни табриклаётган бўлсангиз, совға олувчиларнинг рўйхатини тузинг ва уни буйруққа илова қилинг.

Тавсияларда муҳим жиҳатлар ҳақида ўқинг:

 

Байрам зиёфатини расмийлаштирамиз  

Биринчи навбатда, раҳбар байрам тадбирини ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва байрамни ташкил этадиган масъул ижрочини тайинлайди: у жой қидириш, совғалар, гуллар ва бошқаларни сотиб олиш билан шуғулланади.

Буларнинг барчаси учун қуйидаги йўл билан тўлашингиз мумкин:

  • Зиёфатни ташкил қилиш бўйича хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан. Харажатлар шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси билан тасдиқланади;
  • корпоратив банк картаси билан. Харажатлар онлайн-НКТ чеклари билан тасдиқланади.

Қуйидаги тавсия корпоратив карта бўйича харажатларни тўғри ҳисобга олишга ёрдам беради:

Корпоратив зиёфатни расмийлаштириш учун керак бўладиган ҳужжатлар

1. Байрам тадбирини ўтказиш тўғрисида буйруқ.

2. Корпоратив карта бўйича ҳисобот.