Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришда нимага эътибор қаратиш лозим

preview

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклини (10202_6 коди) 2021 йилнинг июль ойи учун - 20 августдан кечиктирмай тақдим этиш зарур . Солиқ тўловчиларда уни тўлдиришда мураккабликлар ва саволлар юзага келди: барча тўғри кўрсатаётгандек, тизим эса хато бермоқда?

Бу вазиятда нима қилиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош солиқ инспектори Хурсандбек БЕКМЕТОВ тушунтирди:

- Эслатиб ўтамиз, 30.06.2021 йилга қадар (10202_4 коди билан) ҳисоб-китобнинг мазкур шакли солиқ агентлари томонидан Ўзбекистон резидентлари ва норезидентларига (юридик шахслар ва жисмоний шахслар) ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар ва ушбу даромадлардан ушлаб қолинган солиқлар бўйича тўлдирилган.

2021 йилнинг июль ойи учун тақдим этиш зарур бўлган ушбу ҳисоб-китобнинг 10202_6 коди билан янгиланган шаклида эса сиз ушбу даромадларни ва улардан ушлаб қолинган солиқларни фақат резидентлар - юридик шахслар ва жисмоний шахслар бўйича кўрсатасиз. 2021 йил июлда бундай даромадлар олган норезидентлар учун эса, энди солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадларидан олинадиган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 10307_4 код билан алоҳида шакли назарда тутилган. Бу ҳақда батафсил бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Ҳисоб-китобнинг янгиланган шаклини (10202_6 коди) тўлдирган ҳолда, хатоларни олдини олиш учун:

  • Ҳисоб-китобнинг барча сатрларини ва унга иловаларни - уларни тўғри текширганлигингиз, олдинги давр учун (2021 йил январь-июнь) ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларда ноаниқликлар йўқлиги юзасидан қайта текширинг;
  • 2021 йил январь-июнь даври учун ҳисобланган ва тўланган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги норезидендлар даромадларидан олинадиган солиқлар суммаларини ҳисоб-китобнинг илгариги шаклидан (шакл коди 10202_4) 10202_6 коди билан ҳисоб-китобнинг янгиланган шаклининг тегишли сатрларига олиб ўтинг:
    • 071-сатрга “2021 йил январь-июнь ойларида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадларидан олинадиган солиқ суммаси”, башарти дивидендлар ва фоизларни олувчи юридик шахс бўлса;
    • 141-сатрга “2021 йил январь-июнь ойларида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадларидан олинадиган солиқ суммаси”, башарти дивидендлар ва фоизларни олувчи жисмоний шахс бўлса.

Буни амалга ошириш зарур, сабаби солиқ йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилади, норезидентлар учун эса 2021 йил июлдан бошлаб ҳисоб-китобнинг алоҳида шакли (10307_4) назарда тутилган.

Эътибор беринг!
Юридик шахслар учун солиқни тўлашда солиқ кодини - 35, жисмоний шахслар учун эса - солиқ кодини - 138 танланг.

Олег ГАЕВОЙ ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тайёрлашди