Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

(IFRS) 7 "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 33-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

33-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 7 "МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР:

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЁРИТИБ БЕРИШ"



Мақсад


1. Мазкур МҲХСнинг мақсади фойдаланувчиларга ташкилотлар томонидан уларнинг молиявий ҳисоботида ёритиб бериладиган қуйидагиларни баҳолаш имконини берувчи маълумотларни таъминлаш бўйича талабларни ўрнатишдан иборат:

(a) ташкилотнинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий инструментларнинг таъсири қанчалик аҳамиятли эканини; ва

(б) ташкилот ҳисобот даври мобайнида ва охирида дуч келган ва молиявий инструментлардан юзага келадиган рискларнинг хусусияти ва даражасини ҳамда ташкилот ушбу рискларни қандай қилиб бошқаришини.


2. Мазкур МҲХСдаги тамойиллар 32-БҲХС "Молиявий инструментлар: тақдим этиш" ва 9-МҲХС "Молиявий инструментлар" даги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва тақдим этиш бўйича тамойилларни тўлдиради. тақдим этиш" ва 9-сон МҲҲС "Молиявий Инструментлар" га қаранг. Ва



Қўллаш доираси


3. Мазкур МҲХС барча ташкилотлар томонидан қуйидагилардан ташқари барча турдаги молиявий инструментларга нисбатан қўлланиши лозим:

(а) 10-МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот", 27-БҲХС "Алоҳида молиявий ҳисобот" ёки 28-БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"га мувофиқ ҳисобга олинадиган шўъба ташкилотлар, таъсир остидаги ташкилотлар ёки қўшма корхоналарга инвестициялар. Лекин, айрим ҳолатларда, 27-сон БҲХС ёки 28-сон БҲХС шўъба ташкилотлар, таъсир остидаги ташкилотлар ёки қўшма корхоналарга инвестицияларнинг 9-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинишига рухсат беради; бундай ҳолатларда, ташкилотлар ушбу МҲХСнинг талабларини қўллаши лозим ҳамда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган бундай инвестицияларга нисбатан 13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш"нинг талабларини қўллаши лозим. Шунингдек, ташкилотлар мазкур МҲХСни шўъба ташкилотлар, таъсир остидаги ташкилотлар ёки қўшма корхоналарга инвестициялар билан боғлиқ барча деривативларга нисбатан, ушбу дериватив 32-сон БҲХСдаги улушли инструментнинг таърифига мос келган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда қўллаши лозим.

(б) 19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари" қўлланадиган ходимларнинг даромадлари бўйича иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарликлари.

(в) [Чиқариб ташланган]

(г) 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"да таърифланган суғурта шартномалари. Лекин, бундай суғурта шартномаларида бириктирилган деривативларга нисбатан, агар 9-МҲХС уларнинг алоҳида ҳисобга олинишини талаб этса, мазкур стандарт қўлланади. Бундан ташқари, эмитент молиявий кафолат шартномаларига нисбатан, агар у ушбу шартномаларни тан олишда ва баҳолашда 9-сон МҲХСни қўлласа, мазкур МҲХСни қўллаши лозим, бироқ, эмитент 4-сон МҲХСдаги 4(г) бандга мувофиқ бундай шартномаларни тан олиш ва баҳолаш учун 4-сон МҲХСни танлаган бўлса, у ушбу шартномаларга нисбатан 4-сон МҲХСни қўллаши лозим.

(д) 2-сон МҲХС "Акцияга асосланган тўлов" қўлланадиган акцияга асосланган тўлов операцияларидан юзага келадиган молиявий инструментлар, шартномалар ва мажбуриятлар, бундан 9-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги шартномаларга нисбатан мазкур МҲХС қўлланиши мустасно.

(е) 32-сон БҲХСнинг 16A ва 16Б ёки 16В ва 16Г бандларига мувофиқ улушли инструментлар сифатида таснифланиши талаб этиладиган инструментлар.


4. Мазкур МҲХС тан олинган ва тан олинмаган молиявий инструментларга нисбатан қўлланади. Тан олинган молиявий инструментлар ўз ичига 9-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни олади. Тан олинмаган молиявий инструментлар, 9-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидан ташқарида бўлишидан қатъий назар, мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасига кирадиган баъзи молиявий инструментларни ўз ичига олади.


5. 9-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги номолиявий моддаларни харид қилиш ёки сотиш бўйича шартномаларга нисбатан мазкур МҲХС қўлланади.


5А. 35А-35М-бандлардаги кредит рискини ёритиб бериш талаблари, 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалардан тушум"га асосан қадрсизланишдан фойда ёки зарарларни 9-сон МҲХСга мувофиқ тан олинадиган ҳуқуқларга нисбатан ҳам қўлланади. Агар бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу бандлардаги молиявий актив ёки молиявий инструментларга ҳар қандай ҳавола бундай ҳуқуқларни ўз ичиги олиши лозим.



Молиявий инструментларнинг синфлари

ва маълумотларни ёритиб бериш даражаси


6. Мазкур МҲХСда молиявий инструментларнинг синфлари бўйича маълумотларни ёритиб бериш талаб этилганда, ташкилот молиявий инструментларни ёритиб бериладиган маълумотнинг хусусиятига хос бўлган ва мазкур молиявий инструментларнинг хусусиятларини ҳисобга оладиган синфларга гуруҳлаши лозим. Ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган моддаларнинг солиштирмасини шакллантириш учун етарли бўлган маълумотларни таъминлаши лозим.



Молиявий инструментларнинг молиявий

ҳолат ва молиявий натижаларга бўлган

таъсирининг аҳамиятлилиги


7. Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар молиявий инструментларнинг унинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига таъсири қанчалик аҳамиятли эканини баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим.



Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот


Молиявий активлар ва молиявий

мажбуриятларнинг тоифалари


8. Молиявий инструментларнинг 9-сон МҲХСда белгиланган қуйидаги тоифаларининг ҳар бири бўйича уларнинг баланс қийматлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда ёритиб берилиши лозим:

(a) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар, қуйидаги турлари бўйича алоҳида кўрсатилиши лозим: (i) дастлабки тан олишда ва кейинги ҳисоби 9-сон МҲХСнинг 6.7.1-бандига мувофиқ белгиланган молиявий активлар ва (ii) 9-сон МҲХСга мувофиқ мажбурий равишда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар.

(б)-(г) [Чиқариб ташланган]

(д) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар, қуйидаги турлари бўйича алоҳида кўрсатилиши лозим: (i) дастлабки тан олишда ва кейинги ҳисоби 9-сон МҲХСнинг 6.7.1 бандига мувофиқ белгиланган молиявий мажбуриятлар ва (ii) 9-сон МҲХСга мувофиқ савдо учун мўлжалланганлик таърифини қаноатлантирадиган молиявий мажбуриятлар.

(е) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активлар.

(ё) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар.

(ж) бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар, қуйидаги турлари бўйича алоҳида кўрсатилиши лозим: (i) 9-сон МҲХСнинг 4.1.2А бандига мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар; ва (ii) дастлабки тан олиниши 9-сон МҲХСнинг 5.7.5 бандига мувофиқ белгиланган улушли инструментларга инвестициялар.



Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний

қийматда баҳоланадиган молиявий активлар

ёки молиявий мажбуриятлар


9. Агар ташкилот акс ҳолда бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши ёки амортизацияланган қийматда ҳисобга олиниши мумкин бўлган молиявий актив (ёки молиявий активларнинг гуруҳини) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгилаган бўлса, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) ҳисобот даври охирида молиявий актив (ёки молиявий активлар гуруҳи) бўйича кредит рискига максимал мойиллик даражаси (36(a) бандга қаранг).

(б) бундай кредит рискига максимал мойилликни камайтирадиган ва ушбу молиявий активга (ёки молиявий активлар гуруҳига) боғлиқ бўлган ҳар қандай кредит деривативлари ёки шунга ўхшаш инструментларнинг суммаси (36(б) бандга қаранг).

(в) молиявий актив бўйича кредит рискининг ўзгариши сабабли ушбу молиявий активнинг (ёки молиявий активлар гуруҳининг) ҳаққоний қийматидаги давр мобайнидаги ёки жамғарилган, қуйидагича аниқланадиган ўзгариш суммаси:

(i) бозор рискини юзага келтирадиган бозор шартларининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳаққоний қийматнинг ўзгариши суммаси сифатида; ёки

(ii) ташкилотнинг фикри бўйича кредит рискидаги ўзгаришлар активнинг ҳаққоний қийматининг ўзгаришини рўйи-рост тақдим этадиган муқобил усулдан фойдаланган ҳолда.

Бозор рискини юзага келтирадиган бозор шартларидаги ўзгаришлар кузатиладиган (бенчмарк) фоиз ставкасининг ўзгариши ҳамда товарларнинг нархларидаги, валюта курсларидаги ёки нархлар ёхуд курслар индексларидаги ўзгаришларни қамраб олади.

(г) ҳар қандай боғлиқ бўлган кредит деривативининг ёки шунга ўхшаш инструментларнинг ҳаққоний қийматидаги молиявий активнинг ҳисобга олиниши белгиланганидан кейин жамғарилган ёки давр мобайнида содир бўлган ўзгариш суммаси.


10. Агар ташкилот 9-сон МҲХСнинг 4.2.2-бандига мувофиқ молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаган бўлса ва ушбу мажбурият бўйича кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттириши (9-сон МҲХС даги 5.7.7-бандга қаранг) талаб этилса, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) молиявий мажбурият бўйича кредит риск даражасини ўзгариши сабабли молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги жамғарилган ўзгариш суммасини (мажбурият бўйича кредит рискидаги ўзгаришнинг таъсирини аниқлаш учун 9-сон МҲХСнинг Б5.7.13-Б5.7.20 бандларга қаранг).

(б) молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати ва бу мажбуриятнинг сўндириш муддати охирида ушбу мажбурият шартномаси бўйича ташкилот тўлаши лозим бўлган сумма орасидаги фарқ.

(в) жамғарилган фойда ёки зарарнинг давр мобайнида хусусий капитал ичидаги ҳар қандай бир моддадан бошқа моддага ўтказилиши ва бундай ўтказишнинг сабаби.

(г) давр мобайнида мажбуриятнинг тан олиниши бекор қилинган бўлса, тан олишни бекор қилишда реализация қилинган ва бошқа умумлашган даромадда акс эттирилган сумма (агар мавжуд бўлса).


10A. Агар ташкилот 9-сон МҲХСдаги 4.2.2-бандга мувофиқ молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаган бўлса ва ушбу мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги барча ўзгаришларни (шу жумладан, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини) фойда ёки зарарда акс эттириши талаб этилса (9-сон МҲХС даги 5.7.7 ва 5.7.8-бандларга қаранг), у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) молиявий мажбурият бўйича кредит риски даражасидаги ўзгаришлар сабабли молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги давр мобайнидаги ва жамғарилган ўзгаришлар суммаси (мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини аниқлаш учун 9-сон МҲХСдаги Б5.7.13-Б5.7.20 бандларга қаранг); ва

(б) молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати ва бу мажбуриятнинг сўндириш муддати охирида ушбу мажбурият шартномаси бўйича ташкилот тўлаши лозим бўлган сумма орасидаги фарқ.


11. Шунингдек, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) мазкур стандартнинг 9(в), 10(a) ва 10A(a) бандларига ҳамда 9-сон МҲХСнинг 5.7.7(a) бандига риоя этиш учун қўлланган усулларнинг батафсил баёни, шу жумладан ушбу усул нима учун ўринли эканлигини тушунтириш.

(б) ташкилотнинг фикрича, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда мазкур стандарнинг 9(в), 10(a) ва 10A(a) бандларига ҳамда 9-сон МҲХСнинг 5.7.7(a) бандига риоя этиш учун ёритиб берилган маълумотлар молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги ушбу актив ёки мажбурият бўйича кредит рискининг ўзгаришларига боғлиқ бўлган ўзгаришларни рўйи-рост акс эттирмаса, бундай хулосага келиш сабаблари ва унинг фикрича ўринли бўлган омиллар.

(в) мажбурият бўйича кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттириш фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқликни юзага келитириши ёки кўпайтиришини аниқлаш учун қўлланган услуб ёки услубиётларнинг батафсил баёни (9-сон МҲХСдаги 5.7.7 ва 5.7.8-бандларга қаранг). Агар ташкилотдан мажбурият бўйича кредит рискидаги ўзгаришларни фойда ёки зарарда акс эттириши талаб этилса (9-сон МҲХСнинг 5.7.8-бандга қаранг), ёритиб бериладиган маълумотлар ўз ичига 9-сон МҲХСнинг Б5.7.6-бандида тавсифланган иқтисодий боғлиқликнинг батафсил баёнини ўз ичига олиши лозим.



Баҳоланиши бошқа умумлашган даромад

орқали ҳаққоний қийматда белгиланган улушли

инструментларга инвестициялар


11А. Ташкилот улушли инструментларга инвестицияларни бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструментлар сифатида, 9-сон МҲХСнинг 5.7.5-бандида рухсат этилганидек, белгилаганида, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) қайси улушли инструментларга инвестициялар бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструментлар сифатида белгиланган.

(б) инструментларни бундай тақдим этиш муқобилини танлашнинг сабаблари.

(в) бундай ҳар бир инвестициянинг ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний қиймати.

(г) давр мобайнида тан олинган дивидендлар, бунда ҳисобот даври мобайнида тан олиниши бекор қилинган ҳамда ҳисобот даври охирида сақлаб турилган инвестицияларга тегишли бўлган дивидендларни алоҳида кўрсатган ҳолда.

(д) жамғарилган фойда ёки зарарнинг давр мобайнида хусусий капитал ичидаги ҳар қандай бир моддадан бошқа моддага ўтказилиши ва бундай ўтказишнинг сабаби.


11Б. Ташкилот бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган улушли инструментларга инвестицияларни ҳисобот даври мобайнида тан олиниши бекор қилинганида, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) инвестицияларни ҳисобдан чиқарилиши сабаблари.

(б) инвестицияни тан олиш бекор қилинган санадаги унинг ҳаққоний қиймати.

(в) инвестиция ҳисобдан чиқарилишидан жамғарилган фойда ёки зарар.



Қайта таснифлаш


12-12А. [Чиқариб ташланган]


12Б. Ташкилот жорий ёки олдинги ҳисобот даврларида 9-сон МҲХСнинг 4.4.1-бандига мувофиқ қайта таснифлаган ҳар қандай молиявий активларни ёритиб бериши лозим. Бундай ҳар бир қайта таснифлаш бўйича ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) қайта таснифлаш санаси.

(б) бизнес моделнинг ўзгариши тўғрисида батафсил тушунтириш ва бу ўзгаришнинг ташкилот молиявий ҳисоботига таъсирини тавсифлайдиган батафсил маълумотлар.

(в) ҳар бир тоифага ва тоифадан қайта таснифланган модданинг суммаси.


12В. Қайта таснифлашдан кейин тан олишни бекор қилишгача ҳар бир ҳисобот даври учун, ташкилот 9-сон МҲХСнинг 4.4.1 бандига мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлардан амортизацияланган қийматда баҳоланадиган активлар ёки бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар сифатида қайта таснифланган активлар бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) қайта таснифлаш санасида аниқланган эффектив фоиз ставкаси; ва

(б) тан олинган фоиз тушуми.


12Г. Ташкилот охирги йиллик ҳисобот санасидан кейин бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларни амортизацияланган қийматда баҳоланадиган активлар сифатида ёки фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларни бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар сифатида қайта таснифлаганида, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) молиявий активларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний қиймати; ва

(б) молиявий активлар қайта таснифланмаганида ҳисобот даври мобайнида фойда ёки зарарда ёхуд бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим бўлган ҳаққоний қийматнинг ўзгаришидан фойда ёки зарар.


13. [Чиқариб ташланган]



Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни

ўзаро ҳисоб-китоб қилиш


13А. 13Б-13Д бандлардаги ёритиб бериладиган маълумотлар мазкур МҲХСдаги ёритиб берилиши талаб этиладиган бошқа маълумотларни тўлдиради ҳамда 32-сон БҲХСнинг 42 бандига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинадиган ва тан олинадиган барча молиявий инструментлар ёритиб берилиши талаб этилади. Ушбу маълумотларни ёритиб бериш, улар 32-сон БҲХСнинг 42-бандига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъий назар, ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув ёки шунга ўхшаш келишув доирасида бўлган ва тан олинган молиявий инструментларга ҳам тегишлидир.


13Б. Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар соф асосда ҳисоблашишни назарда тутадиган келишувларнинг ташкилот молиявий ҳолатига бўлган таъсирини ёки потенциал таъсирини баҳолашга имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим. Бу эса ташкилот томонидан тан олинган ва 13А банднинг қўллаш доирасида бўлган молиявий активлар ва тан олинган молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқларининг таъсирини ёки потенциал таъсирини қамраб олади.


13В. 13Б банддаги мақсадга эришиш учун, ташкилот ҳисобот даврининг охирида 13А банднинг қўллаш доирасида бўлган молиявий активлар ва тан олинган молиявий мажбуриятлар бўйича қуйидаги миқдорий маълумотларни алоҳида ёритиб бериши лозим:

(a) ушбу тан олинган молиявий активлар ва тан олинган молиявий мажбуриятларнинг ялпи суммасини;

(б) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган соф суммаларни аниқлашда 32-сон БҲХСнинг 42-бандидаги мезонларга мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинган суммаларни;

(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган соф суммаларни;

(г) ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув ёки шунга ўхшаш келишувларнинг доирасида бўлган ва 13В(б) бандга киритилмаган суммаларни, шу жумладан:

(i) 32-сон БҲХСнинг 42-бандидаги ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мезонларнинг барчасига ёки айримларига мос келмайдиган ва тан олинадиган молиявий инструментларга тегишли суммалар; ва

(ii) молиявий активлар кўринишидаги таъминотга тегишли бўлган суммалар (шу жумладан, пул маблағлари таъминоти); ва

(д) юқоридаги (г) кичик банддан (в) кичик банддаги суммаларни чегиргандан кейин қолган соф сумма.

Ушбу бандда талаб этилган маълумотлар, алоҳида молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар, агар бошқа формат ўринлироқ бўлмаса, жадвал шаклида тақдим этилиши лозим.


13Г. 13В(г) бандга мувофиқ инструмент бўйича ёритиб бериладиган ялпи сумма ушбу инструмент бўйича 13В(в) бандда изоҳланган сумма билан чекланиши лозим.


13Д. Ташкилот 13В(г) бандга мувофиқ ёритиб бериладиган, ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув ёки шунга ўхшаш келишув доирасида бўлган ва у томонидан тан олинган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқларининг тавсифини, шу жумладан ушбу ҳуқуқларнинг хусусиятини, ёритиб бериладиган маълумотларга киритиши лозим.


13Е. Агар 13Б-13Д бандларда талаб этилган маълумотлар молиявий ҳисоботда бир нечта изоҳларда ёритиб берилса, ташкилот ушбу изоҳларни бир-бирига ҳавола қилиши лозим.



Таъминот


14. Ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) мажбуриятлар ёки шартли мажбуриятлар бўйича гаровга қўйилган молиявий активларнинг баланс қийматини, шу жумладан 9-сон МҲХСнинг 3.2.23(a) бандига мувофиқ қайта таснифланган суммаларни; ва

(б) бундай гаровнинг шартлари ва муддатларини.


15. Ташкилот (молиявий ёки номолиявий активлар шаклида) таъминот олган бўлса ва таъминот эгаси томонидан дефолт мавжуд бўлмаганда ҳам ушбу таъминотни сотишга ёки қайтадан таъминотга қўйишга рухсат этилса, қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) таъминотнинг ҳаққоний қийматини;

б) ҳар қандай бундай таъминот сотилганида ёки қайта таъминотга қўйилганида унинг ҳаққоний қийматини ҳамда ташкилот бу таъминотни қайтариб бериш жавобгарлигига эга эканлигини; ва

(в) таъминотдан фойдаланиш шартлари ва муддатларини.



Кредит зарарлари бўйича баҳоланадиган

резерв ҳисобварағи


16. [Чиқариб ташланган]


16А. 9-сон МҲХСнинг 4.1.2А бандига мувофиқ бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларни баланс қиймати, баҳоланадиган резерв миқдорига камайтирилмайди ва ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни молиявий активнинг баланс қийматининг камайиши сифатида алоҳида кўрсатмаслиги лозим. Лекин, ташкилот зарар бўйича баҳоланадиган резервни молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб бериши лозим.



Кўп сонли бириктирилган деривативларга

эга таркибли молиявий инструментлар


17. Ташкилот хусусий капитал ва мажбурият компонентларига эга бўлган инструментни чиқарган бўлса (32-сон БҲХСнинг 28-бандига қаранг) ва инструмент кўп сонли бириктирилган деривативларга эга бўлиб, бу деривативларнинг қийматлари бир-бирига боғлиқ бўлса (масалан, қайта сотиб олиниши мумкин бўлган конвертацияланадиган қарз инструменти), у ушбу хусусиятларнинг мавжудлигини ёритиб бериши лозим.



Дефолт ва мажбуриятларни бажармаслик


18. Ҳисобот даври охирида тан олинган тўланадиган қарзлар бўйича, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) ушбу тўланадиган қарзларнинг сўндириш шартлари, қарзни узиш фонди, асосий қарз суммаси, фоизларни тўлаш шартларини ҳар қандай бузиш ҳолатининг тафсилотлари;

(б) ҳисобот даври охирига дефолтга учраган тўланадиган қарзларнинг баланс қиймати; ва

(в) молиявий ҳисобот эълон қилиш учун маъқулланишидан олдин шартлари бузилган қарз бўйича зарарни камайтиришга қаратилган чоралар қабул қилинганлиги ёки тўланадиган қарзларнинг шартлари қайта келишилганлиги.


19. Агар давр мобайнида 18-бандда тавсифланган қарз шартномаси шартларининг бузилишидан ташқари бошқа бузилишлар рўй берган бўлса, бундай бузилишлар кредитор томонидан жаддалашган тўловларни талаб қилишга имкон берса, ташкилот 18-бандда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотлар билан бир хил маълумотларни ёритиб бериши лозим (ҳисобот даври охирида ёки ундан олдин бу бузилишларга қарши чоралар қабул қилинганлиги, ёки қарз шартлари ўзгартирилганлиги ҳолатлари бундан мустасно).



Умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот


Даромадлар, харажатлар, фойда ёки

зарарлар моддалари


20. Ташкилот умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда қуйидаги даромадлар, харажатлар, фойда ёки зарарлар моддаларини ёритиб бериши лозим:

(a) қуйидагилар бўйича соф фойда ёки соф зарарлар:

(i) дастлабки тан олишда бундай молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар сифатида белгиланганлар ёки 9-сон МҲХСнинг 6.7.1-бандига мувофиқ тан олинганлар, ҳамда мажбурий равишда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар (масалан, 9-сон МҲХС бўйича савдо учун мўлжалланган таърифга мос келадиган молиявий мажбуриятлар) бўйича маълумотлар алоҳида ёритиб берилган ҳолда, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар. Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар бўйича, ташкилот бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинган суммани ва фойда ёки зарар таркибида тан олинган суммани алоҳида кўрсатиши лозим.

(ii)-(iv) [Чиқариб ташланган]

(v) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар.

(vi) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активлар.

(vii) 9-сон МҲХСнинг 5.7.5-бандига мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган улушли инструментларга инвестициялар.

(viii) 9-сон МҲХСнинг 4.1.2А бандига мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар, давр ичида ва бошқа умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарар суммасини ҳамда тан олишни бекор қилиниши натижасида давр мобайнида жамғарилган бошқа умумлашган даромаддан фойда ёки зарарга қайта таснифланган суммани алоҳида кўрсатган ҳолда.

(б) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активлар ёки 9-сон МҲХСнинг 4.1.2А бандига мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган (ушбу суммаларни алоҳида кўрсатган ҳолда) жами фоиз тушуми ва жами фоиз харажати (эффектив фоиз усули асосида ҳисобланган); ёки фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланмайдиган молиявий мажбуриятлар.

(в) қуйидагилардан юзага келадиган воситачилик даромадлари ва харажатлари (эффектив фоиз ставкасини аниқлашда ҳисобга олинган суммалардан ташқари):

(i) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланмайдиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар; ва

(ii) алоҳида шахслар, трастлар, пенсия дастурлари ва бошқа ташкилотлар номидан активларни инвестиция қилиш ёки сақлаб туришга олиб келадиган ишонч ва бошқа фидуциар операциялар.

(г) [Чиқариб ташланган]

(д) [Чиқариб ташланган]


20A. Ташкилот умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган ва амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активларни тан олишни бекор қилишдан юзага келадиган фойда ва зарарларни алоҳида кўрсатган ҳолда, уларнинг таҳлилини ёритиб бериши лозим. Ушбу ёритиб бериладиган маълумотлар молиявий активларнинг тан олинишини бекор қилиш сабабларини қамраб олиши лозим.



Бошқа ёритиб бериладиган маълумотлар


Ҳисоб сиёсати


21. 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"нинг (2007 йил таҳрири) 117 бандига мувофиқ, ташкилот аҳамиятли ҳисоб сиёсатининг қисқача баёнида молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланилган баҳолаш асосини (ёки асосларини) ва молиявий ҳисоботни тушуниш учун ўринли бўлган бошқа қўлланган ҳисоб сиёсатини ёритиб бериши лозим.



Хежлаш ҳисоби


21А. Ташкилот 21Б-24Е бандлардаги ёритиб бериш бўйича талабларни хежлайдиган ва хеж ҳисобини қўллайдиган риск бўйича позицияларга ҳам қўллаши лозим. Хежлаш ҳисоби бўйича қуйидаги маълумотлар ёритиб берилиши лозим:

(а) ташкилотнинг рискни бошқариш стратегияси ва уни рискни бошқаришда қандай қўллай олиши;

(б) ташкилотнинг хежлаш бўйича фаолиятини келгуси пул оқимларининг муддатлари, ноаниқлиги ва суммасига таъсир кўрсатиши; ва

(в) хежлаш ҳисобининг ташкилотнинг молиявий ҳолати, умумлашган даромад ва хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларига таъсири.


21Б. Ташкилот талаб этилган маълумотларни алоҳида изоҳда ёки молиявий ҳисоботдаги алоҳида бўлимда ёритиб бериши лозим. Лекин, ташкилот бошқа жойда ёритиб берилган маълумотни, уни худди молиявий ҳисобот каби шартларда ва муддатда фойдаланувчилар учун олиш мумкин бўлган, молиявий ҳисоботдан бошқа бўлган раҳбарият изоҳи ёки рисклар тўғрисида ҳисобот каби ҳисоботларга ҳавола киритилиши шарти билан қайта такрорлаши талаб этилмайди. Ҳавола қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотсиз молиявий ҳисобот тўлиқ бўлиб ҳисобланмайди.


21В. Ташкилотдан 22А-24Е бандларга мувофиқ рискларни ҳар бир тури бўйича маълумотни ёритиб бериш талаб этилганда, ташкилот хежлаш ва хежлаш ҳисобини қўллайдиган риск позицияларига нисбатан риск тоифаларини белгилаб олиши лозим. Ташкилот хеж ҳисобида ёритиб бериладиган барча маълумотда риск тоифаларини изчил тарзда белгилаши лозим.


21Г. 21А-бандда белгиланган мақсадларга эришиш учун, ташкилот (қуйида келтирилган ҳоллар бундан мустасно) қанчалик ёритиб беришни, ёритиб бериш талабларининг қайси хусусиятларига кўпроқ эътибор қаратиш, умумлаштириш ёки батафсиллаштиришнинг мақбул даражаси ва миқдорий маълумотларни баҳолаш учун фойдаланувчилар қўшимча тушунтиришларнинг зарурлигини белгилаши лозим. Лекин, ташкилот умумлаштириш ёки батафсиллаштириш даражасини қўллашда, мазкур МҲХС ва 13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш"га мувофиқ мос маълумотларни ёритиб бериш учун қўллайдиган даражадан фойдаланиши лозим.



Рискни бошқариш стратегияси


22. [Чиқариб ташланган]


22А. Ташкилот тавсифланган хеж ва хежлаш ҳисоби қўлланадиган позицияларга рискнинг ҳар бир тури бўйича рискни бошқариш стратегиясини тушунтириб бериши лозим. Ушбу тушунтириш молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига (масалан) қуйидагиларни баҳолаши учун ёрдам бериши лозим:

(а) ҳар бир риск қандай юзага келишини.

(б) ташкилот ҳар бир рискни қандай бошқариши; бу объектни барча унинг рисклари бўйича хежлаши ёки риск компонентини хежлаш бўйича маълумотни, шунингдек бундай ёндашув сабабларини ўз ичига олади.

(в) ташкилот бошқарадиган рискка мойиллик даражаси.


22Б. Ушбу маълумот 22А-банд талабларига жавоб бериши учун (бироқ, булар билан чегараланмаган ҳолда) ўз ичига қуйидагилар тавсифини олиши лозим:

(а) риск бўйича позицияларни хежлаш учун фойдаланилган (ва қандай фойдаланилган) хежлаш инструменти;

(б) ташкилот хежлаш самарасини баҳолаш учун хежлаш инструменти ва хежлаш объекти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик қандай аниқланишини; ва

(в) ташкилотнинг хежлаш кўрсаткичини белгилаши ва хежлаш самарасизлиги манбаларини.


22В. Ташкилот хежланган объектни алоҳида риск компоненти сифатида белгилаганда (9-сон МҲХСнинг 6.3.7-бандига қаранг), у 22А ва 22Б бандларда белгиланган талаблар бўйича ёритиб беришда қуйидаги тавсифий ва миқдорий маълумотларни таъминлаши лозим:

(а) ташкилот хежлаш объекти сифатида белгиланган риск компонентини қандай аниқланганлигини (риск компоненти ва объект ўртасидаги ўзаро боғлиқлик характери тавсифи ҳам шу жумладан); ва

(б) риск компоненти ушбу объект билан яхлит бирлик сифатида қандай боғланганлигини (масалан, олдинги даврда риск компоненти ташкилот ўзи белгиланган хежлаш объекти яхлит бирлик сифатида хаққоний қиймати ўзгаришининг 80%ини қоплаганда).



Келгуси пул оқимлари юзага келишининг

ноаниқлиги, муддати ва суммаси


23. [Чиқариб ташланган]


23А. Агар 23В бандда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ташкилот рискнинг ҳар бир тури бўйича молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига хежлаш инструментлари параметрлари ва шартларини, шунингдек ташкилотнинг келгуси пул оқимлари юзага келиши ноаниқлилигига, муддати ва суммасига таъсир этишини баҳолаш имконини берувчи миқдорий маълумотни ёритиб бериши лозим.


23Б. 23А бандда назарда тутилган талабларни бажариш учун ташкилот қуйидагилар ёритиб бериладиган ёйилмани тақдим этиши лозим:

(а) хежлаш инструментининг номинал қийматининг муддатли структураси; ва

(б) агар қўллаш мумкин бўлса, хежлаш инструментининг ўртача нархи ёки ставкаси (масалан, бажариш нархи ёки форвард нархи ва бошқалар).


23В. Агар ташкилот хежлаш муносабатларини хежлаш инструменти ва хежлаш объекти ўзгариши (яъни ташкилот динамик жараёнларини ишлатганда хежлаш инструменти ва риск позицияларида узоқ вақт ўзгармасдан қолмаганда, худди 9-сон МҲХСнинг Б6.5.24(б) бандида келтирилгани каби) туфайли тез-тез қайта кўриб чиққанда (яъни тўхтатиб ва қайта тиклаб), ташкилот:

(а) 23А ва 23Б бандларда талаб этиладиган ёритиб бериладиган маълумотларни таъминлашдан озод этилади.

(б) қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(i) тегишли хежлаш муносабатларида рискларни бошқаришнинг якуний стратегияси бўйича маълумотни;

(ii) хежлаш ҳисобидан фойдаланган ва айнан шундан хежлаш муносабатларини белгилаган ҳолда, рискларни бошқариш стратегиясини қандай акс эттирилиши тавсифи; ва

(iii) хежлаш муносабатларида ташкилот қўллайдиган жараёнларда хежлаш муносабатларининг тўхтатилиши ва қайта тикланишини қанчалик тез-тез амалга оширилиши бўйича маълумот.


23Г. Ташкилот хежлаш даврида хежлаш муносабатлари бўйича кутилаётган самарасиз хежлаш манбаларини риск турлари бўйича ёритиб бериши лозим.


23Д. Агар хежлаш муносабатларида самарасиз хежлашнинг бошқа манбалари юзага келса, ташкилот ушбу риск тоифасининг манбаларини ва самарасиз хежлашни ёритиб бериши лозим.


23Е. Ташкилот пул оқимларини хежлашга нисбатан олдинги даврда хежлаш ҳисоби қўлланилган бироқ, бошқа қўлланилиши кутилмайдиган режалаштирилган операцияларнинг тавсифини ёритиб бериши лозим.



Хежлаш ҳисобининг молиявий ҳолат

ва молиявий натижаларга таъсири


24. [Чиқариб ташланган]


24А. Ташкилот жадвал шаклида хежлашнинг ҳар бир тоифасига мос риск турлари бўйича хежлаш инструментларига тегишли қуйидаги суммаларни алоҳида ёритиб бериши лозим (ҳаққоний қийматни хежлаш, пул оқимларини хежлаш ёки чет эл бўлинмаси операцияларига соф инвестицияларни хежлаш):

(а) хежлаш инструментининг баланс қийматини (молиявий мажбуриятларни молиявий активлардан алоҳида);

(б) таркибида хежлаш инструменти акс эттирилган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдаги сатр моддасини;

(в) давр мобайнида хежлашнинг самарасиз деб ҳисоблаш учун асос бўлган хежлаш инструментининг ҳаққоний қиймати ўзгаришини; ва

(г) хежлаш инструментларининг номинал миқдорлари (шу жумладан, тонна ёки метр куб каби миқдорий параметрлар);


24Б. Ташкилот қуйидаги хежлаш объектига тегишли бўлган хежлаш тоифалари бўйича ҳар бир риск тури бўйича қуйидаги келтирилган суммаларни жадвал шаклида ёритиб бериши лозим:

(а) ҳаққоний қийматни хежлашга нисбатан:

(i) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган хежлаш инструментининг баланс қиймати (активларни мажбуриятлардан алоҳида кўрсатган ҳолда);

(ii) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган хежлаш объекти баланс қийматига киритилган хежлаш объекти хаққоний қийматининг хежлаш тузатишларининг жамғарилган суммаси (активларни мажбуриятлардан алоҳида кўрсатган ҳолда);

(iii) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда хежлаш объекти кўрсатилган сатр моддаси;

(iv) давр мобайнида хежлашнинг самарасиз деб ҳисоблаш учун асос бўлган хежлаш инструментининг ҳаққоний қиймати ўзгариши; ва

(v) 9-сон МҲХСнинг 6.5.10-бандига мувофиқ хежлаш бўйича фойда ва зарар миқдорига тузатилмайдиган хежлаш объектларининг молиявий ҳисоботда мавжуд бўлган хежлаш тузатишларининг жамғарилган ҳаққоний қиймати;

(б) пул оқимлари ва чет эл бўлинмаси соф инвестицияларининг хежлашга нисбатан:

(i) давр ичида хежлаш самарасиз деб тан олинишига асос бўлган хежлаш объектининг қиймати ўзгариши (яъни пул оқимларини хежлашда - 9-сон МҲХСнинг 6.5.11(в) бандига мувофиқ хежлашни самарасиз деб тан олинишини белгилаш учун қийматнинг ўзгариши);

(ii) 9-сон МҲХСнинг 6.5.11 ва 6.5.13(а) бандларига мувофиқ ҳисобга олинадиган давом этаётган хежлаш муносабатларида жамғарилган курс фарқлари резерви ва пул оқимларини хежлаш резервидаги суммалар сальдоси; ва

(iii) хежлаш ҳисоби бошқа қўлланмаётган, олдинги хежлаш муносабатлари бўйича жамғарилган курс фарқлари резерви ва пул оқимларини хежлаш резервидаги суммалар сальдоси.


24В. Ташкилот хежлаш объектига тегишли бўлган хежлаш тоифалари бўйича ҳар бир риск тоифаси бўйича қуйида келтирилган суммаларни жадвал шаклида ёритиб бериши лозим:

(а) ҳаққоний қийматни хежлашга нисбатан:

(i) хежлаш самарасизлиги - яъни фойда ва зарарларда тан олинган хежлаш объекти ва хежлашдан фойда ёки зарарлар ўртасидаги фарқ (ёки 9-сон МҲХСнинг 5.7.5 бандига мувофиқ ташкилот томонидан бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган улушли инструментлар бўйича бошқа умумлашган даромад); ва

(ii) хежлаш самарасизлигини ўз ичига олувчи умумлашган даромад ҳисоботидаги сатр моддаси.

(б) пул оқимлари ва чет эл бўлинмаси соф инвестицияларининг хежлашга нисбатан:

(i) бошқа умумлашган даромадда тан олинган ҳисобот давридаги хежлашдан фойда ёки зарарлар.

(ii) фойда ёки зарарларда тан олинган хежлаш самарасизлиги;

(iii) хежлаш самарасизлигини ўз ичига олувчи умумлашган даромад ҳисоботидаги сатр моддаси.

(iv) пул оқимлари хежлаш резерви ёки жамғарилган курс фарқлари резерви таркибидан фойда ёки зарар таркибига қайта таснифлаш тузатиши сифатидаги сумма (1-сон БҲХСни қаранг) (хежлаш ҳисоби илгари қўлланган бироқ келгуси пул оқимларини хежлаш кутилмаётган суммалар, шунингдек хежлаш объекти фойда ёки зарарга таъсир этганлиги учун ўтказилган суммаларни алоҳида кўрсатган ҳолда);

(v) мазкур қайта таснифлаш тузатиш киритилган умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботдаги сатр моддаси (1-сон БҲХС); ва

(vi) умумлашган даромадда алоҳида сатр моддаси сифатида тан олинган, нетто позицияни хежлашда, хежлашдан фойда ёки зарарлар (9-сон МҲХСнинг 6.6.4. бандига қаранг).


24Г. Агар 23В бандга мувофиқ озод этилган хежлаш муносабатларининг ҳажми, ҳисобот давридаги одатдаги ҳажмларни акс эттириш учун етарли бўлмаса, (яъни ҳисобот санасига ҳажм ҳисобот давридаги ҳажмларни акс эттирмаса) ташкилот ушбу ҳолатни ва ушбу ҳажм нега тўлиқ акс эттирмаслиги сабабларини ёритиб бериши лозим.


24Д. Ташкилот хусусий капиталнинг ҳар бир компоненти солиштирмасини ҳамда 1-сон БҲХСга мувофиқ бошқа умумлашган даромад таҳлилини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда тақдим этиши лозим:

(а) камида 24В(б)(i) ва (б)(iv) кичик бандлар ва ҳисобда 9-сон МҲХСнинг 6.5.11(г)(i) и (г)(iii) бандларига мувофиқ акс эттирилган суммаларнинг фарқлари;

(б) опционнинг вақтдаги қийматини 9-сон МҲХСнинг 6.5.15-бандига мувофиқ ҳисобга олганда аниқ бир вақт оралиғи билан боғлиқ бўлган объектни хежлашда опционларнинг вақтдаги қийматини акс эттирувчи суммаси билан аниқ бир операция билан боғлиқ бўлган объектларни хежланиши билан боғлиқ опционларнинг вақтдаги қиймати суммасининг фарқлари; ва

(в) форвард контрактларнинг форвард элементлари билан боғлиқ суммаларни ва хежлаш объекти билан боғлиқ хежлаш транзакциясини чет эл валютаси базис спрэди бўйича молиявий инструментлари ва ташкилот вақтдаги қийматни 9-сон МҲХСнинг 6.5.16 бандига мувофиқ ҳисобга олганда аниқ бир вақт оралиғи билан боғлиқ бўлган объектни хежлашда хежлаш объекти билан боғлиқ хежлаш транзакциясини чет эл валютаси базис спрэди бўйича молиявий инструментлари ва форвард контрактларнинг форвард элементлари суммасининг фарқларини.


24Е. Ташкилот 24Д бандда талаб этилган маълумотни ҳар бир риск тоифаси бўйича ёритиб бериши лозим. Бундай рисклар бўйича батафсиллаштириш молиявий ҳисоботга изоҳларда кўрсатилиши мумкин.



Кредит риски очиқ позициясини ташкилот

томонидан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда

баҳоланадиган деб белгилаш имконияти


24Ё. Агар ташкилот кредит деривативини ушбу молиявий инструментнинг кредит рискини бошқариш учун фойдалангани сабабли, молиявий инструмент ёки унинг мутаносиб қисмини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаганда, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) 9-сон МҲХСнинг 6.7.1-бандига мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий инструментларнинг кредит рискини бошқариш учун фойдаланилган кредит деривативлари учун давр боши ва давр охирига номинал ва ҳаққоний қийматларини;

(б) 9-сон МҲХСнинг 6.7.1 бандига мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий инструмент ёки унинг мутаносиб қисмининг фойда ёки зарарлар таркибида тан олинган фойда ёки зарарларни; ва

(в) молиявий инструмент ёки унинг мутаносиб улушини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашни тўхтатишда, ушбу молиявий инструментнинг 9-сон МҲХСнинг 6.7.4-бандига мувофиқ ҳаққоний қиймати янги баланс қийматини, шунингдек, тегишли номинал ёки асосий суммасини (1-сон БҲХСга мувофиқ қиёсий маълумотни тақдим этишдан ташқари, ташкилот кейинги даврларда ушбу маълумотни ёритмаслиги мумкин).



Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш

натижасида юзага келадиган ноаниқликлар


24Ж. Хежлаш муносабатларига 9-сон МҲХСнинг 6.8.4-6.8.12-бандларига ёки 39-сон БҲХСнинг 102Г-102М бандларида белгиланган истисноларни қўллаганда, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) Хежлаш муносабатларига 9-сон МҲХСнинг 6.8.4-6.8.12-бандларига ёки 39-сон БҲХСнинг 102Г-102М бандларида белгиланган истисноларни қўллаганда, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(б) бенчмарк фоиз ставкаси бевосита таъсир этадиган ташкилот бошқарадиган рискнинг очиқ позицияси кўлами;

(в) муқобил бенчмарк ставкаларга ўтишда ташкилотнинг жараённи қандай бошқариши;

(г) ташкилот ушбу бандларни қўллаганда фойдаланилган муҳим фаразлар ёки мулоҳазалар (масалан, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишдан юзага келадиган ноаниқликлар вақт ва бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси бошқа юзага келмаслиги бўйича фараз ёки мулоҳаза); ва

(д) хежлаш муносабатларида хежлаш инструментларининг номинал қиймати.



Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишга оид

ёритиб бериладиган қўшимча маълумотлар


24З. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилари бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш ташкилотнинг молиявий инструментлари ва рискларни бошқариш стратегиясига таъсирини тушунишлари учун ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкаини ислоҳ қилиш таъсир кўрсатадиган молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкилот дучор бўладиган рисклар характери ва даражаси ҳамда ташкилот ушбу рискларни қандай бошқариши; ва

(б) ташкилотнинг муқобил бенчмарк фоиз ставкаларига ўтишни амалга оширишдаги муваффақияти ва ташкилот ушбу ўтишни қандай бошқараётганлиги.


24И. 24З бандаги мақсадларга эришиш учун ташқалот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) ташкилот муқобил бенчмарк фоиз ставкаларига ўтишни қандай бошқараётганлиги, ҳисобот санасидаги ҳолати ва ушбу ўтиш натижасида молиявий инструментларга оид ташкилот дучор бўладиган рисклар;

(б) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш таъсир кўрсатган аҳамиятли бенчмарк фоиз ставкасини ажратилган ва алоҳида тақдим этилган ҳолда ҳисобот даври охирида муқобил бенчмарк фоиз ставкага ўтиш ҳали амалга оширилмаган молиявий инструментлар тўғрисидаги қуйидаги миқдорий маълумотлар:

(i) нодериватив молиявий активлар;

(ii) нодериватив молиявий мажбуриятлар; ва

(iii) деривативлар; ва

(в) агар 24И(а) бандда белгиланган рисклар ташкилотларнинг риск бошқаруви стратегиясини ўзгаришига олиб келган бўлса, (22А бандга қаранг), ушбу ўзгаришларни тавсифи.



Ҳаққоний қиймат


25. 29-бандда белгилангандан ташқари ҳолатларда, ташкилот, молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг ҳар бир синфи бўйича (6-бандга қаранг), ушбу активлар ва мажбуриятлар синфининг ҳаққоний қийматини уларнинг баланс қиймати билан солиштириб бўладиган тарзда ёритиб бериши лозим.


26. Ҳаққоний қиймат тўғрисидаги маълумотларни ёритиб берганда, ташкилот молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни синфларга гуруҳлаши лозим, лекин уларнинг баланс қийматлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ўзаро ҳисоб-китоб қилинган даражада уларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиши лозим.


27-27Б. [Чиқариб ташланган]


28. Баъзи ҳолатларда, молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати у билан бир хил активнинг ёки мажбуриятнинг фаол бозордаги котировка қилинадиган баҳоси (яъни ҳаққоний қиймат иерархиясининг 1-чи даражаси) билан тасдиқланмаганлиги ёки фақат кузатиладиган бозорлардан олинган маълумотлар асосидаги баҳолаш усулларига асосланмаганлиги (9-сон МҲХСнинг Б5.1.2A бандга қаранг) туфайли ташкилот молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг дастлабки тан олишда фойда ёки зарарни тан олмайди. Бундай ҳолатларда, ташкилот молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг синфлари бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим.

(а) бозор иштирокчилари мазкур актив ёки мажбуриятларнинг нархини белгилашда ҳисобга олган омилларнинг (шу жумладан, вақтнинг) ўзгаришини акс эттириш мақсадида дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат ва операция баҳоси ўртасидаги фарқни фойда ёки зарарда тан олиш бўйича ҳисоб сиёсатини (9-сон МҲХСнинг Б5.1.2A(б) бандига қаранг).

(б) давр боши ва охирида фойда ёки зарарда ҳали тан олиниши лозим бўлган умумий фарқни ва ушбу фарқ қолдиғидаги ўзгаришларнинг солиштирмасини.

(в) ташкилот операция баҳоси ҳаққоний қийматнинг энг яхши далили эмас деган хулосага келганлигининг сабабини, шу жумладан ҳаққоний қийматни исботлайдиган далилнинг тавсифини.


29. Ҳаққоний қиймат бўйича маълумотлар қуйидаги ҳолатларда ёритиб берилиши талаб этилмайди:

(а) баланс қиймати ҳаққоний қийматнинг асосланган тахмини бўлганида, масалан, савдога оид қисқа муддатли дебиторлик қарзлари ва кредиторлик қарзлари каби молиявий инструментлар бўйича;

(б) [Чиқариб ташланган]

(в) ихтиёрий иштирок имконини берадиган хусусиятга эга шартнома (4-сон МҲХСда тавсифлангандек) ҳолатида, агар ушбу хусусиятнинг ҳаққоний қиймати ишончли даражада баҳолана олмаса; ёки

(г) лизинг бўйича мажбуриятларга.


30. 29(в) бандда тавсифланган ҳолатда, ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар бундай шартномаларнинг баланс қиймати ва ҳаққоний қиймати ўртасидаги мумкин бўлган фарқлар суммаси тўғрисида ўз мулоҳазаларини чиқариши учун имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим, шу жумладан:

(а) ушбу инструментлар бўйича ҳаққоний қиймат ишончли даражада баҳолана олинмаганлиги сабабли ушбу ҳаққоний қиймат ёритиб берилмаганлиги фактини;

(б) молиявий инструментларнинг тавсифини, уларнинг баланс қийматини ва ҳаққоний қиймат нима сабабларга кўра ишончли даражада баҳолана олинмаганлиги бўйича тушунтиришни;

(в) ушбу инструментлар бўйича бозорнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни;

(г) ташкилот молиявий инструментларнинг ҳисобдан чиқарилишини режалаштирганлиги ва қандай қилиб ҳисобдан чиқаришни режалаштираётганини; ва

(д) агар олдин ҳаққоний қиймати ишончли баҳолана олмаган молиявий инструментларнинг тан олиниши бекор қилинса, ушбу тан олишни бекор қилиш тўғрисидаги фактни, тан олишни бекор қилиш пайтида инструментларнинг баланс қиймати ва тан олинган фойда ёки зарарни.



Молиявий инструментлар бўйича юзага

келадиган рискларнинг хусусияти ва даражаси


31. Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга молиявий инструментлар бўйича юзага келадиган ва ташкилот давр оҳирида дуч келадиган рискларнинг хусусиятини ва даражасини баҳолашга имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


32. 33-42 бандларда ёритиб берилиши талаб этиладиган маълумотлар молиявий инструментлар бўйича юзага келадиган рискларга ва улар қандай қилиб бошқарилганлигига эътибор қаратилган. Ушбу рисклар одатда қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланмайди: кредит риски, ликвидлилик риски ва бозор риски.


32A. Миқдорий маълумотлар контекстида уларга тегишли сифат маълумотларни ҳам ёритиб бериш фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни ўзаро боғлаш ва шу тариқа молиявий инструментлардан юзага келадиган рискларнинг характери ва даражаси тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантиришга ёрдам беради. Ёритиб бериладиган миқдорий ва сифат маълумотларнинг ўзаро боғлиқлиги фойдаланувчиларга ташкилотнинг рискларга мойиллигини яхшироқ баҳолашга имкон беради.



Сифат хусусиятига эга маълумотларни

ёритиб бериш


33. Молиявий инструментлардан юзага келадиган рискнинг ҳар бир тури бўйича, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) рискка мойиллик ва рисклар қандай қилиб пайдо бўлишини;

(б) рискларни бошқариш мақсадлари, сиёсати ва жараёнларини ҳамда рискни баҳолаш учун қўлланган усуллар; ва

(в) олдинги даврга нисбатан (а) ва (б) кичик бандлардаги ҳар қандай ўзгаришлар.



Миқдорий маълумотларни ёритиб бериш


34. Молиявий инструментлардан юзага келадиган рискнинг ҳар бир тури бўйича, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) ҳисобот даврининг охирида ушбу риск бўйича жамланган миқдорий маълумотлар. Ушбу ёритиб бериладиган маълумотлар ташкилотнинг асосий раҳбариятига (24-сон БҲХС "Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш"да таърифланган), масалан, ташкилотнинг бошқаруви ёки бош ижрочи директорига, тақдим қилинадиган ички маълумотларга асосланиши лозим.

(б) (a) кичик бандга мувофиқ тақдим қилинмайдиган даражада, 35А-42-бандларда ёритиб берилиши талаб этиладиган маълумотлар.

(в) (a) ва (б) кичик бандларга мувофиқ ёритиб берилган маълумотлардан аниқ бўлмаса, рискларнинг концентрациялари.


35. Агар ҳисобот даври охирида ёритиб берилган миқдорий маълумотлар ташкилотнинг давр мобайнида рискларга дучор бўлиши бўйича тўғри тасаввурни бермаса, ташкилот бундай тасаввурни шакллантирадиган қўшимча маълумотларни таъминлаши лозим.



Кредит риски


Қўллаш соҳаси ва мақсади


35А. Ташкилот 35Е-35М бандлардаги талабларни 9-сон МҲХСнинг қадрсизланиш бўйича талаблари қўлланадиган молиявий инструментларга нисбатан ёритиб бериши лозим. Лекин:

(а) савдога оид дебитор қарздорликлар, шартнома бўйича активлар ва ижара бўйича дебитор қарздорликларга 35И(а) банд бутун муддат учун кутилаётган кредит зарарлари, агар ушбу молиявий активлар 30 кун муддат ўтгандан кейин модификация қилинса, 9-сон МҲХСнинг 5.5.15-бандига мувофиқ тан олинган савдога оид дебитор қарздорликлар, шартнома бўйича активлар ва ижара бўйича дебитор қарздорликларга қўлланади; ва

(б) 35Й(б) банд ижара бўйича дебитор қарздорликка қўлланмаслиги лозим.


35Б. Кредит рискини 35Е-35М бандларга мувофиқ ёритиб бериш молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини кредит рискининг суммаси, вақти ва келгуси пул оқимлари ноаниқлиги бўйича таъсирини тушуниш имконини беради. Ушбу мақсадга эришиш учун кредит риски бўйича қуйидагилар ёритилиши лозим:

(а) ташкилотнинг кредит рискини бошқариш услублари ва уларнинг кутилаётган кредит зарарларини тан олиш ва баҳолашга боғлиқлиги, шу жумладан, кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун фойдаланилган усуллар, маълумот ва фаразлар.

(б) молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига молиявий ҳисоботдаги кутилаётган кредит зарарлари суммасини, шу жумладан, кутилаётган кредит зарарларидаги ўзгаришлар ва ўзгаришлар сабабларини баҳолаш имконини берувчи сифат ва миқдорий маълумотлар; ва

(в) ташкилотнинг кредит риски очиқ позицияси тўғрисида маълумот (яъни ташкилотнинг молиявий активига ва кредит бериш мажбуриятига хос бўлган кредит риски) шу жумладан, муҳим кредит риски концентрацияси.


35В. Ташкилот бошқа жойда тақдим этилган маълумотни, унга ҳавола молиявий ҳисобот ёки раҳбарият изоҳи ёки риск ҳисоботи каби бошқа ҳисоботда мавжуд бўлса, ва фойдаланувчи молиявий ҳисобот каби ушбу ҳисоботлардан тенг шароит ва вақтда фойдаланиш имкони бўлиши шарти билан такрорлаши талаб этилмайди. Ҳавола қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотсиз молиявий ҳисобот тўлиқ бўлиб ҳисобланмайди.


35Г. 35Б бандда кўрсатилган мақсадларга эришиш учун ташкилот (агар бошқаси назарда тутилмаган бўлса) қанчалик ёритиб бериш, ёритиб бериш талабларининг қайси хусусиятларига эътибор қаратиш, тегишли умумлаштириш ёки батафсиллаштириш даражаси ҳамда ёритиб берилган миқдорий маълумотларни баҳолаш учун қўшимча тушунтиришлар молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига лозимлигини аниқлаши лозим.


35Д. Агар 35Е-35М бандларга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумот, 35Б бандда кўрсатилган мақсадлар учун етарли бўлмаса, ташкилот ушбу мақсадлар учун қўшимча маълумотни ёритиб бериши лозим.



Кредит рискини бошқариш амалиёти


35Е. Ташкилот ўзининг кредит рискини бошқариш амалиётини ва унинг кутилаётган кредит зарарларини тан олиниши ва баҳоланиши билан боғлиқлигини тушунтириб бериши лозим. Ушбу мақсадга эришиш учун ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига тушуниш ва баҳолаш имконини берадиган қуйидаги маълумотни ёритиб бериши лозим:

(а) дастлабки тан олишдан бошлаб, молиявий инструментнинг кредит риски аҳамиятли даражада ошганлигини ташкилот қандай аниқлаганлиги, шу жумладан:

(i) 9-сон МҲХСнинг 5.5.10-бандига мувофиқ молиявий инструментлар бўйича кредит риски, шу жумладан улар киритилган молиявий инструментлар турлари паст деб ҳисобланиши ва сабаби; ва

(ii) 9-сон МҲХСнинг 5.5.11 бандида кўрсатилган фаразлар, молиявий активлар 30 кундан ортиқ муддати ўтганда, дастлабки тан олишга нисбатан кредит рискининг сезиларли ошганлигини инкор этилганлиги;

(б) ташкилот томонидан фойдаланилган дефолт тушунчаси, шу жумладан ушбу тушунчанинг танланганлик сабаблари;

(в) агар кутилаётган кредит зарарлари гуруҳ асосида баҳоланган бўлса, инструментлар қандай гуруҳланганлиги;

(г) ташкилот қандай қилиб молиявий инструментни кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив деб топгани;

(д) ташкилотнинг ҳисобдан чиқариш сиёсати, шу жумладан, активнинг қоплаш қиймати мавжуд эмаслигини кўрсатувчи индикаторлар ва ҳисобдан чиқарилган бироқ, талаб қилинаётган молиявий активлар бўйича сиёсат тўғрисидаги маълумотлар; ва

(е) 9-сон МҲХСнинг 5.5.12 банди талаблари молиявий актив бўйича пул оқимларининг шартномасида назарда тутилган ўзгаришига қандай қўлланганлиги, шу жумладан ташкилот:

(i) зарарлар бўйича баҳоланган резерв бутун давр учун кутилаётган кредит зарарлар миқдорида баҳоланган бир пайтда, модификацияланган молиявий актив бўйича кредит риски 9-сон МҲХСнинг 5.5.5-бандига мувофиқ 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларга тенг суммада баҳолана бошлангунга қадар камайганлигини аниқлайди; ва

(ii) молиявий активларнинг баҳоланадиган резерви (i) кичик банддаги талабларга қанчалик мос келишини назорат қилиши, натижада 9-сон МҲХСнинг 5.5.3-бандига мувофиқ бутун давр учун кутилаётган кредит зарарларга тенг суммада қайта баҳолайди.


35Ё. Ташкилот 9-сон МҲХСнинг 5.5-бўлими талабларига мос келиш учун қўлланган кирувчи маълумотлар, фаразлар ва баҳолаш усулларини тушунтириб бериши лозим. Ушбу мақсадда ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) қуйидагилар учун кирувчи маълумотлар, фаразлар ва баҳолаш усуллари:

(i) 12 ойлик ва бутун давр учун кутилаётган кредит зарарларининг баҳоланиши;

(ii) дастлабки тан олишдан сўнг молиявий инструментлар бўйича кредит риски аҳамиятли даражада ошганлигининг аниқланиши; ва

(iii) молиявий актив кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив эканининг аниқланиши;

(б) кутилаётган кредит зарарларини аниқлашда шу жумладан макроиқтисодий маълумотлардан фойдалинишда прогноз маълумотлардан қандай фойдаланилгани;

(в) ҳисобот даврида баҳолаш усуллари ёки муҳим фаразларнинг ўзгариши ва ушбу ўзгариш сабаблари.



Кутилаётган кредит зарарлардан юзага

келадиган суммалар тўғрисида миқдорий

ва сифат маълумотлар


35Ж. Зарарлар бўйича баҳоланадиган резервдаги ўзгаришлар ва ушбу ўзгаришлар сабабини тушунтириш учун ташкилот молиявий инструмент тури бўйича жадвал шаклида зарарлар бўйича баҳоланадиган резервнинг давр бошига ва давр охирига суммаларини қуйидаги позициялар бўйича алоҳида кўрсатиши лозим:

(а) 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларига тенг суммада баҳоланган зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни;

(б) қуйидагилар учун бутун давр учун кутилаётган кредит зарарларига тенг суммада баҳоланган зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни:

(i) дастлабки тан олинганга қараганда кредит риски аҳамиятли даражада ошган, бироқ кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар ҳисобланмайдиган молиявий инструментлар;

(ii) ҳисобот санасига кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар (лекин, кредит қиймати қадрсизланган деб яратилган ёки сотиб олинганлардан ташқари); ва

(iii) 9-сон МҲХСнинг 5.5.15-бандига мувофиқ зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв баҳоланадиган савдога оид дебиторлик қарзи, шартнома бўйича активлар ёки ижара бўйича дебиторлик қарзлари;

(в) сотиб олинган ёки яратилган кредит қадрсизланган молиявий активлар. Солиштирмадан ташқари ташкилот ҳисобот даврида дастлабки тан олинган молиявий активларнинг дастлабки тан олингандаги дисконтланмаган кутилаётган кредит зарарларини ҳам ёритиб бериши лозим.


35З. 35Ж бандга мувофиқ ёритиб берилган зарарлар бўйича баҳоланадиган резервдаги ўзгаришларни молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар тушуниши учун, ташкилот давр давомида молиявий инструментнинг ялпи баланс қийматидаги муҳим ўзгаришлар зарарлар бўйича баҳоланадиган резервга қанчалик таъсир этганлигини ёритиб бериши лозим. Ушбу маълумот 35Ж(а)-(в) бандларда кўрсатилган молиявий инструментларнинг зарарлар бўйича баҳолаш резервлари бўйича алоҳида кўрсатилиши ва тегишли сифат ва миқдорий маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Зарарлар бўйича баҳоланадиган резервнинг ўзгаришига таъсир этган молиявий инструментнинг ялпи баланс қийматидаги ўзгаришларига қуйидагилар мисол бўлади:

(а) ҳисобот даврида молиявий инструмент яратилганлиги ёки сотиб олинганлиги сабабли ўзгаришлар;

(б) 9-сон МҲХСга мувофиқ ушбу активларни тан олишни тўхтатилишига олиб келмайдиган молиявий активлар бўйича шартномада назарда тутилган пул оқимларини ўзгариши;

(в) ҳисобот даври давомида молиявий инструментларнинг тан олиниши тўхтатилиши (шу жумладан ҳисобдан чиқарилганлиги) натижасидаги ўзгаришлар; ва

(г) зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв кутилаётган кредит зарарлари 12 ойлик ёки бутун давр учун ҳисобланишидан келиб чиқадиган ўзгаришлар.


35И. Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини тан олишни бекор қилишга олиб келмайдиган молиявий инструментлар бўйича шартномада назарда тутилган пул оқимларининг ўзгариши ва ушбу ўзгаришларни кутилаётган кредит зарарларини баҳолашга таъсирини тушуниш учун ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв бутун давр учун кутилаётган кредит зарарлари суммасига тенг бўлган, ҳисобот даври давомида шартномада назарда тутилган пул оқимлари ўзгарган, молиявий активларнинг бўйича тан олинган фойда ёки зарар модификацияси ва соф модификациясидан олдинги амортизацияланган қиймати; ва

(б) дастлабки тан олингандан кейин ўзгарган молиявий активнинг ҳисобот санасига ялпи баланс қиймати, бунда ҳисобот даврида зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв бутун давр учун кутилаётган кредит рискига тенг суммадан 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларига тенг суммага ўзгартирилган бўлганда.


35Й. Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини олинган таъминот ва кредит сифатини оширувчи бошқа механизмлари кутилаётган кредит зарарлари суммасига таъсирини тушунишга ёрдам бериш учун, ташкилот молиявий инструментлар синфи бўйича қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) олинган таъминот ёки бошқа кредит сифатини оширувчи механизмларни ҳисобга олмаганда, ҳисобот даври охирига кредит рискининг максимал очиқ позициясини энг яхши акс эттирадиган суммани (масалан, 32-сон БҲХСга мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб талабларига мос келмайдиган ўзаро ҳисоб-китоб келишуви).

(б) қимматли қоғоз сифатида олинган таъминот ва бошқа кредит сифатини оширувчи механизмлар таснифини, шу жумладан:

(i) олинган таъминотнинг характери ва сифати таснифи;

(ii) ҳисобот даври давомида ташкилотнинг таъминот сиёсатининг ёмонлашуви ёки ўзгариши натижасида қимматли қоғоз сифатида олинган таъминот ва бошқа кредит сифатини оширувчи механизмлар сифатидаги муҳим ўзгаришларни тушунтириш; ва

(iii) таъминот сабабли ташкилот зарарлар бўйича резерв тан олмаган молиявий инструментлари бўйича маълумот.

(в) ҳисобот санасида кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар бўйича қимматли қоғоз сифатидаги таъминот ёки кредит сифатини оширувчи бошқа кредит механизмлари тўғрисида миқдорий маълумотлар (масалан таъминот ва бошқа кредит сифатини оширувчи механизмлар кредит рискини қанчалик камайтириши тўғрисидаги миқдорий маълумот).


35К. Ташкилот ҳисобот даври давомида ҳисобдан чиқарилган бироқ талаб қилиш жараёнлари давом этаётган молиявий активларнинг шартнома бўйича сўндирилмаган суммасини ёритиб бериши лозим.



Кредит рискига мойиллик


35Л. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилари ташкилотнинг кредит риски очиқ позициясини баҳолаши ва ундаги муҳим кредит риски концентрацияси тушуниши учун, ташкилот молиявий активларнинг ялпи баланс қийматини кредит риски рейтинги даражасида ва кредит бериш мажбуриятларини кредит риски очиқ позициясини ва молиявий кафолат контрактларини ёритиб бериши лозим. Ушбу маълумот қуйидаги молиявий инструментлар учун алоҳида бўлиши лозим:

(а) зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв 12 ойлик учун кутилаётган кредит зарарларига тенг суммада баҳоланадиган:

(б) зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв бутун давр учун кутилаётган кредит зарарларига тенг суммада баҳоланадиган ва қуйидагилар:

(i) дастлабки тан олинганга қараганда кредит риски аҳамиятли даражада ошган, бироқ кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар ҳисобланмайдиган молиявий инструментлар;

(ii) ҳисобот санасига кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар (лекин, кредит қиймати қадрсизланган деб яратилган ёки сотиб олинганлардан ташқари); ва

(iii) зарарлар бўйича кутилаётган резервлар 9-сон МҲХСнинг 5.5.15 бандига мувофиқ баҳоланадиган савдога оид дебиторлик қарзи, шартнома бўйича активлар ёки ижарага оид дебиторлик қарзлари.

(в) сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар.


35М. 9-сон МҲХСнинг 5.5.15-банд талаблари қўлланадиган савдога оид дебиторлик қарзи, шартнома бўйича активлар ва ижарага оид дебиторлик қарзи бўйича 35Л бандга мувофиқ ташкилот тақдим этадиган маълумот асосида резервлар матрицаси бўлиши мумкин (9-сон МҲХСнинг Б5.5.35 бандга қаранг).


36. Ушбу МҲХС қўлланадиган, лекин 9-сон МҲХСдаги қадрсизланиш талаблари қўлланмайдиган барча молиявий инструментлар учун ташкилот бундай молиявий инструментларнинг синфлари бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) ушбу ташкилотнинг ҳисобот даври охирида кредит рискига мойиллигининг максимал даражасини энг аниқ кўрсатадиган суммани, бунда ҳар қандай олинган таъминот ёки кредит сифатини оширадиган бошқа механизмлар ҳисобга олинмайди (масалан 32-сон БҲХСга мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб шартларига мос келмайдиган ва соф асосда ҳисоблашишни назарда тутадиган шартномалар). Бундай маълумотларни ёритиб бериш, агар молиявий инструментнинг баланс қиймати кредит рискига мойиллигининг максимал даражасини энг аниқ қилиб кўрсатадиган бўлса, бундай молиявий инструментлар бўйича талаб этилмайди.

(б) таъминот сифатида олинган таъминот ва кредит сифатини оширадиган бошқа механизмларни ҳамда уларнинг кредит рискига дучорликнинг максимал даражасини энг аниқ кўрсатадиган суммага ((а) бандга мувофиқ ёритиб бериладиган суммага ёки молиявий инструментининг баланс қийматига) молиявий таъсирини (масалан, таъминот ва кредит сифатини оширадиган бошқа механизмлар кредит рискини қай даражада пасайтириши миқдори).

(в) [Чиқариб ташланган]

(г) [Чиқариб ташланган]


37. [Чиқариб ташланган]



Олинган таъминот ва кредит сифатини

оширадиган бошқа механизмлар


38. Агар ташкилот давр мобайнида молиявий ёки номолиявий активларни ўзига тегишли бўлган таъминот сифатида олинган гаровни ундириш натижасида ёки кредит сифатини оширадиган бошқа механизмларни (масалан, кафолатларни) қўллаш натижасида олган бўлса, ҳамда бундай активлар бошқа МҲХСлардаги тан олиш мезонларига мос келса, ташкилот ҳисобот санасида бундай эгалик қилинаётган активлар бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) бундай активларнинг характери ва баланс қиймати; ва

(б) агар активлар пул маблағларига осон айлана олмаса, бундай активлар ҳисобдан чиқарилиши ёки улардан фаолият давомида фойдаланиш бўйича ушбу ташкилотнинг сиёсати.



Ликвидлилик риски


39. Ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) шартнома бўйича қолган муддатларни кўрсатадиган, нодериватив молиявий мажбуриятлар бўйича (шу жумладан, чиқарилган молиявий кафолат шартномалар бўйича) сўндириш муддатларининг таҳлили.

(б) дериватив молиявий мажбуриятлар бўйича сўндириш муддатларининг таҳлили. Сўндириш муддатларининг таҳлили пул оқимлари юзага келиши пайтини тушуниш учун шартнома бўйича сўндириш муддатини билиш катта аҳамиятга эга бўлган дериватив молиявий мажбуриятларнинг сўндириш муддатларини қамраб олиши лозим (Б11Б бандга қаранг).

(в) (a) ва (б) кичик бандларда кўрсатилган ликвидлилик риски ташкилот томонидан қай тарзда бошқарилишининг тавсифи.



Бозор риски


Таъсирчанлик таҳлили


40. Агар ташкилот 41 банддаги талабларга риоя қилмаса, у қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) ташкилот ҳисобот даври охирида дучор бўлган бозор рискининг ҳар бир тури бўйича таъсирчанлик таҳлили. Бунда риск даражаси боғлиқ бўлган тегишли ўзгарувчан кўрсаткичнинг ҳисобот санасида асосланган равишда кутилиши мумкин бўлган ўзгаришлари фойда ёки зарарга ва хусусий капиталга қандай таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатиш лозим;

(б) таъсирчанлик таҳлилини тайёрлашда фойдалаланилган усуллар ва фаразлар; ва

(в) фойдалаланилган усуллар ва фаразларнинг олдинги даврга нисбатан ўзгариши ва бундай ўзгаришларнинг сабаблари.


41. Агар ташкилот рискни қиймат бўйича баҳолаш каби таъсирчанлик таҳлилини тайёрласа ва бундай таҳлил риск даражаси боғлиқ бўлган ўзгарувчан кўрсаткичлар (масалан, фоиз ставкалари, валюта курслари) ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни акс эттирса, ушбу ташкилот ундан молиявий рискларни бошқариш учун фойдаланганида, у 40 бандда кўрсатилган таҳлилнинг ўрнига мазкур таъсирчанлик таҳлилидан фойдаланиши лозим. Ташкилот, шунингдек, қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) бундай таъсирчанлик таҳлилини тайёрлашда фойдаланилган усулнинг тушунтирилиши, ҳамда тақдим этилган маълумотларни асословчи асосий кўрсаткичлар ва тахминлар; ва

(б) қўлланган усулнинг мақсадини тушунтириш ҳамда бундай таҳлил билан боғлиқ активлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматини тўлиқ акс эттирмайдиган маълумотлар тақдим қилинишига олиб келиши мумкин бўлган чекловлар.



Бозор риски тўғрисидаги бошқа

маълумотларни ёритиб бериш


42. Юқоридаги 40 ва 41-бандларга мувофиқ ёритиб бериладиган таъсирчанлик таҳлиллари молиявий инструментга хос бўлган риск тўғрисида тўғри тасаввур бермаганида (масалан, йил охиридаги риск йил давомидаги рискни акс эттирмаслиги туфайли), ташкилот ушбу фактни ва бундай таҳлиллар унинг фикрича нима учун тўғри тасаввур бермаслигини ёритиб бериши лозим.



Молиявий активларни ўтказиш


42A. 42Б-42Ж бандлардаги молиявий активларнинг ўтказилишига оид маълумотларни ёритиб бериш бўйича талаблар ушбу МҲХСнинг маълумотларни ёритиб бериш бўйича бошқа талабларини тўлдиради. Ташкилот 42Б-42Ж бандлардаги талаб қилинадиган маълумотларни молиявий ҳисоботдаги алоҳида бир изоҳда ёритиб бериши лозим. Ташкилот ёритиб берилиши талаб қилинган маълумотларни барча ўтказилган, лекин тан олишни бекор қилинмаган молиявий активлар ҳамда ўтказилган активда давом этаётган ва ҳисобот санасида мавжуд бўлган ҳар қандай иштирок даражаси бўйича маълумотларни, ўтказиш операцияси қачон амалга оширилганлигидан қатъий назар, таъминлаши лозим. Ушбу бандлардаги маълумотларни ёритиб бериш бўйича талабларга риоя этиш мақсадида, ташкилот молиявий активни (ўтказилган молиявий активни) фақат ва фақат қуйидаги шартлардан бирида бутунлай ёки қисман ўтказади:

(a) агар у шартномада назарда тутилган ушбу молиявий активдан пул оқимларини олиш бўйича келишилган ҳуқуқларни ўтказган бўлса; ёки

(б) агар у шартномада назарда тутилган ушбу молиявий активдан пул оқимларини олиш бўйича келишилган ҳуқуқларни сақлаб қолиб, лекин келишув бўйича бир ёки ундан ортиқ олувчиларга ушбу пул оқимларини тўлаш мажбуриятини шартнома бўйича ўз зиммасига олган бўлса.


42Б. Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга қуйидагиларга имкон берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

a) ўтказилган, лекин тўлиқ тан олиш бекор қилинмаган молиявий активлар ва улар билан боғлиқ мажбуриятлар ўртасидаги боғлиқликни тушунишга; ва

б) тан олиниши бекор қилинган молиявий активларда ташкилотнинг давом эатётган иштирок даражаси характерини ҳамда бу иштирок билан боғлиқ рискларни баҳолашга.


42В. 42Д-42Ж бандлардаги маълумотларни ёритиб бериш талабларига риоя қилиш мақсадида, агар ташкилот, ўтказишнинг бир қисми сифатида, ўтказилган молиявий активга тегишли ҳар қандай шартномавий ҳуқуқларни ёки мажбуриятларни сақлаб қолса ёки ўтказилган молиявий активга тегишли ҳар қандай янги шартномавий ҳуқуқларни ёки мажбуриятларни олса, ўтказилган молиявий активда давом этаётган иштирокка эга ҳисобланади. 42Д-42Ж бандлардаги маълумотларни ёритиб бериш талабларига риоя қилиш мақсадида, қуйидагилар давом этаётган иштирок даражасини англатмайди:

(а) фирибгарлик билан амалга оширилган ўтказишларга нисбатан одатий тавсифлар ва кафолатлар ҳамда ўтказишни суд жараёни натижасида бекор қилиши мумкин бўлган асосланганлик, холис ният, операцияларни ҳалол амалга ошириш каби тушунчалар;

(б) шартнома нархи (ёки операцияни амалга ошириш нархи) молиявий активнинг ҳаққоний қиймати ҳисобланган, ўтказилган молиявий активни қайта харид қилиш бўйича форвард, опцион ва бошқа шартномалар; ёки

(в) ташкилот шартномада назарда тутилган молиявий активдан пул маблағлари оқимларини олиш ҳуқуқларини сақлаб қолсада, лекин бир ёки ундан ортиқ ташкилотларга ушбу пул оқимларини тўлаш мажбуриятини олади ва бунда 9-сон МҲХСнинг 3.2.5(a)-(в) кичик бандларидаги шартлар бажарилади.



Тан олиниши тўлиқ бекор қилинмаган,

ўтказилган молиявий активлар


42Г. Ташкилот молиявий активларни шундай ўтказиши мумкинки, бунда ўтказилган молиявий активларнинг бутун ёки қандайдир қисми уни тан олишни бекор қилиш шартларига мос келмаслиги мумкин. 42Б(a) бандда назарда тутилган мақсадга эришиш учун, ташкилот ўтказилган, лекин тан олиниши тўлиқ бекор қилинмаган молиявий активларнинг хар бир синфи бўйича ҳар ҳисобот санасида қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) ўтказилган активларнинг характери.

(б) ташкилот дуч келган ва эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган рисклар ва мукофотларнинг характери.

(в) ўтказилган активлар ва улар билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар ўртасидаги боғлиқлик характерининг тавсифи, шу жумладан ҳисобот берувчи ташкилот ўтказилган активлардан фойдаланишининг чекловлари.

(г) боғлиқ бўлган мажбуриятлар бўйича шартнома томони (томонлари) фақат ўтказилган активларга даъво қилиши мумкин бўлганда, ўтказилган активларнинг ҳаққоний қийматларни акс эттирадиган жадвал, боғлиқ бўлган мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматини ва соф позиция (ўтказилган активлар ва улар билан боғлиқ бўлган мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматлари ўртасидаги фарқ).

(д) ташкилот барча ўтказилган активларни тан олишни давом этганда, ўтказилган активларнинг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг баланс қийматлари.

(е) ташкилот унинг давом этаётган иштироки даражасида активларни тан олишни давом этганда (9-сон МҲХСнинг 3.2.6(в)(ii) ва 3.2.16-бандларига қаранг), активларнинг ўтказишдан олдинги жами баланс қиймати, активларнинг ташкилот томонидан тан олиниши давом этаётган баланс қиймати ҳамда улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг баланс қиймати.



Тан олиниши тўлиқ бекор қилинган,

ўтказилган молиявий активлар


42Д. 42Б(б) бандда белгиланган мақсадга эришиш учун, ташкилот молиявий активларни тан олишни тўлиқ бекор қилганида (9-сон МҲХСнинг 3.2.6(a) ва (в)(i) кичик бандларга қаранг), лекин уларда давом этаётган иштирок даражасини сақлаб қолганида, давом этаётган иштирокнинг ҳар бир тури бўйича ҳар ҳисобот санасида камида қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида тан олинган ва унинг тан олиниши бекор қилинган молиявий активларда давом этаётган иштирок даражасини акс эттирадиган активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматларини, ҳамда ушбу активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматлари тан олинган (ҳисоботнинг) сатр моддалари.

(б) ташкилотнинг тан олиниши бекор қилинган молиявий активларда давом этаётган иштирокини акс эттирадиган активлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний қиймати.

(в) ташкилотнинг тан олиниши бекор қилинган молиявий активларда давом этаётган иштирокидан олинадиган максимал зарарни энг аниқ қўрсатадиган сумма ва ушбу максимал зарар суммаси қандай қилиб аниқланганлигини кўрсатадиган маълумотлар.

(г) ўтказилган ва тан олиш бекор қилинган молиявий активларни қайта сотиб олиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган ёки талаб этиладиган дисконтланмаган пул чиқимларини (масалан, опцион шартномасида амалга ошириш нархи) ёки ўтказилган активлар бўйича ўтказилаётган томонга тўланиши лозим бўлга бошқа суммалар. Агар пул маблағлари чиқими ўзгарувчан кўрсаткич бўлса, ёритиб бериладиган сумма ҳар ҳисобот санасида мавжуд бўлган шартларга асосланиши лозим.

(д) ўтказилган ва тан олиниши бекор қилинган молиявий активларни қайта сотиб олиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган ёки талаб этиладиган дисконтланмаган пул маблағлари чиқимлари ёки ўтказилган активлар бўйича ўтказилаётган томонга тўланиши лозим бўлган бошқа суммалар бўйича сўндириш муддатларининг таҳлили, бунда ташкилотнинг бундай активларда давом этаётган иштирок даражаси бўйича қолган сўндириш муддатини алоҳида кўрсатган ҳолда.

(е) (a)-(д) кичик бандларда талаб этилган миқдорий маълумотларни тушунтирадиган ва асослайдиган сифат маълумотлари.


42Е. Ташкилот тан олиниши бекор қилинган муайян молиявий активда бир нечта давом этаётган иштирок даражасининг турига эга бўлганида, у 42Д бандда ушбу актив бўйича талаб этилган маълумотларни умумлаштириши ва уларни давом этаётган иштирок даражасининг бир тури бўйича акс эттириши мумкин.


42Ё. Бундан ташқари, ташкилот давом этаётган иштирок даражасининг ҳар бир тури бўйича қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) активлар ўтказилиши санасида тан олинган фойда ёки зарар.

(б) тан олиниши бекор қилинган молиявий активларда ташкилотнинг давом этаётган иштирокидан ҳисобот даврида ва жамғарилган ҳолда тан олинган даромадлар ва харажатлар (масалан, дериватив инструментлар ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари).

(в) агар (тан олишни бекор қилиш шартларига жавоб берадиган) активларни ўтказиш операцияларидан ҳисобот давридаги жами пул маблағлари тушиши суммаси ҳисобот даври давомида бир текис тақсимланган бўлмаса (масалан, ўтказиш бўйича операциянинг жами суммасининг катта қисми ҳисобот даврининг ёпилиши кунларига тўғри келса), қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(i) ушбу ҳисобот даври давомида ўтказиш бўйича энг катта операциянинг содир бўлиши пайтини (масалан, ҳисобот даври охиридан беш кун аввал);

(ii) ҳисобот даврининг ўша қисмида ўтказиш бўйича операциядан тан олинган суммани (масалан, тегишли фойда ёки зарарларни); ва

(iii) ҳисобот даврининг ўша қисмида ўтказиш бўйича операциядан жами пул маблағлари тушиш суммасини.

Ташкилот ушбу маълумотларни умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилинадиган ҳар бир давр учун таъминлаши лозим.



Қўшимча маълумотлар


42Ж. Ташкилот 42Б банддаги маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим.



9-сон МҲХСни дастлабки қўллаш


42З. 9-сон МҲХСнинг дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот даврида ташкилот дастлабки қўллаш санасидаги молиявий актив ва молиявий мажбуриятнинг ҳар бир синфи учун қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) 39-сон БҲХС ёки 9-сон МҲХСнинг олдинги таҳририга (агар ташкилот турли талаблар учун 9-сон МҲХСни дастлабки қўллашни турли саналарда амалга оширган бўлса) мувофиқ аниқланган баланс қиймати ва мавжуд баҳолаш мезонлари;

(б) 9-сон МҲХСга мувофиқ белгиланган янги баҳолаш тоифаси ва баланс қиймати;

(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдаги илгари фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган бироқ ҳозирда ортиқ бундай белгиланмайдиган молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг суммасини, бунда 9-сон МҲХСга мувофиқ ташкилот қайта таснифлайдиган ҳамда ташкилот дастлабки қўллашда қайта таснифлашни танлайдиганларни алоҳида кўрсатган ҳолда;

9-сон МҲХСнинг 7.2.2-бандига мувофиқ ташкилотнинг 9-сон МҲХСни қўллаш ёндашувига қараб, дастлабки қўллашга ўтиш бир нечта санада бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу банд бир нечта санани ёритиб беришига сабаб бўлиши мумкин. Ташкилот ушбу миқдорий маълумотларни агар бошқа шакл қулайроқ бўлмаса, жадвал шаклида ёритиб бериши лозим.


42И. 9-сон МҲХСни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот даврида, ташкилот фойдаланувчилар тушуниши учун миқдорий маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) 9-сон МҲХСни қўллаш натижасида таснифи ўзгарган молиявий инструментларга 9-сон МҲХС таснифлаш талабларининг қандай қўлланилгани.

(б) молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг дастлабки қўллаш санасига фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб таснифланиши ёки таснифланмаслиги сабаблари;

9-сон МҲХСнинг 7.2.2-бандига мувофиқ ташкилотнинг 9-сон МҲХСни қўллаш ёндашувига қараб, дастлабки қўллашга ўтиш бир нечта санада бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу банд бир нечта санани ёритиб беришига сабаб бўлиши мумкин.


42Й. 9-сон МҲХСнинг молиявий активларни баҳолаш ва таснифлашга доир талаблари ташкилот томонидан биринчи қўлланган ҳисобот даврида (яъни ташкилотнинг молиявий активлар учун 39-сон БҲХСдан 9-сон МҲХСга ўтганда), ушбу МҲХСнинг 42К-42Н бандларида назарда тутилган маълумотлар 9-сон МҲХСнинг 7.2.15 бандида кўрсатилган тартибда ёритиб бериши лозим.


42К. 42Й бандда талаб этилганидек, ташкилот 9-сон МҲХСнинг дастлабки қўллашдаги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг таснифлашдаги ўзгаришларни ёритиб бериши лозим, бунда қуйидагилар алоҳида кўрсатилади:

(а) 39-сон БҲХСга мувофиқ баҳолаш таснифлари асосида уларнинг баланс қийматидаги ўзгаришлар (яъни 9-сон МҲХСга ўтишда баҳолаш асосининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаганлар); ва

(б) 9-сон МҲХСга ўтишда баҳолаш асосининг ўзгариши натижасида ялпи баланс қийматининг ўзгариши.

Ушбу бандга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумот ташкилот 9-сон МҲХСнинг молиявий активларни баҳолаш ва таснифлашга доир талабларни дастлабки қўллаган давр учун йиллик ҳисоботдан кейин ёритиб бермаслиги мумкин.


42Л. 42Й банд талаб этганда, ташкилот 9-сон МҲХСга ўтиш натижасида амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар сифатида қайта таснифланган ва молиявий активлар фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган таснифдан бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб қайта таснифлаганда қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(в) ҳисобот даври охирига молиявий актив ва молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини; ва

(б) агар молиявий актив ёки молиявий мажбурият қайта таснифланмаганда, фойда ёки зарар таркибида ёки бошқа умумлашган даромадда акс эттирилиши мумкин бўлган ҳисобот давридаги ҳаққоний қийматнинг фойда ёки зарари;

Ушбу бандга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумот ташкилот 9-сон МҲХСнинг молиявий активларни баҳолаш ва таснифлашга доир талабларни дастлабки қўллаган давр учун йиллик ҳисоботдан кейин ёритиб бермаслиги мумкин.


42М. 42Й банд талаб этганда, ташкилот 9-сон МҲХСга ўтиши муносабати билан фойда ёки зарарлар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган синфдан қайта таснифланган молиявий актив ва молиявий мажбуриятлар учун қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) дастлабки қўллаш санасида фойдаланилган эффектив фоиз ставкаси; ва

(б) тан олинган фоиз тушуми ёки харажати.

Агар ташкилот дастлабки қўллаш санасида (9-сон МҲХСнинг 7.2.11-банди) молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини янги ялпи баланс қиймати сифатида тан олса, ушбу банддаги ёритиб бериладиган маълумотлар тан олиш бекор қилингунга қадар ҳар бир ҳисобот даврида тақдим этилиши лозим. Акс ҳолда, ушбу банддаги ёритиб бериладиган маълумотлар ташкилот 9-сон МҲХСнинг молиявий активларни баҳолаш ва таснифлашга доир талабларни дастлабки қўллаган йиллик ҳисоботдан кейинги даврга нисбатан талаб этилмайди.


42Н. 42Й-42М бандларда белгиланган маълумотлар ёритиб берилганда, ушбу ёритиб бериладиган маълумот ва мазкур МҲХСнинг 25-бандидаги маълумотлар қуйидагилар бўйича дастлабки қўллаш санасига солиштириш имконини бериши лозим:

(а) 9-сон МҲХС ва 39-сон БҲХСга мувофиқ баҳолаш тоифалари; ва

(б) дастлабки тан олиш санасида молиявий инструмент синфи.


42О. 9-сон МҲХСнинг 5.5-бўлимини дастлабки қўллаш санасига ташкилот 39-сон БҲХС бўйича қадрсизланиш резервларини ва 37-сон БҲХС бўйича баҳоланадиган мажбуриятларни 9-сон МҲХС бўйича зарарларга қараб баҳоланадиган резервнинг солиштириш имконини берадиган маълумотни ёритиб бериши лозим. Молиявий активлар 9-сон МҲХС ва 39-сон БҲХСга мувофиқ молиявий активларнинг баҳолаш таснифлари бўйича ёритиб берилади ва ушбу санага зарарлар бўйича баҳолаш резервларидаги баҳолаш турларининг ўзгариши таъсирини кўрсатиб бериш лозим.


42П. 9-сон МҲХСни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот даврида, ташкилот баҳолаш ва таснифлаш талабларига (ўз ичига молиявий активларнинг амортизацияланган қийматда баҳоланишига ва 9-сон МҲХСнинг 5.4 ва 5.5-бўлимларидаги қадрсизланиш боғлиқ бўлган талабларни ўз ичига олган) мувофиқ қуйидаги даврлар учун акс эттириладиган суммаларни ёритиб бериши талаб этилмайди:

(а) 9-сон МҲХС олдинги даврлар учун; ва

(б) 39-сон БҲХС жорий давр учун.


42Р. 9-сон МҲХСнинг 7.2.4-бандига мувофиқ 9-сон МҲХСни дастлабки қўллаш санасида ташкилот молиявий активнинг дастлабки тан олиш вақтида мавжуд далиллар ва ҳолатларда 9-сон МҲХСнинг Б4.1.9Б-Б4.1.9Г бандларига мувофиқ пулнинг вақтдаги ўзгарган элементини баҳолаш имкони бўлмаса (8-сон БҲХСда тавсифланганидек), молиявий активнинг шартнома бўйича пул оқимларини дастлабки тан олиш вақтидаги мавжуд далиллар ва ҳолатларда 9-сон МҲХСнинг Б4.1.9Б-Б4.1.9Г бандларида белгиланган пулнинг вақтдаги ўзгарган элементи талабларини ҳисобга олмасдан баҳолайди. Ташкилот молиявий активнинг шартнома бўйича пул оқимларини дастлабки тан олиш вақтидаги мавжуд далиллар ва ҳолатларда 9-сон МҲХСнинг Б4.1.9Б-Б4.1.9Г бандларида белгиланган пулнинг вақтдаги ўзгарган элементи талабларини ҳисобга олмасдан баҳоланган молиявий активнинг ҳисобот санасига баланс қийматини ушбу молиявий активларни тан олиниши бекор қилингунга қадар ёритиб бериши лозим.


42С. 9-сон МҲХСнинг 7.2.5-бандига мувофиқ 9-сон МҲХСни дастлабки қўллаш санасида ташкилот молиявий активнинг дастлабки тан олиш вақтида мавжуд далиллар ва ҳолатларда 9-сон МҲХСнинг Б4.1.12(в) бандига мувофиқ олдиндан тўловнинг хаққоний қиймати муҳим эмаслигини баҳолаш имкони бўлмаса (8-сон БҲҲСда тавсифланганидек), ташкилот молиявий активнинг шартнома бўйича пул оқимларини дастлабки тан олиш вақтидаги мавжуд далиллар ва ҳолатларда 9-сон МҲХСнинг Б4.1.12-бандида белгиланган олдиндан тўловнинг ҳаққоний қиймати бўйича истисно талабларини ҳисобга олмасдан баҳолайди. Ташкилот молиявий активнинг шартнома бўйича пул оқимларини дастлабки тан олиш вақтидаги мавжуд далиллар ва ҳолатларда 9-сон МҲХСнинг Б4.1.9Б-Б4.1.9Г бандларида белгиланган олдиндан тўловнинг хаққоний қиймати бўйича истисно талабларини ҳисобга олмасдан баҳоланган молиявий активнинг ҳисобот санасига баланс қийматини ушбу молиявий активларни тан олиниши бекор қилингунга қадар ёритиб бериши лозим.



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


43. Мазкур МҲХС ташкилотлар томонидан 2007 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот мазкур МҲХСни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


44. Агар ташкилот мазкур стандартни 2006 йилнинг 1 январидан олдин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлласа, у молиявий инструментларнинг характери ва улар бўйича рисклар даражаси тўғрисида 31-42-бандларда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотлар бўйича қиёсий маълумотларни тақдим этиши талаб этилмайди.


44A. 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири) бўйича МҲХСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Шу билан бирга, у бўйича 20, 21, 23(в) ва (г), 27(в) ҳамда Б илованинг Б5-бандларига ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


44Б. 3-сон МҲХС (2008 йилдаги таҳрири) бўйича 3(в) банд чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 июль ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 3-сон МҲХС (2008 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим. Лекин, ушбу ўзгариш харид қилиш санаси 3-сон МҲХСни (2008 йилдаги таҳрири) қўллаш санасидан олдинроқ бўлган бизнес бирлашуви натижасида юзага келган шартли товон учун қўлланмайди. Бунинг ўрнига, ташкилот бундай товонларни 3-сон МҲХСнинг (2010 йилда ўзгартирилган) 65A-65Д бандларига мувофиқ ҳисобга олиши лозим.


44В. Ташкилот 3 банддаги ўзгартиришни 2009 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 2008 йил февраль ойида эълон қилинган "Қайта сотиладиган молиявий инструментлар ва ликвидация жараёнида вужудга келадиган мажбуриятлар" (32-сон БҲХС ва 1-сон БҲХСга ўзгартиришлар)ни олдинги давр учун қўлласа, 2-банддаги ўзгариш ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


44Г. 2008 йилнинг май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 3(а) бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 2009 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим ҳамда ушбу олдинроқ даврда 28-сон БҲХСнинг 1-бандини, 31-сон БҲХСнинг 1-бандини ва 2008 йилнинг май ойида эълон қилинган 32-сон БҲХСнинг 4-бандини қўллаши лозим. Ташкилотга ушбу ўзгартиришни перспектив тарзда қўллашига рухсат берилади.


44Д. [Чиқариб ташланган]


44Е. [Чиқариб ташланган]


44Ё. 2009 йил март ойида эълон қилинган "Молиявий инструментлар тўғрисида ёритиб бериладиган маълумотлар сифатини ошириш" (7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 27, 39 ва Б11-бандларга ўзгартиришлар киритилган ҳамда 27A, 27Б, Б10A ва Б11A-Б11Е бандлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришлар билан талаб этиладиган маълумотларни қуйидагилар учун ёритиб бериши талаб этилмайди:

(a) 2009 йилнинг 31 декабридан олдин тугайдиган йиллик қиёсий даврлардаги ҳар қандай йиллик ёки оралиқ давр учун, шу жумладан ҳар қандай молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот учун; ёки

(б) 2009 йилнинг 31 декабридан олдин келадиган энг олдинги қиёсий даврнинг бошига ҳар қандай молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот.

Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим(*).


44Ж-44И. [Чиқариб ташланган]


44Й. 2010 йил май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 44Б-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот уни 2010 йил 1 июл ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади.


44К. 2010 йил май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 32А банд киритилган ҳамда 34 ва 36-38-бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2011 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


44Л. 2010 йил октябрь ойида эълон қилинган "Маълумотларни ёритиб бериш-молиявий активларнинг ўтказилиши" (7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 13-банд чиқариб ташланган ҳамда 42A-42Ж ва Б29-Б39 бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2011 йил 1 июлдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришларнинг дастлабки қўлланиши санасидан олдин бошланадиган даврлар учун мазкур ўзгартиришларда талаб этиладиган маълумотларни ёритиб бериши талаб этилмайди.


44М. [Чиқариб ташланган]


44Н. 2011 йил май ойида эълон қилинган 10-МҲХС ва 11-cон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар" бўйича 3-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришни 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХС билан бир вақтда қўллаши лозим.


44О. 2011 йил май ойида эълон қилинган 13-сон МҲХС бўйича 3, 28 ва 29 бандлар ва A иловага ўзгартиришлар киритилган ва 27-27Б бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 13-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


44П. 2011 йил июнь ойида эълон қилинган "Бошқа умумлашган даромад моддаларини тақдим этиш" (1-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 33А-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот мазкур ўзгаришни 2011 йил июнь ойида ўзгартирилган 1-сон БҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


44Р. 2011 йил декабрь ойида эълон қилинган "Маълумотларни ёритиб бериш-молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши" (7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 13A-13Е ва Б40-Б53-бандлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2013 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришларда талаб этиладиган маълумотларни ретроспектив тарзда ёритиб бериши лозим.


44С-44Х. [Чиқариб ташланган]


44Ц. 2012 йил октябрь ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 27-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 3-бандга ўзгартириш киритилган. Мазкур ўзгартириш ташкилот томонидан 2014 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. "Инвестиция ташкилотлари"ни бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги даврга нисбатан қўлласа, у шу даврга нисбатан "Инвестиция ташкилотилари"га киритилган барча ўзгартиришларни ҳам қўллаши лозим.


44Ч. [Чиқариб ташланган]


44Ш. 2014 йил июл ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 2-5, 8-11, 14, 20, 28-30, 36, 42В-42Д, A илова ва Б1, Б5, Б9, Б10, Б22 ва Б27 бандларга ўзгартиришлар киритилган, 12, 12A, 16, 22-24, 37, 44Д, 44Е, 44Ж-44И, 44М, 44С-44Х, 44Ч, Б4 бандлар ва Г илова чиқариб ташланган ва 5A, 10A, 11A, 11Б, 12Б-12Г, 16A, 20A, 21A-21Г, 22A-22В, 23A-23Е, 24A-24Ё, 35A-35М, 42З-42С, 44ША ва Б8A-Б8И бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим. Ушбу ўзгартиришлар 9-сон МҲХСнинг дастлабки қўллаш санасидан олдинги даврлар учун солиштирма маълумот сифатида қўлланиши талаб этилмайди.


44ША. 9-сон МҲХСнинг 7.1.2 бандига мувофиқ 2018 йил 1 январдан олдин бошланадиган йиллик ҳисобот даврлари учун ташкилот 9-сон МҲХСнинг 5.7.1.(в)-5.7.9, 7.2.14 ва Б5.7.5-Б5.7.20-бандларида белгиланган фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятларнинг фойда ёки зарарини акс эттиришга доир талабларини 9-сон МҲХСнинг бошқа талабларини қўлламаган ҳолда олдинроқ қўллашни танлаши мумкин. Агар ташкилот 9-сон МҲХСнинг фақат ушбу бандларини қўллашни танласа, у ушбу фактни доимий асосда МҲХСнинг 10-11 бандларида (9-сон МҲХС (2010) билан киритилган ўзгартиришлар) белгиланган маълумотлар ёритиб берилиши лозим.


44АА. 2014 йил сентябрь ойида эълон қилинган "2010-2012 йилларда МҲХСларни такомиллаштиришлар" бўйича 44Р ва Б30-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва Б30А бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ ретроспектив тарзда 2016 йил 1 январ ёки кейин бошланадиган йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим, бунда Б30 ва Б30А бандлардаги ўзгартиришлар ушбу ўзгартиришлар қўлланган йиллик ҳисобот давридан олдинги даврлар учун қўлланиши талаб этилмайди. 44Р, Б30 ва Б30А бандларга киритилган ўзгартиришларни олдинроқ санадан қўлланишига рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


44ББ. 2014 йил декабрь ойида эълон қилинган "Маълумотларни ёритиб бериш ташаббуси" (1-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 21 ва Б5-бандларга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2016 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга қўллаши лозим. Ушбу ўзгартиришларни бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади.


44ВВ. 2016 йил январь ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС "Ижара" бўйича 29 ва Б11Г бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


44ГГ. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]


44ДД. 2019 йил сентябрь ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкаларини ислоҳ қилиш" бўйича 9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС ва 7-сон МҲХСларга ўзгартиш киритилган ҳамда 24Ж ва 44ЕЕ бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС ёки 39-сон БҲХСга ўзгартиришлар билан бирга қўллаши лозим.


44ЕЕ. 2019 йил сентябрь ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкаларини ислоҳ қилиш"ни дастлабки қўллашда ташкилот 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"нинг 28(е) бандида талаб этилган миқдорий маълумотларни ёритиб бериши талаб этилмайди.


44ЁЁ. 9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС, 4-сон МҲХС ва 16-сон МҲХСларга ўзгартириш сифатида киритилган 2020 йил август ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза" бўйича 24З-24И бандлар ва 44ЖЖ банд киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни - сон МҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС, 4-сон МҲХС ва 16-сон МҲХСларга ўзгартиришлар билан бирга қўллаши лозим.


44ЖЖ. Ташкилот "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза"ни биринчи марта қўллайдиган ҳисобот даврида 8-сон БҲХСнинг 28(е) банди билан талаб этилиши мумкин бўлган маълумотларни ёритиб бериши талаб этилмайди.


44ЗЗ. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]



30-сон БҲХСнинг бекор қилиниши


45. Мазкур МҲХС 30-сон БҲХС "Банклар ва шунга ўхшаш молиявий институтларнинг молиявий ҳисоботида ёритиб бериладиган маълумотлар"ни ўрнини эгаллайди.

          

         




А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ

          

Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир

         

         

кредит риски


Молиявий инструментнинг бир томони унинг бошқа томонига мажбуриятни бажармаслик оқибатида зарар етказиши риски.


кредит риски рейтинг даражалари


Молиявий инструментнинг дефолтга учраш рискига асосланган кредит рискининг рейтинги.


валюта риски


Молиявий инструмент бўйича ҳаққоний қиймат ёки келгуси пул оқимлари валюта курсларининг ўзгариши натижасида ўзгариб туриши риски.


фоиз ставкаси риски


Молиявий инструмент бўйича ҳаққоний қиймат ёки келгуси пул оқимлари бозор фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида ўзгариб туриши риски.


ликвидлилик риски


Ташкилот пул маблағларини тўлаш ёки бошқа молиявий активни бериш орқали сўндириладиган молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ жавобгарликларни бажаришда қийинчиликка учраши риски.


тўланадиган қарзлар


Тўланадиган қарзлар савдога оид оддий кредит шартларидаги қисқа муддатли кредиторлик қарзларидан ташқари молиявий мажбуриятлардир.


бозор риски


Молиявий инструмент бўйича ҳаққоний қиймат ёки келгуси пул оқимларининг бозор нархларидаги ўзгаришлар оқибатида ўзгариб туриши риски. Бозор риски учта турдаги рискларни қамраб олади: валюта риски, фоиз ставкаси риски ва нархга боғлиқ бошқа риск.


нархга боғлиқ бошқа риск


Молиявий инструмент бўйича ҳаққоний қиймат ёки келгуси пул оқимлари бозор нархларидаги ўзгаришлар (фоиз ставкаси риски ёки валюта рискидан келиб чиқадиган ўзгаришлардан ташқари) оқибатида ўзгариб туриши риски, бунда ушбу ўзгаришларга алоҳида молиявий инструментга ёки эмитентга хос омиллар сабаб бўлганлиги ёки бозорда сотиладиган барча ўхшаш молиявий инструментларга таъсир қиладиган омиллар сабаб бўлганлигидан қатъий назар.

          

      

Қуйидаги атамалар 32-сон БҲХСнинг 11-бандида, 39-сон БҲХСнинг 9-бандида ёки 9-сон МҲХСнинг A иловасида таърифланган ва ушбу МҲХСда 32-сон БҲХС, 39-сон БҲХС ва 9-сон МҲХСда белгиланган маъноларида фойдаланилади.

- молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қиймати

- шартнома бўйича актив

- кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар

- тан олишни бекор қилиш

- дериватив

- дивидендлар

- эффектив фоиз усули

- улушли инструмент

- кутилаётган кредит зарарлари

- ҳаққоний қиймат

- молиявий актив

- молиявий кафолат шартномаси

- молиявий инструмент

- молиявий мажбурият

- фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият

- прогноз қилинадиган операция

- молиявий активнинг ялпи баланс қиймати

- хежлаш инструменти

- савдо учун мўлжалланган

- қадрсизланишдан даромад ёки зарарлар

- зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв

- муддати ўтган

- сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар

- қайта таснифлаш санаси

- мунтазам харид қилиш ва сотиш.

       

           




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир


Молиявий инструментларнинг синфлари

ва маълумотларни ёритиб бериш даражаси (6-банд)


Б1. Мазкур МҲХСнинг 6-бандида ташкилот молиявий инструментларни ёритиб бериладиган маълумотнинг характерига хос бўлган ва мазкур молиявий инструментларнинг хусусиятларини ҳисобга оладиган синфларга гуруҳлаши талаб этилган. 6-бандда тавсифланган синфлар ташкилот томонидан белгиланади ва шу боис, 9-сон МҲХСда белгиланган молиявий инструментларнинг тоифаларидан фарқланади (бу тоифаларга қараб молиявий инструментларнинг баҳоланиши ва ҳаққоний қийматнинг ўзгариши қайси моддаларда тан олиниши аниқланади).


Б2. Молиявий инструментларнинг синфларини аниқлаганда ташкилот, камида, қуйидагиларга амал қилиши лозим:

(а) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган инструментларни ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган инструментлардан фарқлаши.

(б) ушбу МҲХСнинг қўллаш доирасидан ташқарида бўлган молиявий инструментларни алоҳида синф ёки синфлар сифатида инобатга олиши лозим.


Б3. Ташкилот, ўзининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, ушбу МҲХСнинг талабларига риоя этиш мақсадида қанчалик батафсил маълумотларни тақдим қилиши, ушбу талабларнинг турли жиҳатларига қанчалик кўп эътиборни қаратиши ва турли хусусиятларга эга бўлган маълумотларни бирлаштирмасдан умумий тасаввурни шакллантириш учун маълумотларни қандай қилиб умумлаштириши тўғрисида қарор қилади. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун фойдасиз бўладиган ҳаддан ташқари кўп тафсилотларни молиявий ҳисоботга киритиш билан ҳаддан ташқари кўп умумлаштириш натижасида аҳамиятли маълумотларни тушириб қолдириш ўртасида мувозанатни топиш лозим. Масалан, ташкилот муҳим маълумотни кўпгина аҳамиятсиз тафсилотлар ичига киритиб юбориш орқали яширмаслиги лозим. Шунга ўхшаш, ташкилот алоҳида операциялар ёки улар билан боғлиқ рисклар ўртасидаги аҳамиятли фарқларни яширадиган қилиб умумлаштирган маълумотларни ёритиб бермаслиги лозим.


Б4. [Чиқариб ташланган]



Бошқа маълумотларни ёритиб

бериш - ҳисоб сиёсати (21-банд)


Б5. 21-бандда молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланилган баҳолаш асосининг (ёки асосларининг) ҳамда ушбу молиявий ҳисоботни тушуниш учун ўринли бўлган, қўлланган ҳисоб сиёсатининг ёритиб берилиши талаб этилади. Молиявий инструментлар бўйича бундай ёритиб бериладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

(a) фойда ва зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар бўйича:

(i) ташкилот фойда ва зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар сифатида белгилаган молиявий мажбуриятларнинг характери;

(ii) ушбу молиявий мажбуриятларни дастлабки тан олишда бундай белгилаш мезонлари; ва

(iii) ташкилот 9-сон МҲХСнинг 4.2.2-бандидаги бундай белгилаш учун ўрнатилган шартларга қандай қилиб риоя этганлиги.

(аа) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар бўйича:

(i) ташкилот фойда ва зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар сифатида белгилаган молиявий активларнинг характери; ва

(ii) ташкилот 9-сон МҲХСнинг 4.1.5-бандидаги бундай белгилаш учун ўрнатилган мезонларга қандай қилиб риоя этганлиги.

(б) [Чиқариб ташланган]

(в) молиявий активларнинг мунтазам харид қилиниши ва сотилиши битим тузиш санасига ёки ҳисоб-китоб қилиш санасига ҳисобга олинганлиги (9-сон МҲХСнинг 3.1.2-бандига қаранг).

(г) [Чиқариб ташланган]

(д) молиявий инструментларнинг ҳар бир тоифаси бўйича соф фойда ёки соф зарарлар қандай қилиб аниқланиши (20(a) бандга қаранг), масалан, ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган моддалар бўйича соф фойда ёки соф зарарлар ўз ичига фоизлар ёки дивидендлар кўринишидаги даромадни олиши ёки олмаслиги.

(е) [Чиқариб ташланган]

(ё) [Чиқариб ташланган]

1-сон БҲҲСнинг (2007 йил таҳрири) 122-банди ташкилотдан, аҳамиятли ҳисоб сиёсати ёки бошқа изоҳлар билан бир қаторда хулосаларни ёритиб беришни талаб этади, бундан раҳбарият томонида ташкилотнинг ҳисоб сиёсатини қўллаш жараёнида фойдаланилган ва молиявий ҳисоботда тан олинган суммага энг аҳамиятли таъсир кўрсатган тахминлар мустасно.



Молиявий инструментлар бўйича юзага

келадиган рискларнинг характери ва даражаси

(31-42 бандлар)


Б6. 31-42 бандларда ёритиб берилиши талаб этиладиган маълумотлар молиявий ҳисоботда берилиши ёки молиявий ҳисоботда бошқа ҳисоботга бир-бирига ҳавола қилиш орқали тақдим этилиши лозим. Ушбу бошқа ҳисобот сифатида молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар молиявий ҳисоботни олиш каби шартларда ва молиявий ҳисобот билан айнан бир пайтда олинадиган, масалан раҳбарият томонидан тушунтиришлар ёки рисклар бўйича ҳисобот каби ҳисоботлар хизмат қилади. Молиявий ҳисобот бир-бирига ҳавола қилмайдиган маълумотларсиз тўлиқ деб ҳисобланмайди.



Миқдорий маълумотларни ёритиб бериш (34-банд)


Б7. 34(a) бандда ташкилотнинг асосий раҳбариятига тақдим қилинадиган ички маълумотлар асосида ушбу ташкилотнинг рискларга мойиллиги тўғрисида умумлашган миқдорий маълумотлар ёритиб берилиши талаб этилган. Ташкилот рискларни бошқариш учун бир нечта усуллардан фойдаланганида, у энг ўринли ва энг ишончли маълумотни таъминлайдиган усул ёки усуллар фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотларни ёритиб бериши лозим. 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"да ўринлилик ва ишончлилик тушунтирилган.


Б8. 34(в) бандда рискларнинг концентрацияси тўғрисида маълумотлар ёритиб берилиши талаб этилади. Рискларнинг концентрацияси бир хил хусусиятларга эга ҳамда иқтисодий ва бошқа шароитларнинг ўзгариши натижасида бир хил таъсир қилинадиган молиявий инструментлар бўйича юзага келади. Рискларнинг концентрациясини аниқлаш ташкилотнинг шарт-шароитларини ҳисобга оладиган мулоҳаза юритишни талаб этади. Рискларнинг концентрацияси тўғрисида ёритиб бериладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

(а) концентрация раҳбарият томонидан қандай қилиб аниқланишининг тавсифи;

(б) ҳар бир концентрацияни аниқлайдиган умумий хусусиятнинг тавсифи (масалан, шартнома томони, географик ҳудуд, валюта ёки бозор); ва

(в) ушбу умумий хусусиятга эга бўлган барча молиявий инструментлар билан боғлиқ рискнинг суммаси.



Кредит рискини бошқариш амалиёти (35Е-35Ё бандлар)


Б8А. 35Е(б) кичик банд ташкилот турли молиявий инструментлар учун дефолт деб топиладиган белгилашлар ва бундай белгилаш учун сабаблари тўғрисидаги маълумотни ёритиб беришни талаб этади. 9-сон МҲХСнинг 5.5.9 бандига мувофиқ бутун давр учун кутилаётган кредит зарарларини белгиланиши дастлабки тан олишдан кейин дефолт рискининг юзага келиши рискини ошиши асосида тан олиниши лозим. Ташкилотнинг дефолт белгиланиши тўғрисидаги маълумотлари молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ташкилот 9-сон МҲХСнинг кутилаётган кредит зарарлари талабларини қандай қўллаганлигини тушунишга ёрдам бериш ва ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:

(а) дефолтни аниқлаш ҳисобга олинган сифат ва миқдорий факторлар;

(б) молиявий инструментларнинг турлари учун турли атамаларнинг қўлланилганлиги; ва

(в) молиявий активда дефолт юзага келганда дефолтни қоплаш кўрсаткичи бўйича фаразлар (яъни фаолиятдаги ҳолга қайтадиган молиявий активлар сони).


Б8Б. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни ташкилотнинг қайта таснифлаш ва ўзгартириш сиёсатини баҳолаш учун, 35Е(е)(ii) банд ташкилот молиявий активларнинг зарарлари бўйича баҳоланадиган резервни илгари 35Е(е)(i) бандга мувофиқ ёритиб берганда ва кейинчалик кутилаётган кредит зарарлари 9-сон МҲХСнинг 5.5.3 бандига мувофиқ бутун давр учун суммага тенг миқдорда баҳоланганда ушбу маълумотларни ёритиб беришни талаб этади. Модификациялашган молиявий активнинг кредит рискидаги кейинги ўзгаришларни фойдаланувчилар тушунишига ёрдам берадиган миқдорий маълумотлар ўз ичига 35Е(е)(i) банддаги талабга мувофиқ келувчи модификациялашган молиявий активнинг зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв бутун давр учун кутилаётган кредит рисклари суммасига тенг миқдорга ўзгариши (яъни ёмонлашуви кўрсаткичи) тўғрисидаги маълумотни олиши мумкин.


Б8В. 35Ё(а) банд 9-сон МҲХСнинг қадрсизланишга доир талабларини қўллашда фойдаланилган баҳолаш усуллари, фаразлар ва бошланғич маълумотларни асоси тўғрисида маълумотларни ёритиб беришни талаб этади. Ташкилотнинг кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун фойдаланилган фаразлар ва бошланғич маълумотлари ва кредит рискини дастлабки тан олинганидан кейинги ўзгаришини аниқлаш, ўз ичига ички олдинги маълумот ёки рейтинг ҳисоботлари ва молиявий инструментнинг кутилаётган фойдаланиш муддати ва гаровнинг сотиш вақтларини олиши мумкин.



Зарарлар бўйича баҳоланадиган

резервдаги ўзгаришлар (35Ж банд)


Б8Г. 35Ж бандга мувофиқ ташкилот давр давомида зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни ўзгариши сабабларини тушунтириб бериши талаб этилади. Зарарлар бўйича баҳоланадиган резервнинг давр бошига ва давр охирига балансининг солиштирмасига қўшимча равишда ўзгаришларнинг тавсифини бериш зарур бўлиши мумкин. Тавсиф ўз ичига давр давомидаги зарарлар бўйича баҳоланадиган резервнинг ўзгариш сабаблари таҳлилини шунингдек қуйидагиларни олиши мумкин:

(а) портфель таркиби;

(б) сотиб олинган ёки яратилган молиявий инструментлар ҳажми; ва

(в) кутилаётган кредит зарарларини хавфлилиги;


Б8Д. Қарз бериш мажбуриятлари ва молиявий кафолат шартномалари учун зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв баҳолаш мажбуриятлари сифатида тан олинади. Ташкилот молиявий активнинг зарарлар бўйича баҳоланадиган резервдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни қарз бериш мажбуриятлари ва молиявий кафолат шартномаларидан алоҳида ёритиб бериши лозим. Лекин, агар молиявий инструмент ўз ичига қарзни (яъни молиявий актив) ва қарз бериш бўйича фойдаланилмаган компонентни (қарз бериш мажбурияти) олса ва ташкилот кутилаётган кредит зарарларини қарз бериш мажбурияти компоненти ва молиявий актив компонентига алоҳида ажрата олмаса, қарз бериш мажбурияти компоненти бўйича кутилаётган кредит зарари ва молиявий актив бўйича кутилаётган кредит зарари билан биргаликда тан олиниши лозим. Биргаликдаги кутилаётган кредит зарарлари молиявий активнинг ялпи баланс қийматидан ошган тақдирда, кутилаётган кредит зарарларининг ошган қисми баҳолаш мажбурияти сифатида тан олинади.



Таъминот (35К банд)


Б8Е. 35Й банддаги талаблар ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини кутилаётган кредит зарарларига олинган таъминот ва бошқа кредит сифатини оширувчи механизмларнинг таъсирини ёритиб беришни талаб этади. Ташкилот таъминот ва бошқа кредит сифатини оширувчи механизмларнинг ҳаққоний қийматини ёки кутилаётган кредит зарарининг (яъни дефолт ҳолатидаги зарар) ҳисоб-китобида ҳисобга олинган аниқ миқдорий кўрсаткичларни ёритиб беришга мажбур эмас.


Б8Ё. Таъминот ва унинг кутилаётган кредит зарарлари суммасига таъсирини тавсифи ўз ичига қуйидаги маълумотларни олиши мумкин:

(а) қимматли қоғоз сифатидаги таъминот ва кредит сифатини оширувчи бошқа механизмлар (масалан кафолатлар, кредит деривативлари, 32-сон БҲХСга асосан ўзаро ҳисоб-китоб талабларига мос келмайдиган соф ҳисоб-китоб келишувлари буларга мисол бўлади;

(б) олинган гаров ва кредит сифатини оширувчи бошқа механизмлар ҳажми ва уларнинг зарарлар бўйича баҳоланадиган резервдаги муҳимлиги;

(в) таъминот ва кредит сифатини оширувчи бошқа механизмларни баҳолаш ва бошқариш жараёнлари ва сиёсати;

(г) таъминот ва кредит сифатини оширувчи бошқа механизмларнинг асосий контрагентлари ва уларнинг кредитга қобилияти; ва

(д) таъминот ва кредит сифатини оширувчи бошқа механизмларда рисклар концентрацияси бўйича маълумотлар.



Кредит рискига мойиллик (35Л-35М)


Б8Ж. 35Л банд ҳисобот санасига ташкилотнинг кредит риски очиқ позицияси ва кредит рискининг концентрациясини ёритиб беришни талаб этади. Кредит рискининг концентрацияси бир нечта контрагентлар бир географик ҳудудда жойлашган бўлганда ёки бир хил фаолият билан шуғулланиб ва иқтисодий кўрсаткичлари уларнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришда иқтисодий ёки бошқа шароитларни ўзгариши бир хил таъсир этганда мавжуд бўлади. Ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчилари муайян рисклар концентрацияси каби молиявий инструментлар гуруҳининг катта қисмига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян жиҳатларга эга молиявий инструментларнинг гуруҳлари ёки портфеллари мавжудлигини тушуниши учун зарар маълумотларни таъминлаши лозим. Булар ўз ичига масалан, баҳо бўйича, географик, соҳа ёки эмитент бўйича концентрацияларни олиши мумкин.


Б8З. 35Л бандга мувофиқ ёритиб бериладиган кредит риски рейтинг даражалари сони ташкилот муҳим бошқарув ходимларига кредит риски бошқаруви мақсадида тақдим этадиган ҳисоботдаги даражалар сонига мувофиқ бўлиши лозим. Агар тўлов муддати ўтганлиги қарздор тўғрисидаги ягона ўзига хос мавжуд маълумот бўлса ва ташкилот тўлов муддати ўтганлигини 9-сон МҲХСниннг 5.5.11-бандига мувофиқ дастлабки тан олинганидан кейин кредит риски аҳамиятли даражада ошганлигидан баҳолаш учун фойдаланса, ташкилот тўлов муддати ўтган молиявий инструментлар бўйича таҳлил маълумотларини тақдим этиши лозим.


Б8И. Агар ташкилот кредит зарарларини гуруҳ асосида баҳоласа, алоҳида молиявий активларнинг ялпи баланс қиймати ёки қарз бериш ва молиявий кафолатлаш шартномалари доирасидаги мажбуриятлар бўйича кредит рискига мойилликни кредит риски рейтингининг бутун давр учун кутилаётган кредит зарарлари тан олинадиган даражаларига кирита олмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда ташкилот 35Л банддаги талабларни тўғридан-тўғри кредит риски рейтинг даражаси жойлашадиган ва бутун давр учун кутилаётган кредит зарарлари гуруҳ асосида баҳоланган молиявий инструментларнинг ялпи баланс қийматини алоҳида ёритиб бериши лозим.



Кредит рискининг максимал даражаси (36(a)-банд)


Б9. 35Й ва 36(a) бандларда ташкилотдан кредит рискининг максимал даражасини энг аниқ кўрсатадиган сумма ёритиб берилиши талаб этилади. Молиявий актив учун, бу одатда, унинг ялпи баланс қийматидан қуйидагилар чегирилгандаги фарқдир:

(a) 32-сон БҲХСга мувофиқ ҳар қандай ўзаро ҳисоб-китоб қилинган суммалар; ва

(б) 9-сон МҲХСга мувофиқ ҳар қандай тан олинган қадрсизланиш бўйича зарарлар.


Б10. Кредит рискини ва у билан боғлиқ кредит рискига максимал даражадаги дуч келишини юзага келтирадиган операциялар ўз ичига қуйидагиларни олади, лекин улар билан чекланмайди:

(а) мижозларга кредитларни ажратиш ва бошқа ташкилотларда омонатларни жойлаштириш. Бундай ҳолатларда, кредит рискига дучорликнинг максимал даражаси - у билан боғлиқ молиявий активларнинг баланс қийматидир.

(б) дериватив шартномаларини тузиш, масалан валюта шартномалари, фоиз ставкаси свопи ва кредит деривативлари. Буларнинг натижасида юзага келадиган актив ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинганида, ҳисобот даврида кредит рискига дучорликнинг максимал даражаси унинг баланс қийматига тенг бўлади.

(в) молиявий кафолатларни бериш. Бундай ҳолатда, кредит рискига дучорликнинг максимал даражаси - бу ташкилот томонидан кафолат бажарилиши лозим бўлганда тўланадиган максимал суммадир, ушбу сумма мажбурият сифатида тан олинган суммадан кўп бўлиши мумкин.

(г) шартнома муддати давомида бекор қилинмайдиган ёки фақат муҳим салбий ўзгариш пайдо бўлганида бекор қилиниши мумкин бўлган қарз мажбуриятларини чиқариш. Эмитент қарз мажбуриятини соф асосда пул маблағларини тўлаш ёки бошқа молиявий инструментни бериш орқали сўндира олмаса, кредит рискига дучорликнинг максимал даражаси мажбуриятнинг тўлиқ суммасига тенг бўлади. Чунки ишлатилмаган сумманинг қайси қисми келгусида талаб этилиши мумкинлиги аниқ бўлмайди. Бу сумма мажбурият сифатида тан олинган суммадан анча катта бўлиши мумкин.



Ликвидлилик риски бўйича миқдорий

маълумотларни ёритиб бериш

(34(a), 39(a) ва (б) бандлар)


Б10А. 34(a) бандга мувофиқ ташкилот унинг ликвидлилик рискига дучорлиги тўғрисидаги умумлашган миқдорий маълумотларни асосий раҳбариятга ички тақдим этиладиган маълумотлар асосида ёритиб бериши лозим. Ташкилот ушбу маълумотлар қандай қилиб аниқланганлигини тушунтириши лозим. Ушбу маълумотларда акс эттирилган пул маблағларининг (ёки бошқа молиявий активнинг) чиқими:

(а) мазкур маълумотларда кўрсатилган санадан анча олдин содир бўлиши мумкин бўлганда; ёки

(б) мазкур маълумотларда кўрсатилган суммалардан анча фарқ қиладиган суммаларда амалга оширилган бўлиши мумкин бўлганида (масалан, соф асосда ҳисоб-китоб қилинадиган, лекин у бўйича шартнома томони ялпи асосда ҳисоб-китоб қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга бўлган дериватив тўғрисидаги маълумотлар),

ташкилот, агар бундай маълумотлар шартномада келишилган сўндириш муддатлари бўйича 39(a) ёки (б) бандларида талаб этилган таҳлилига киритилмаган бўлса, ушбу фактни ёритиб бериши ва молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар риск даражасини баҳолай олиши учун миқдорий маълумотларни тақдим этиши лозим.


Б11. Сўндириш муддатлари бўйича 39(a) ва (б) бандларида талаб этилган таҳлилни тайёрлашда, ташкилот вақт оралиқлари сонини аниқлаш учун мулоҳаза юритиши лозим. Масалан, ташкилот қуйидаги вақт оралиқлари ўринли эканлигига қарор қилиши мумкин:

(a) бир ойдан кўп бўлмаган;

(б) бир ойдан уч ойгача;

(в) уч ойдан бир йилгача; ва

(г) бир йилдан беш йилгача.


Б11А. 39(a) ва (б) бандлардаги талабларга риоя қилганида, ташкилот бириктирилган деривативни гибрид (бирлашган) молиявий инструментдан ажратмаслиги лозим. Бундай инструментга нисбатан ташкилот 39(a) бандни қўллаши лозим.


Б11Б. 39(б) бандда ташкилот дериватив молиявий мажбуриятларнинг сўндириш муддатлари бўйича миқдорий таҳлилини ёритиб бериши талаб этилади. Ушбу таҳлилда, агар шартномада кўрсатилган сўндириш муддатлари тўғрисидаги маълумот пул оқимлари юзага келадиган пайтни билиш учун катта аҳамиятга эга бўлса, қолган сўндириш муддатлари кўрсатилиши лозим. Бу, масалан, қуйидагилар бўйича ўринли ҳисобланади:

(a) ўзгарувчан фоиз ставкага эга молиявий актив ёки мажбурият бўйича пул оқимларининг хежида қолган сўндириш муддати беш йилга тенг бўлган фоиз ставкаси свопи.

(б) барча кредит бериш мажбуриятлари.


Б11В. 39(a) ва (б) бандларда ташкилот баъзи молиявий мажбуриятлар бўйича қолган сўндириш муддатларини кўрсатадиган молиявий мажбуриятларнинг сўндириш муддатлари бўйича таҳлилини ёритиб бериши талаб этилган. Бундай ёритиб бериладиган маълумотларда:

(а) агар мажбурият бўйича шартнома томони ушбу мажбуриятнинг тўланиши пайтини танлаш ҳуқуқига эга бўлса, мажбуриятнинг муддати сифатида ташкилот томонидан тўлов амалга оширилиши талаб этилиши мумкин муддатларнинг энг олдинроқ келадигани олинади. Масалан, ташкилот талаб қилиб олинганда тўлайдиган молиявий мажбуриятлари (масалан, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар) энг олдин келадиган вақт оралиғига киритилади.

(б) агар ташкилот мажбуриятни бўлиб-бўлиб тўлашга келишган бўлса, ҳар бир тўланадиган қисм ташкилот тўлаши талаб этилиши мумкин бўлган муддатларнинг энг олдинроқ келадиганига киритади. Масалан, кредит мажбуриятининг фойдаланилмаган қисми у фойдаланиши мумкин бўлган энг олдин келадиган вақт оралиғига киритилади.

(в) чиқарилган молиявий кафолат бўйича шартномаларда кафолатнинг максимал суммаси ушбу кафолат бажарилиши талаб этилиши мумкин бўлган энг олдин келадиган даврга киритилади.


Б11Г. 39(a) ва (б) бандларда талаб этилган муддатлар бўйича таҳлилда ёритиб бериладиган шартнома суммалари - бу шартнома бўйича келишилган дисконтланмаган пул оқимларидир, масалан:

(а) молиявий ижара бўйича ялпи мажбуриятлар (молиявий ажратмалар чегирилмаган ҳолда);

(б) молиявий активларни пул маблағлари эвазига сотиб олиш бўйича форвард шартномаларида белгиланган нархлар;

(в) ўзгарувчан ставка тўланадиган/қатъий белгиланган ставка олинадиган фоиз ставкаси своплари бўйича соф суммалар (ушбу своплар бўйича соф пул оқимлари айирбошланадиган ҳисобланади);

(г) дериватив молиявий инструмент (масалан, валюта свопи) бўйича айирбошланадиган, келишилган суммалар (ушбу инструмент бўйича ялпи пул оқимлари айирбошланадиган ҳисобланади); ва

(д) ялпи кредит бериш мажбуриятлари.

Бундай дисконтланмаган пул оқимлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган суммалардан фарқ қилади, чунки ушбу ҳисоботда кўрсатиладиган сумма дисконтланган пул оқимларига асосланади. Тўланадиган сумма қатъий белгиланмаган бўлганида, ёритиб бериладиган сумма ҳисобот даврининг охирида мавжуд бўлган шартлардан келиб чиқиб аниқланади. Масалан, тўланадиган сумма индексининг ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгарганида, ёритиб бериладиган сумма индексининг давр охиридаги даражаси асосида аниқланган бўлиши мумкин.


Б11Д. 39(в) бандда ташкилот 39(a) ва (б) бандларда ёритиб берилиши талаб этилган миқдорий маълумотларга киритилган моддаларга хос бўлган ликвидлилик рискини қандай қилиб бошқаришини ёритиб бериш талаб этилади. Ташкилот ўзи томонидан ликвидлилик рискини бошқариш учун сақланаётган молиявий активларни (масалан, осон сотиладиган ёки молиявий мажбуриятлар бўйича пул чиқимларини қоплаш учун келиб тушадиган пул оқимларини ҳосил қилиши кутиладиган молиявий активларни) сўндириш муддатлари бўйича таҳлилини, агар бундай маълумот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ликвидлилик рискининг характери ва даражасини баҳолаш имкониятига эга бўлиши учун зарур бўлса, ёритиб бериши лозим.


Б11Е. 39(в) бандда талаб этилган маълумотларни ёритиб беришда ташкилот томонидан инобатга олинадиган бошқа омилларга қуйидагилар киради, лекин улар билан чекланмайди:

(а) ташкилот ликвидлилик эҳтиёжларини қондириш учун у фойдаланиши мумкин бўлган қарз олиш механизмлари (масалан, таъминланмаган қарз қимматли қоғозларини кафолатланган жойлаштириш имконияти) ёки кредит линияларини (масалан, захира кредит олиш имкониятлари) жалбэтиш имкониятини таъминлаганлиги;

(б) ташкилот ликвидлилик эҳтиёжларини қондириш учун марказий банкда омонатларга эгалиги;

(в) ташкилот турли диверсификациялашган молиялаштириш манбаларига эгалиги;

(г) ташкилот ўз активларида ёки молиялаштириш манбаларида ликвидлилик рискининг катта концентрациясига эгалиги;

(д) ташкилот ликвидлилик рискини бошқариш бўйича ички назорат жараёнларини ўрнатганлиги ва назарда тутилмаган ҳолатлар учун режага эгалиги;

(е) ташкилот тўлови тезлаштирилиши талаб этилган инструментларга эгалиги (масалан, ташкилотнинг кредит рейтинги пасайганда);

(ё) ташкилотда гаров таъминотини тақдим этишни талаб этиши мумкин бўлган инструментларнинг мавжудлиги (масалан, деривативлар бўйича кафолат маржаси талаблари);

(ж) ташкилот унга молиявий мажбуриятларни пул маблағлари (ёки бошқа молиявий актив) билан ёхуд ўз акцияларини бериш билан сўндиришни танлаш имкониятини берадиган инструментларга эгалиги; ёки

(з) соф асосда ҳисоб-китоб қилинадиган асосий шартномалар доирасидаги инструментларга эгалиги.


Б12-Б16. [Чиқариб ташланган]



Бозор риски - таъсирчанлик таҳлили

(40 ва 41-бандлар)


Б17. 40(a) бандда ташкилот дучор бўлган бозор рискининг ҳар бир тури бўйича таъсирчанлик таҳлили ёритиб берилиши талаб этилган. Б3-бандга мувофиқ, ташкилот умумий тасаввурни бериш учун маълумотларни қандай қилиб умумлаштириши бўйича қарор қабул қилади, бунда ҳар хил иқтисодий муҳитлардан келиб чиқадиган рисклар тўғрисидаги ҳар хил хусусиятларга эга маълумотлар бирлаштирилмаслиги лозим. Масалан:

(а) молиявий инструментларнинг савдоси билан шуғулланадиган ташкилот сотиш учун мўлжалланган молиявий инструментлари тўғрисидаги маълумотларни бундай сотиш учун мўлжалланмаган инструментлари тўғрисидаги маълумотлардан алоҳида ёритиб бериши лозим.

(б) ташкилот гиперинфляцияли иқтисодиёт мавжуд мамлакатлардаги фаолияти бўйича бозор рисклари тўғрисидаги маълумотни жуда паст даражадаги инфляцияга эга мамлакатлардаги фаолияти бўйича бозор рисклари тўғрисидаги маълумотлар билан умумлаштирмаслиги лозим.

Агар ташкилот фақат бир иқтисодий муҳитдаги фақат бир турдаги бозор рискига дучор бўлса, у маълумотларни бир-биридан ажратилган ҳолда кўрсатмайди.


Б18. 40(a) бандда таъсирчанлик таҳлили риск бўйича тегишли ўзгарувчан кўрсаткичнинг (масалан, бозорда устун бўлган фоиз ставкалари, валюта курслари, акциялар нархлари ёки товарлар нархлари) асосланган даражада кутиш мумкин бўлган ўзгаришларининг фойда ёки зарарга ва хусусий капиталга таъсирини кўрсатишини талаб этади. Бу мақсадда:

(а) ташкилотлар рискнинг тегишли ўзгарувчан кўрсаткичлари бошқача бўлганида давр учун фойда ёки зарар қандай бўлиши мумкин эканлигини аниқлаши талаб этилмайди. Аксинча, ташкилотлар рискнинг тегишли ўзгарувчан кўрсаткичининг асосланган даражада кутиш мумкин бўлган ўзгариши ҳисобот даври охирида содир бўлган ва ушбу санага мавжуд бўлган риск остидаги моддаларда ҳисобга олинган фараз билан ушбу ўзгаришларнинг фойда ёки зарарга ва хусусий капиталга давр охиридаги таъсирини ёритиб беради. Масалан, агар йилнинг охирида ташкилотнинг ўзгарувчан фоиз ставкасига эга мажбурияти бўлса, у фоиз ставкалари асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган даражаларда ўзгарганида ушбу ўзгаришнинг фойда ёки зарарга жорий йилдаги мумкин бўлган таъсирини (яъни фоиз харажатларини) ёритиб беради.

(б) ташкилотлар рискнинг тегишли ўзгарувчан кўрсаткичининг асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган ўзгаришлар диапазонидаги ҳар бир ўзгариши фойда ёки зарарга ва хусусий капиталга қандай таъсир қилганини ёритиб бериши талаб этилмайди. Асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган ўзгаришлар диапазони чегарасидаги ўзгаришларнинг таъсирини ёритиб бериш етарли бўлади.


Б19. Рискнинг тегишли ўзгарувчан кўрсаткичидаги асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган ўзгаришни аниқлашда, ташкилот томонидан қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

(а) у фаолият юритаётган иқтисодий муҳит. Асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган ўзгаришни аниқлаш эҳтимолдан узоқ ёки "энг ёмон ҳолатдаги" сценарийлар ёки "стресс-тестлар"ни қамраб олмаслиги лозим. Бундан ташқари, рискнинг ўзгарувчан кўрсаткичидаги ўзгаришнинг даражаси бир хил бўлса, ташкилот рискнинг ўзгарувчан кўрсаткичи бўйича асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган, танланган ўзгаришни қайта кўриб чиқиши талаб этилмайди. Масалан, фараз қилайлик, фоиз ставкаси 5 фоизга тенг ва ташкилот фоиз ставкасининг ±50 базис пунктига ўзгаришини асосланган тарзда кутиш мумкинлигини аниқлаган. Бунда у фоиз ставкаси 4,5 фоизгача ёки 5,5 фоизгача ўзгарганида, ушбу ўзгаришнинг фойда ёки зарарга ва хусусий капиталга бўлган таъсирини ёритиб беради. Кейинги даврда, фоиз ставкалари 5.5 фоизгача ошган. Ташкилот фоиз ставкалари ±50 базис пунктлар доирасида ўзгариши мумкин деб (яъни, фоиз ставкаларининг ўзгариши бир хил деб) ҳисоблайди. Ташкилот фоиз ставкалари 5 фоизгача ёки 6 фоизгача ўзгарганида ушбу ўзгаришнинг фойда ёки зарарга ва хусусий капиталга қандай таъсир қилган бўлиши мумкинлигини ёритиб беради. Ташкилотдан фоиз ставкалари ±50 базис пунктига ўзгаришини асосланган тарзда кутиш мумкин деган тахминни, агар фоиз ставкалари сезиларли даражада кўпроқ ўзгарувчан бўлганлигига далил бўлмаса, қайта кўриб чиқиш талаб этилмайди.

(б) ташкилот томонидан ўзгаришлар аниқланадиган вақт оралиғи. Таъсирчанлик таҳлили ташкилот кейинги сафар маълумотларни ёритиб бергунгача бўлган давр ичида асосланган тарзда кутилиши мумкин бўлган ўзгаришларнинг таъсирини кўрсатиши лозим, бунда кейинги давр одатда кейинги йиллик ҳисобот даврига тўғри келади.


Б20. 41-бандда ташкилот рискнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирадиган, рискни қиймат бўйича баҳолаш усули каби, таъсирчанлик таҳлилидан фойдаланиши, у бундай таҳлилдан молиявий рискларни бошқариш учун фойдаланганида, рухсат этилган. Бу, бундай усулда фақат зарар олиш эҳтимоли аниқланиб, фойда олиш эҳтимоли баҳоланмайдиган бўлса ҳам, ўринли ҳисобланади. Ушбу ҳолатда ташкилот 41(a) банддаги талабни фойдаланилган рискни қиймат бўйича баҳолаш моделининг турини (масалан, Монте Карло моделини тузишга асосланганлиги ёки асосланмаганлигини) ёритиб бериши, модель қандай ишлашини ва ундаги асосий тахминларни (масалан, моддани сақлаш даври ва ишонч даражасини) тушунтириши орқали бажариши мумкин. Ташкилотлар, шунингдек, олдинги кузатиш даврини ва ушбу даврда кузатилган кўрсаткичларга кўпайтирилган улушларни ёритиб бериши, ҳисоб-китобларда танлов вариантларидан қай тарзда фойдаланганини, ҳамда қандай ўзгарувчанлик ва ўзаро боғликни кўрсатадиган коэффициентларидан (ёки, муқобил равишда, Монте Карло усули бўйича эҳтимолликларнинг тақсимланиши моделидан) фойдаланганини ёритиб бериши мумкин.


Б21. Ташкилот таъсирчанлик таҳлилини бутун фаолият бўйича ёритиб бериши лозим, лекин молиявий инструментларнинг ҳар хил синфлари бўйича ҳар хил турдаги таъсирчанлик таҳлилини тақдим этиши мумкин.



Фоиз ставкаси риски


Б22. Фоиз ставкаси риски молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган фоизли молиявий инструментлар (масалан, сотиб олинган ёки чиқарилган қарз инструментлари) ҳамда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинмаган баъзи молиявий инструментлар (масалан, айрим қарз мажбуриятлари) бўйича юзага келади.



Валюта риски


Б23. Валюта риски (ёки хорижий валюталарни айрибошлаш курслари бўйича риск) хорижий валютада яъни молиявий инструментлар баҳоланган функционал валютадан бошқа валютада, ифодаланган молиявий инструментлар бўйича юзага келади. Ушбу МҲХС мақсадларида, валюта риски номонетар модда бўлиб ҳисобланадиган молиявий инструментлар ёки функционал валютада ифодаланган молиявий инструментлар бўйича юзага келмайди.


Б24. Таъсирчанлик таҳлили ташкилот аҳамиятли даражада риск остидаги бўлган ҳар бир валюта бўйича ёритиб берилиши лозим.



Нархлар билан боғлиқ бошқа риск


Б25. Нархлар билан боғлиқ бошқа риск товарларнинг нархлари ёки акцияларнинг нархлари ўзгариши оқибатида молиявий инструментлар бўйича юзага келади. 40-банддаги талабларга риоя қилиш мақсадида, ташкилот фонд бозоридаги муайян индекснинг, товар нархининг ёки рискка эга бошқа ўзгарувчан кўрсаткичнинг пасайиши натижасидаги таъсирни ёритиб бериши мумкин. Масалан, агар ташкилот молиявий инструментлар бўлиб ҳисобланадиган тугатиш қийматининг кафолатини берса, у кафолат тегишли бўлган активлар қийматининг пасайишини ёки ошишини ёритиб бериши лозим.


Б26. Акциялар нархи бўйича рискни келтириб чиқарадиган молиявий инструментларнинг иккита тури мавжуд - бу: (a) бошқа ташкилотнинг хусусий капиталидаги улуш ва (б) улушли инструментларга инвестицияга эга бўлган трастда инвестициялар. Бошқа мисол тариқасида, улушли инструментларнинг белгиланган миқдорини харид қилиш ёки сотиш опционлари ва форвард шартномаларини ҳамда акция нархлари бўйича индексланадиган свопларни келтириш мумкин. Бундай молиявий инструментларнинг ҳаққоний қийматига асосий улушли инструментларнинг бозор нархидаги ўзгаришлар таъсир кўрсатади.


Б27. 40(a) бандга мувофиқ, (фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструментлар бўйича юзага келадиган) фойда ёки зарарнинг таъсирчанлиги (ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган улушли инструментларга инвестициялардан келиб чиқадиган) бошқа умумлашган даромаднинг таъсирчанлигидан алоҳида ёритиб берилиши лозим.


Б28. Ташкилот улушли инструментлар сифатида таснифлайдиган молиявий инструментлар қайта баҳоланмайди. Ушбу инструментлар бўйича акция нархининг ўзгаришидан риск фойда ёки зарарга ҳам хусусий капиталга ҳам, таъсир кўрсатмайди. Шу боис, таъсирчанлик таҳлили талаб этилмайди.



Тан олишни бекор қилиш (42В-42Ж)


Давом этаётган иштирок (42В банд)


Б29. 42Д-42Ж бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб бериш мақсадида ўтказилган молиявий активда давом этаётган иштирок мавжудлиги ҳисобот берадиган ташкилотнинг даражасида аниқланади. Масалан, шўъба ташкилот боғлиқ бўлмаган учинчи томонга молиявий активни ўтказганида ва ушбу активда шўъба ташкилотнинг бош ташкилоти давом этаётган иштирок даражасига эга бўлганида, ушбу шўъба ташкилот ўтказилган активда давом этаётган иштирокка эга эканлигини аниқлашда бош ташкилотнинг иштирокини алоҳида ёки индивидуал молиявий ҳисоботида (яъни ушбу шўъба ташкилот ҳисобот берувчи ташкилот сифатида хизмат қилганида) ҳисобга олмайди. Лекин, бош ташкилот унинг шўъба ташкилотининг ўтказилган молиявий активидаги ўз (ёки гуруҳдаги бошқа аъзонинг) давом этаётган иштирокини у ўтказилган активда давом этаётган иштирок даражасига эга эканлигини аниқлашда консолидациялашган молиявий ҳисоботда (яъни, гуруҳ ҳисобот берувчи ташкилот сифатида хизмат қилганида) ҳисобга олади.


Б30. Ташкилот ўтказилган молиявий активда, агар, активни ўтказишнинг бир қисми сифатида, у ўтказилган молиявий актив бўйича келишилган ҳуқуқлар ёки мажбуриятларнинг ҳеч бирини сақлаб қолмаса ёки ушбу актив билан боғлиқ бўлган янги келишилган ҳуқуқлар ёки мажбуриятни олмаган бўлса, давом этаётган иштирок даражасига эга бўлмайди. Ташкилот ўтказилган молиявий активда, агар у ўтказилган молиявий активнинг келгуси натижаларида улушга ҳам эга бўлмаса ва ҳар қандай ҳолатда ўтказилган молиявий актив бўйича келгусида тўловларни амалга ошириш жавобгарлигига ҳам эга бўлмаса, давом этаётган иштирок даражасига эга бўлмайди. Мазкур матнда "тўлов" атамаси ўз ичига ташкилот томонидан ўтказилган молиявий актив бўйича олинадиган ва кўрсатилган активни қабул қилувчига ўтказиб бериши шарт бўлган пул оқимларини олмайди.


Б30А. Молиявий активни ўтказиб беришда ташкилот ўзида ушбу молиявий активга маълум бир ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин, масалан хизмат кўрсатиш шартномасида назарда тутган ҳолда. Ташкилот хизмат кўрсатиш шартномасини 42В ва Б30 бандларидаги кўрсатмага мувофиқ, хизмат кўрсатиш шартномаси натижасида молиявий активда давом этаётган иштироки тўғрисидаги маълумотни ёритиб бериш талабларини бажариш юзасидан баҳолайди. Масалан, ёритиб бериш талабларини бажариш мақсадида, хизмат кўрсатиш учун мукофот ўтказилган молиявий актив бўйича пул оқимлари тушуми суммаси ва муддатига боғлиқ бўлса, хизмат кўрсатувчи ташкилот ўтказилган молиявий активда иштироки давом этаётган ҳисобланади. Шунга ўхшаш, ёритиб бериш талабларини бажариш мақсадида, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг қатъий белгиланган мукофоти ушбу активнинг самарасизлиги натижасида тўлаб берилмаганда, хизмат кўрсатувчи ташкилот ўтказилган молиявий активда иштироки давом этаётган ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган мисолларда, хизмат кўрсатувчи ташкилот ўтказиб берилган молиявий активнинг келгусидаги натижадорлигидан манфаатдор бўлади. Мазкур баҳолаш кутилаётган мукофот ташкилотнинг кўрсатилган хизматларини қоплашига етарли бўлишига боғлиқ бўлмайди.


Б31. Ўтказилган молиявий активда давом этаётган иштирок актив ўтказилаётган томон ёки учинчи шахс билан активни ўтказиш бўйича шартноманинг ёки бошқа шартноманинг келишилган шартлари натижасида юзага келиши мумкин.



Тан олиниши тўлиқ бекор қилинмаган

ўтказилган молиявий активлар (42Г)


Б32. 42Г бандда ўтказилган молиявий активларнинг бутун суммаси ёки бир қисмини тан олишни бекор қилиш шартларига тўғри келмаганида маълумотлар ёритиб берилиши талаб этилади. Бундай маълумотлар ташкилот молиявий активларни тан олишни давом этаётган ҳар бир ҳисобот санасида, актив қачон ўтказилишидан қатъий назар, ёритиб берилиши лозим.



Давом этаётган иштирокнинг турлари

(42Д-42Ж бандлар)


Б33. 42Д-42Ж бандларда тан олиш бекор қилинган молиявий активларда давом этаётган иштирокнинг ҳар бир тури бўйича миқдорий ва сифат маълумотлар ёритиб берилиши талаб этилган. Ташкилот давом этаётган иштирокни у дучор бўлган рискларни акс эттирадиган турларга гуруҳлаши лозим. Масалан, ташкилот давом этаётган иштирокини молиявий инструментларнинг турлари (масалан кафолатлар ёки колл опционлари) ёки ўтказишларнинг турлари (масалан, дебиторлик қарзларининг факторинги, секъюритизация ва қимматли қоғозларни кредитга бериш) бўйича бирлаштириши мумкин.



Ўтказиб юборилган активларни қайта сотиб олиш

учун дисконтланмаган пул чиқимларининг

муддатлар бўйича таҳлили

(42Д(д) банд)


Б34. 42Д(д) бандда ташкилот тан олишни бекор қилинган молиявий активларни қайта сотиб олиш учун талаб этиладиган дисконтланмаган пул маблағлари чиқими ёки ўтказилаётган томонга тўланиши лозим бўлган бошқа суммаларга тегишли сўндириш муддатлари бўйича таҳлилни ёритиб бериши талаб этилган, бунда ташкилотнинг ушбу активларда давом этаётган иштирок даражаси бўйича қолган сўндириш муддатлари алоҳида кўрсатилиши лозим. Ушбу таҳлилда тўланиши талаб этиладиган пул оқимлари (масалан, форвард шартномалари), ташкилот томонидан тўланиши талаб этилиши мумкин бўлган пул оқимлари (масалан, "пут" опционлари) ва ташкилот тўлашга қарор қилиши мумкин бўлган пул оқимлари (масалан сотиб олинган "колл" опционлари) алоҳида кўрсатилади.


Б35. Ташкилот 42Д(д) бандда талаб этилган муддатлар бўйича таҳлилни тайёрлаганида вақт оралиқларининг тегишли сонини аниқлаш учун мулоҳаза юритиши лозим. Масалан, ташкилот сўндириш муддатларининг қуйидаги вақт оралиқлари ўринли эканлигини аниқлаши мумкин:

(a) бир ойдан кўп бўлмаган;

(б) бир ойдан уч ойгача;

(в) уч ойдан олти ойгача;

(г) олти ойдан бир йилгача;

(д) бир йилдан уч йилгача;

(е) уч йилдан беш йилгача; ва

(ё) беш йилдан ортиқ.


Б36. Тўловлар сўндириш муддатларининг қандайдир диапазонида амалга оширилиши мумкин бўлганида, пул оқимлари ташкилот томонидан тўлов амалга оширилиши талаб этилиши ёки рухсат этилиши мумкин бўлган саналарнинг энг олдингисидан келиб чиққан ҳолда таҳлилга киритилиши лозим.



Сифат маълумотлари (42Д(е) банд)


Б37. 42Д(е) бандда талаб этилган сифат маълумотлар тан олиниши бекор қилинган молиявий активларнинг тавсифи ҳамда ушбу активлар ўтказилгандан кейин уларда сақлаб қолинган иштирок даражасининг хусусияти ва мақсадини қамраб олади. Улар, шунингдек, ташкилот дучор бўлган рискларнинг тавсифини ўз ичига олади, шу жумладан:

(а) ташкилот тан олиниши бекор қилинган молиявий активларда давом этаётган иштироки даражасига хос бўлган рискни қай тарзда бошқаришининг баёни.

(б) ташкилот зарарларни бошқа томонлардан олдин ўзига олиши талаб этилганлигини, ҳамда ташкилотнинг активдаги улушидан (яъни, унинг активдаги давом этаётган иштирок даражасидан) пастроқ деб таснифланадиган улушга эга бошқа томонлар ўз зиммасига оладиган зарарларнинг суммаси ва даражасини (навбатини).

(в) ўтказилган молиявий активни қайта сотиб олиш ёки молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича мажбуриятларни юзага келтирадиган ҳар қандай шартларнинг тавсифини.



Тан олишни бекор қилишдаги фойда

ёки зарар (42Ё(a) банд)


Б38. 42Ё(a) бандда ташкилот у давом этаётган иштирок даражасига эга бўлган молиявий активларни тан олишни бекор қилиш бўйича фойда ёки зарарни ёритиб бериши талаб этилган. Ташкилот тан олишни бекор қилишдан фойда ёки зарар олдин тан олинган актив таркибий қисмларининг (яъни активнинг тан олишни бекор қилинган қисми ва ташкилот томонидан сақлаб қолинган қисми) ҳаққоний қиймати олдин бутунлигича тан олинган активнинг ҳаққоний қийматидан фарқ қилиши сабабли келиб чиққанлигини ёритиб бериши лозим. Бундай ҳолатда, ташкилот, 27A бандда тавсифланганидек, ҳаққоний қийматнинг баҳоланишида кузатиладиган бозор маълумотларига асосланмаган катта кўрсаткичлардан фойдаланилганини ёритиб бериши лозим.



Қўшимча маълумотлар (42Ж банд)


Б39. 42Г-42Ё бандларда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотлар 42Б банд бўйича маълумотларни ёритиб бериш мақсадида етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда, ташкилот маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун зарур бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим. Ташкилот ўзининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда фойдаланувчиларнинг маълумотга бўлган талабларини қондириш учун қанчалик қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозимлиги ва ушбу қўшимча маълумотларнинг турли жиҳатларига қанча урғу бериши бўйича қарор қилиши лозим. Молиявий ҳисоботни улардан фойдаланувчиларга ёрдам бермаслиги мумкин бўлган ортиқча тафсилотлар билан бойитмаслик ва айни вақтда кўп сонли маълумотларни жамлашда зарур маълумотлар тушиб қолишига йўл қўймаслик лозим.



Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни

ўзаро ҳисоб-китоб қилиш (13A-13Е бандлар)


Қўллаш доираси (13A банд)


Б40. 13Б-13Д бандларда талаб этилган маълумотлар 32-сон БҲХСнинг 42 бандига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинадиган барча тан олинадиган молиявий инструментлар бўйича ёритиб берилиши лозим. Шу билан бирга, молиявий инструментлар, агар улар соф асосда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутадиган асосий келишув ёки ўхшаш молиявий инструментлар ва операцияларни қамраб оладиган ўхшаш келишувнинг доирасида бўлса, ушбу молиявий инструментлар 32-сон БҲХСнинг 42 бандига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъий назар, 13Б-13Д бандлардаги маълумотларни ёритиб бериш талабларининг қўллаш доирасида бўлади.


Б41. 13A ва Б40-бандларда назарда тутилган ўхшаш келишувлар ўз ичига клиринг бўйича дериватив шартномаларни, қайта сотиб олиш бўйича глобал асосий шартномаларни, қимматли қоғозларни кредитга бериш бўйича глобал асосий шартномаларни ва молиявий гаров билан боғлиқ ҳар қандай ҳуқуқларни олади. Б40-бандда назарда тутилган ўхшаш молиявий инструментлар ва операциялар деривативларни сотиш ва қайта сотиб олиш шартномаларини, қайта сотиш ва қайта сотиб олиш шартномаларини, қимматли қоғозларни қарзга олиш ва қимматли қоғозларни кредитга бериш шартномаларини қамраб олади. 13А банднинг қўллаш доирасида бўлмаган молиявий инструментларнинг мисоли бўлиб битта ташкилотда харидорларнинг омонатлари ва уларга ажратилган қарзларни (агар улар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ўзаро ҳисоб-китоб қилинмаса) ҳамда фақат гаров шарномасига мансуб молиявий инструментларни келтириш мумкин.



13А (13В банд) банднинг қўллаш доирасида

тан олинган молиявий активлар ва тан олинган

молиявий мажбуриятлар бўйича миқдорий

маълумотларни ёритиб бериш


Б42. 13В бандга мувофиқ ёритиб бериладиган молиявий инструментларга ҳар хил баҳолаш талаблари қўлланиши мумкин (масалан, қайта сотиб олиш бўйича шартнома билан боғлиқ тўланадиган сумма амортизацияланган қийматда баҳоланиши мумкин, айни пайтда ундаги дериватив эса ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши мумкин). Ташкилот инструментларни уларнинг тан олинган суммаларида ёритиб бериладиган маълумотларга киритиши ва тегишли маълумотларда якуний баҳолаш фарқларини тавсифлаб бериши лозим.



13А (13В(а) банд) банднинг қўллаш доирасида

тан олинган молиявий активлар ва тан олинган

молиявий мажбуриятларнинг ялпи

суммаларини ёритиб бериш


Б43. 13В(a) бандда ёритиб берилиши талаб этилган суммалар 32-сон БҲХСнинг 42 бандига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинадиган ва тан олинадиган молиявий инструментларга тегишлидир. Шунингдек, 13В(a) бандда ёритиб берилиши талаб этилган суммалар соф асосда ҳисоб-китобни назарда тутган асосий келишув ёки шунга ўхшаш келишувнинг доирасида тан олинадиган молиявий инструментларга, улар ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мезонларига мос келишидан қатъий назар, тегишлидир. Лекин, 13В(a) бандда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотлар 32-сон БҲХСнинг 42-бандидаги ўзаро ҳисоб-китоб мезонларига мос келмайдиган таъминот шартномасининг натижасида тан олинадиган суммаларга тегишли бўлмайди. Аксинча, бундай суммалар 13В(г) бандга мувофиқ ёритиб берилиши лозим.



32-сон БҲХСнинг 42 (13В(б)-банд) бандидаги

мезонларга мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинган

суммаларни ёритиб бериш


Б44. 13В(б) бандда ташкилотлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган соф суммаларни аниқлашда 32-сон БҲХСнинг 42-бандидаги мезонларга мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинган суммаларни ёритиб бериши лозим. Айнан бир келишув бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган, тан олинган молиявий активларнинг ва тан олинган молиявий мажбуриятларнинг суммалари молиявий актив бўйича ва молиявий мажбуриятлар бўйича ёритиб берилади. Лекин, ёритиб бериладиган суммалар (масалан, жадвал шаклида) ўзаро ҳисоб-китоб қилинадиган суммалар билан чегараланади. Масалан, ташкилот 32-сон БҲХСнинг 42 бандидаги ўзаро ҳисоб-китоб мезонларига мос келадиган тан олинган дериватив активга ва тан олинган дериватив мажбуриятга эга бўлиши мумкин. Агар дериватив активнинг ялпи суммаси дериватив мажбуриятнинг ялпи суммасидан катта бўлса, дериватив молиявий актив бўйича ёритиб бериладиган жадвал маълумотлари дериватив активнинг бутун суммасини (13В(a) бандга мувофиқ) ва дериватив мажбуриятнинг бутун суммасини (13В(б)) бандга мувофиқ) ёритиб бериши лозим, бунда у дериватив активнинг (13В(б) бандга мувофиқ) дериватив мажбуриятга тенг бўлган суммасини қамраб олади. Лекин, молиявий мажбурият бўйича жадвал маълумотлари дериватив мажбуриятнинг бутун суммасини ўз ичига олса (13В(а) бандга мувофиқ), у дериватив мажбуририят суммасига тенг дериватив актив (13В(а) бандга мувофиқ) суммасини ўз ичига олади.



Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда

акс эттирилган соф суммаларни ёритиб бериш

(13В(в)-банд)


Б45. Агар ташкилот (13А бандда белгиланган) маълумотларни ёритиб бериш доирасидаги, лекин 32-сон БҲХСнинг 42 бандидаги ўзаро ҳисоб-китоб мезонларига мос келмайдиган молиявий инструментларга эга бўлса, 13В(в) бандда ёритиб берилиши талаб этилган суммалар 13В(a) бандда ёритиб берилиши талаб этилган суммаларга тенг бўлади.


Б46. 13В(в) бандда ёритиб берилиши талаб этилган суммалар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг сатрларида кўрсатиладиган алоҳида моддаларнинг суммалари билан солиштирилиши лозим. Масалан, агар ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг сатрларида кўрсатиладиган алоҳида моддаларнинг суммаларини бирлаштириш ёки алоҳида ажратиш ўринлироқ маълумотни таъминлайди деб ҳисобласа, у 13В(в) бўйича бирлаштирилган ёки алоҳида ажратилган суммаларни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг сатрларида кўрсатиладиган алоҳида моддаларнинг суммалари билан солиштириши лозим.



Соф асосда ҳисоб-китобни назарда тутадиган асосий

келишув ва шунга ўхшаш келишувлар остида келишиши

лозим бўлган ва 13В(б) (13В(г) бандга мувофиқ)

бандда бошқа ҳолатда киритилмаган бўлган

суммаларнинг ёритиб берилиши


Б47. 13В(г) бандда ташкилотлар 13В(б) бандга бошқа ҳолатда киритилмаган бўлган ва соф асосда ҳисоб-китобни назарда тутадиган келишув ёки шунга ўхшаш келишув доирасидаги суммаларни ёритиб бериши талаб этилган. 13В(г)(i) кичик бандда 32-сон БҲХСнинг 42-бандидаги ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мезонларининг барчасига ёки айримларига мос келмайдиган, тан олинадиган молиявий инструментларга тегишли суммалар назарда тутилган (масалан, 32-сон БҲХСнинг 42(б) бандидаги мезонларига мос келмайдиган ўзаро ҳисоб-китоб бўйича жорий ҳуқуқлар, ёки фақат дефолт ҳолатида ёки шартнома томонларининг бири тўлов қобилиятига эга бўлмаганида ёки банкротликка учраганида кучга кирадиган ва амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоб бўйича шартли ҳуқуқлар).


Б48. 13В(г)(ii) бандда ҳам гаровга олинган, ҳам тақдим этилган молиявий таъминот, шу жумладан пул маблағлари таъминоти назарда тутилган. Ташкилот гаровга олинган ёки берилган молиявий инструментларнинг ҳаққоний қийматини ёритиб бериши лозим. 13В(г)(ii) кичик бандга мувофиқ ёритиб берилган суммалар ҳақиқатда олинган ёки берилган гаровга тегишли бўлиши лозим, бундай таъминотни қайтариб олиш ёки бериш натижасида тан олинадиган дебиторлик ёки кредиторлик қарзларига эмас.



13В(г) (13Г банд) бандга кўра ёритиб

бериладиган суммалар бўйича чекловлар


Б49. 13В(г) бандга мувофиқ суммаларни ёритиб берганда, ташкилот молиявий инструмент бўйича ҳаддан ташқари кўп гаров берилган ёки олинганининг таъсирини инобатга олиши лозим. Бунинг учун, ташкилот олдин 13В(г)(i) кичик бандга мувофиқ ёритиб бериладиган суммани 13В(в) кичик бандга мувофиқ ёритиб бериладиган суммадан чегириши лозим. Кейин, ташкилот 13В(г)(ii) кичик бандга мувофиқ ёритиб бериладиган суммаларни тегишли молиявий инструмент бўйича 13В(в) бандга мувофиқ қолган сумма (чегириш натижаси) билан чеклаши лозим. Лекин, агар таъминотга ҳуқуқлар барча молиявий инструментларга нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлса, бундай ҳуқуқлар тўғрисида маълумот 13Г бандга мувофиқ ёритиб бериладиган маълумотларга киритилиши мумкин.



Соф асосда ҳисоб-китобни назарда

тутадиган асосий келишув ва шунга ўхшаш

келишувлар доирасида келишилиши лозим бўлган

ўзаро ҳисоб-китоб ҳуқуқларининг баёни

(13Д банд)


Б50. Ташкилот ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ёки шунга ўхшаш келишувлар бўйича ҳуқуқларнинг турларини, шу жумладан бундай ҳуқуқларнинг характерини 13В(г) бандга мувофиқ тушунтириб бериши лозим. Масалан, ташкилот ўзининг шартли ҳуқуқларини тавсифлаб бериши лозим. Келгуси ҳодисага боғлиқ (шартли) бўлмаган ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқларини берадиган, лекин 32-сон БҲХСнинг 42 бандидаги қолган мезонларга мос келмайдиган инструментлар бўйича ташкилот ушбу инструментлар нима сабабларга кўра мазкур мезонларга жавоб бермаслигини тушунтириб бериши лозим. Ташкилот олинган ёки берилган ҳар қандай молиявий таъминот бўйича таъминот шартномасининг шартларини тушунтириб бериши лозим (масалан, таъминотдан фойдаланиш чекланган бўлганда).



Молиявий инструментлар турлари ёки шартнома

томонлари бўйича маълумотларни ёритиб бериш


Б51. 13В(a)-(д) кичик бандларда ёритиб берилиши талаб этилган миқдорий маълумотлар молиявий инструмент ёки операциянинг тури бўйича гуруҳланиши мумкин (масалан, деривативлар, сотиш ва қайта сотиб олиш шартномалар, қайта сотиш ва қайта сотиб олиш шартномалари, қимматли қоғозларни қарзга олиш ва қимматли қоғозларни кредитга бериш шартномалари).


Б52. Муқобил тарзда, ташкилот 13В(a)-(в) кичик бандларда ёритиб берилиши талаб этилган миқдорий маълумотларни молиявий инструментнинг тури бўйича гуруҳлаши мумкин ва 13В(в)-(д) кичик бандларда ёритиб берилиши талаб этилган миқдорий маълумотларни шартнома томонлари бўйича гуруҳлаши мумкин. Агар ташкилот талаб этилган маълумотларни шартнома томонлари бўйича ёритиб берса, ундан шартнома томонларининг номларини кўрсатиш талаб этилмайди. Лекин, шартнома томонларига шартли берилган номлар (Томон A, Томон Б, Томон В, ва ҳк.) қиёсланувчанликни сақлаш мақсадида маълумотлар тақдим қилинадиган йилдан йилга бир хил бўлиб қолиши лозим. Сифат маълумотларни ёритиб беришда шартнома томонларининг турлари тўғрисида келгусида ҳам маълумотлар берилиши ҳисобга олиниши лозим. 13В(в)-(д) кичик бандларда талаб этилган суммалар шартнома томонлари бўйича ёритиб берилганида, шартнома томонларига тегишли жами суммага нисбатан айрим катта бўлган суммалар алоҳида ёритиб берилиши ва қолган бошқа катта бўлмаган суммалар битта сатрда бирлаштирилган ҳолда кўрсатилиши лозим.



Бошқа ёритиб бериладиган маълумотлар


Б53. 13В-13Д бандлардаги махсус талаб этиладиган маълумотлар минимал талаблар ҳисобланади. 13Б банддаги мақсадга эришиш учун ташкилот уларга қўшимча (сифат) маълумотларни ёритиб бериши талаб этилиши мумкин. Бундай маълумотларни соф асосда ҳисоб-китобни назарда тутадиган асосий келишув ва боғлиқ келишувларнинг шартларидан, шу жумладан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳамда уларнинг ташкилотнинг молиявий ҳолатига таъсири ёки потенциал таъсирига боғлиқ ҳолда ёритиб бериш талаб этилиши мумкин.

           

             

-----------------------------------------------------------------------

*) 44Ё бандга 2010 йил январь ойида эълон қилинган "МҲХСни биринчи марта қўллайдиган ташкилотлар учун 7-сон МҲХС асосида қиёсий маълумотларни ёритиб беришдан қисман озод этиш" (1-сон МҲХСга ўзгартириш) бўйича ўзгартириш киритилган. Кенгаш 44Ё бандга ўзининг хулосаларини аниқлаштириш ва "Молиявий инструментлар тўғрисида ёритиб бериладиган маълумотларни сифатини ошириш" (7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича ўтиш мақсадларида ўзгартириш киритган.

            

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь