2024 йилда компенсация тўловларини қандай тўлаймиз ва экология бўйича ҳисоботларни қаерга топширамиз

preview

2024 йил январда бухгалтерлар Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китобини топширадилар ва тўловни тўлайдилар.

Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини қабул қиладиган манзилларни ўзгартирди. Энди ҳисоб-китобларни қабул қилиш шохобчалари пойтахтнинг ҳар бир туманида бор.

Buxgalter.uz Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Фарҳод ДЕҲҚОНОВдан бу ҳақда батафсил гапириб беришни илтимос қилди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини кимлар тўлаши керак

– Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлайдилар :

  • ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
  • юридик шахслар ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.

Бюджет ташкилотлари компенсация тўловини фақат:

  • асосий фаолиятдан ташқари олинган даромадлар манбалари бўйича;
  • атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган фаолиятни амалга оширганда тўлайди.

Атроф табиий муҳитга таъсир қилиш даражасига қараб компенсация тўловини тўлашга мажбур бўлганлар 4 тоифага бўлинади. Атроф табиий муҳитга жиддий таъсир қилувчи уларнинг бир қисми, компенсация тўловини тўлашдан ташқари, мажбурий экологик экспертизадан ўтишлари керак. Экологик экспертизадан ўтишлари лозим бўлган субъектлар рўйхати 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада келтириб ўтилган.

Компенсация тўлови миқдорини қандай ҳисоблаб чиқариш қуйидаги тавсияда тушунтирилган:

 

Қачон атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун ҳисоб-китобни топшириш ва компенсацияни тўлаш керак

Компенсация тўлови ҳисоб-китобини топшириш муддатлари :

  • I ва II тоифаларга мансуб субъектлар ҳисоб-китобни  ҳар чоракда 1 марта – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
  • III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар – бир йилда 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.

Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш муддатлари:

  • I ва II тоифага мансуб тўловчилар компенсация тўловини ҳар чоракда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача амалга оширадилар ;
  • III ва IV тоифага мансуб тўловчилар компенсация тўловини – бир йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширадилар .
Эътибор беринг
Тўлов кечиктирилганлиги учун муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади .

 

Экология бўйича ҳисоб-китоб қандай тузилади

Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китобини электрон ҳамда қоғоз шаклида тузиш мумкин .

Ҳисоб-китоб шакли 12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 6-илова билан белгиланган.

Қоғоз шаклидаги ҳисобот икки нусхада компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига тақдим этилади.

2021 йилда компенсация тўловлари ҳисоб-китобларини қабул қилиш учун махсус портал яратилган.

Агар Ҳисоб-китоб электрон шаклда тузилса, ушбу ҳисоботни топширган ташкилотнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон маълумотлар базасига киритилиши  керак.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи электрон шаклда тақдим қилинган Компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини текширади. 2 иш куни ичида, компенсация тўловлари тўловчилари фаолияти экологик назоратдан ўтказилганда келишилган компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, у сўнгги текширув санасидан бошлаб (3 календарь йилдан кўп бўлмаган муддат учун) қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Компенсация тўловлари бўйича ҳисоб-китобни жўнатиш fund.uznature.uz портали орқали содир бўлади.

Ўз кабинетингизга кириш учун логинни – ташкилотингиз СТИРини ва паролни киритинг.

Фойдаланувчиларнинг барча  кабинетларида аввалбошдан бир хил парол – 123 ўрнатилган, шу боис кабинетга киришда албатта уни ўзгартириш лозим. Сиз паролни чиқиб келадиган дарчада ўзгартиришингиз ёки функциядан кейинроқ фойдаланишингиз мумкин.

Шахсий кабинетда сиз:

  • ташкилотингизнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатиш тоифасини текширишингиз;
  • тўловлар бўйича қарздорлик суммасини кўришингиз;
  • ҳисоботни топширишингиз;
  • олдинги даврлар учун ҳисоботларни кўришингиз мумкин.

 

Давлат экология кўмитаси ходимлари маслаҳат ва ёрдам беришади

Ҳисоботларни масофадан туриб топшириш имконияти пайдо бўлганлигига қарамай, Давлат экология қўмитаси бошқармасининг туман марказлари ходимлари барча масалалар бўйича маслаҳат берадилар, Ҳисоб-китобни тузишга ва зарурат бўлса сизнинг маълумотларингизни киритишга ёрдам берадилар.

Эътибор беринг
Ҳисоб-китобни топширишда 07.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада кўрсатилган субъектларга экологик экспертиза хулосаси талаб қилиниши мумкин. Уни ўзингиз билан олишингизни маслаҳат берамиз.

 

Бу йил Ҳисоб-китобни тайёрлаш ва топшириш билан боғлиқ барча масалалар бўйича шаҳар туманларида фаолият кўрсатадиган махсус марказларга мурожаат қилиш мумкин. Марказга боришдан аввал мутахассисга қўнғироқ қилиб, ташриф буюриш вақтини аниқлаштириб олинг. Қўшимча маълумотлар юзасидан телеграм-ботга киришингиз мумкин: https://t.me/Toshkent_Shahar_Ekologiyasi.

Шаҳар бўйича сизга Ҳисоб-китоб юзасидан маслаҳат ва ёрдам берадиган жами 11 та локация мавжуд:

 

Туман

Туман инспекцияси бошлиғи Ф. И. Ш.

Телефон рақами

Манзил

Олмазор 

Юсупов Шоҳрух

97 158-50-55

Олмазор тумани, КҲАЙ, 1-уй, Олмазор ҳокимлиги биноси

Бектемир 

Турсунов Адҳам

94 642-07-07

Бектемир тумани, Юқори Чирчиқ кўчаси, 41-А-уй, Ҳ. Бойқаро МФЙ биноси

Миробод 

Абдусалиев Азиз

99 870-75-07

Миробод тумани, Шараф Рашидов МФЙ, Буюк Турон, 75. Мўлжал: Aфросиёб МФЙ, Космонавтлар метро бекати

Мирзо Улуғбек 

Исроилов Азимжон

94 933-97-74

99 010-48-27

Мирзо Улуғбек тумани, Нодирабегим маҳалласи, Шўртепа кўчаси, 5-уй, туман Халқ таълими бўлими. Мўлжал: Мирзо Улугбек тумани ИИБ

Сергели, Янгиҳаёт 

Абдураҳмонов Шукурулло

Муҳиддинов Фазлиддин

99 871-12-44

90 974-58-78

Янгиҳаёт тумани, Ал-Фарғоний МФЙ, Йўлдош мавзеси, 4-даҳа, 50-уй. Мўлжал: Кинология чорраҳасига етмасдан

Учтепа 

Ўткиров Ўктам

94 483-04-04

Учтепа тумани, Ширин МФЙ, 26-мавзе, 1Б. Мўлжал: Учтепа тумани Адлия бўлими орқа томонининг 1-қавати

Чилонзор 

Садиров Дилшод

97 480-38-30

93 504-77-47

Чилонзор тумани, 8-мавзе, Нафосат, 19

Шайхонтоҳур 

Мираҳмедов Ҳожакбар

97 421-09-09

Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7а-уй, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси

Юнусобод 

Қодиров Нодир

99 833-22-20

Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 40-уй, 3-қават

Яккасарой 

Бектурганов Камол

97 704-75-70

Яккасарой тумани, Ш. Руставелли кўчаси, 85-уй, Пенсия жамғармаси биноси, 2-қават, 8-хона. Мўлжал: “Биродарлик қабристони”  рўпарасида

Яшнобод

Ҳакимов Илҳом

93 557-79-97

99 826-47-14

Яшнобод тумани, 1-тор кўча, Алимкент кўчаси, 2-уй, собиқ Бандлик маркази биноси. Мўлжал: Яшнобод тумани Кадастр бўлими

 

Fund.uznature.uz порталида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди бўйича бошқармалар раҳбарлари ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоби масалалари билан шуғулланувчи етакчи мутахассиснинг алоқа маълумотлари ҳам мавжуд.

 

Эътибор беринг
Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга йўл қўйиш мумкин бўлган чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг нормативлари ваколатли органлар томонидан Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган ифлослантирувчи моддалар учун белгиланган квоталардан келиб чиқиб белгиланади.

 

Ташкилотлар учун солиқ оқибатлари ва ҳисоботда акс эттириш

Нормалардан ортиқча тарзда атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар - бу фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажатлар .

Уларни  харажат турини кўрсатган ҳолда Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01351–01360-сатрларининг 3 ва 4-устунларида, шунингдек  Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илованинг 03341–03350-сатрларининг 3 ва 4-устунларида акс эттиринг.

 

 

“Норма” эксперти

                                                  Виктория БЕЗГИНА тайёрлади