СК бўйича қайси имтиёзлар 1 апрелдан кучини йўқотади

preview

2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси талай солиқ тўловчи тоифалари учун имтиёзларни назарда тутган эди. Янги СКнинг амалга киритилиши билан ушбу имтиёзлар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучини йўқотади . Ҳали улар амал қилиб турганда нима қилиш мумкин ва лозим?

Buxgalter.uz экспертлар шарҳи билан солиштирма жадвални тайёрлади.

Эски СК бўйича

Янги СК бўйича

Изоҳ

ЖШДС

2007 йил таҳриридаги СКнинг 179-моддаси (имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади):

Қуйидагилар ЖШДС тўлашдан озод этилади:

 

6) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси;

СКнинг 41-моддаси (4-қ.):

«Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади».

 

Хусусий корхона мулкдори 2020 йил 1 апрелга қадар барча олдинги йиллар учун жамғарилган ва тақсимланган фойдани дивиденд солиғи (5%) тўламасдан олиши мумкин. 

 

20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси

Мазкур имтиёз назарда тутилмаган

Агар ходим 2020 йил 1 апрелгача ишдан бўшатилса ва ишдан бўшатиш нафақаси унга 31 мартдан кечиртирмай тўланса, имтиёзни қўллаш ва ЖШДС ушлаб қолмаслик мумкин

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

 2007 йил таҳриридаги СКнинг 158-моддаси (имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади:

Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади:

- протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси;

- шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси;

- моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси;

- фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси;

 

 

Мазкур имтиёз назарда тутилмаган 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрсатилган фойда солиғи бўйича имтиёзларни 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобида қўллаш мумкин. Имтиёз ҳисобига тақсимланмаган фойда кўпроқ бўладигандек, бундан фойдаланиб қолиб  I чорак учун дивидендларни  «максимум» олиш мумкиндек туюлади. Бироқ  фойда солиғи ҳисоб-китоби  йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан тузилишини унутманг. Шу боис 2020 йилнинг кейинги даврлари учун корхонангизнинг фойдасини 1 апрелдан кейин имтиёзни қўлламаган ҳолда прогноз тарзида ҳисоблаб чиқишни тавсия қиламиз.  Токи I чорак учун кўп бериб юборган бўлманг. Бу таъсисчиларга татбиқан ЖШДС солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин

- Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси*

*2019 йилдаги СКнинг 337-моддаси 10-бандига асосан кўрсатилган даромадларга нисбатан ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилади

Ижтимоий солиқ (ЯИТ)

2007 йил таҳриридаги СКнинг 308-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади.

ЯИТ қуйидагиларга ҳисобланмайди:

1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммаларга;

 

 

 

Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди  (СКнинг 403-моддаси 4-қ).

 

 

 

 

 

 

2) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга:

- давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматига қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари;

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

 

Кўрсатилган  идоралар грантлари ҳисобидан олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича уларни ҳисоблаш ва 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай тўлаш чоғида ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаш  мумкин. 

3) акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига;

 

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

 

АЖнинг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари   2020 йил 31 мартдан кечиктирмай   ҳисобланиб, тўланса ЯИТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкин

4) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларга

Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-моддаси 4-қ)

 

Ер солиғи

2007 йил таҳриридаги СКнинг 282-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади.

Ер солиғи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: 

- маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ташкилотлари - ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари учун;

 

 

 

 

1.01.2020 йилдан бошлаб маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмайди. 

 

 

 

 

 

 

- ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган юридик шахслар, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно;

1.04.2020 йилдан бошлаб имтиёз ўрнига мазкур участкалардан ер солиғи  0,1 коэффициент қўлланган ҳолда ҳисобланади.


- ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан. 

1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади. 

Агар корхона 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ихтиёрий тугатиш юзасидан хабарнома берган бўлса, у хабарнома берилгандан бошлаб ихтиёрий тугатиш муддатларига риоя қилинишини инобатга олган ҳолда тугатиш жараёни якунлангунга қадар бўлган давр учун ер солиғи тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин

Мол-мулк солиғи

2007 йил таҳриридаги СКнинг 269-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади.

Солиқ тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

 

- соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари; 

Солиқ бўйича солиқ базаси маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камаяди.

 

- уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари

(Президентнинг 21.04.2017 й.даги ПҚ-2916-сон қарорининг 14-бандига асосан мазкур имтиёз “Тоза ҳудуд” ДУК ва “Махсустранс” ДУКга татбиқ этилади);

Мақсадли фойдаланилаётган уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалигининг кўчмас мулк объектларига солиқ солинмайди.

 

- янги ташкил этилган корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида;

1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади.  

Агар корхона 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, у 2020 йил I  чорак учун мол-мулк солиғини тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин

- ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан.

 

1.04.2020 йилдан бошлаб мазкур имтиёз бекор қилинади.  

Агар корхона 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ихтиёрий тугатиш юзасидан хабарнома берган бўлса, у хабарнома берилгандан бошлаб ихтиёрий тугатиш муддатларига риоя қилинишини инобатга олган ҳолда тугатиш жараёни якунлангунга қадар бўлган давр учун мол-мулк солиғи тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёзни қўллаши мумкин.

Солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:

 

 

- коммунал хўжалиги объектларининг;

СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. 

 

- суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектларининг;

СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. 

 

- табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларнинг;

СКнинг 411-моддасига мувофиқ 1.04.2020 йилдан бошлаб солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. 

 

- умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг;

1.01.2020 й.дан бошлаб  умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари СКнинг 411-моддасига асосан солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

1.04.2020 й.дан бошлаб  темир йўллар, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларга 0,2% ставка бўйича солиқ солинади.

 

- консервация қилиниши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг;

1.04.2020 й.дан бошлаб  кўрсатилган мулк ва объектларга 0,2% ставка бўйича солиқ солинади.

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида мазкур имтиёзни 2020 йилнинг январидан мартигача бўлган даври учун қўллаш мумкин.

- солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг;

СКнинг 411-моддасига асосан солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида мазкур имтиёзни 2020 йилнинг январидан мартигача бўлган даври учун қўллаш мумкин. 

- харид қилинган давлат мулки объекларининг - олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан 12 ой мобайнида.*

*Имтиёз бўшайдиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини назарда тутади

1.04.2020 й.дан бошлаб  имтиёз бекор қилинади. 

 

ҚҚС

2007 йил таҳриридаги СКнинг 208-моддаси. Имтиёз 01.04.2020 йилгача амал қилади. 

 

 

ҚҚСдан қуйидаги реализация қилиш оборотлари озод этилади:

- ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати;

Мазкур хизматларга ноль даражали фоиз миқдоридаги ставка бўйича солиқ солинади (СК 263-моддаси 5-банди).

 

- босма маҳсулотлар,  шунингдек босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳририят, матбаа ва нашриёт ишлари (хизматлари);

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

Корхона 2020 йил январдан мартгача бўлган давр учун ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаши ва «ҚҚСсиз» ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкин.

 

- давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари;

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

- давлат резервининг товар-моддий захиралари, улар янгиланаётганда (2007 йил таҳриридаги СКнинг 208-моддаси 32-банди).

Имтиёзни янгилаш мақсадида давлат резерви захираларини реализация қилувчи “Ўздавзахира” корхоналари  қўллайди;

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

- молиявий хизматлар; 

СКнинг 2007 йилдаги таҳрирининг 209-моддасида кўрсатилган ва СКнинг 244-моддасида кўрсатилмаган имтиёзлар 1.04.2020 й.гача амал қилади.

- инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк;

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

- давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар;

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

- оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари;

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

- Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари

СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

 

Миржалол МИРФАЁЗОВ,
Татьяна Л
ИМАРЕВА

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text158047_sk_buyicha_qaysi_imtiezlar_1_apreldan_kuchini_yuqotadi