ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни янги шакл бўйича қандай топшириш керак

preview

Солиқ қўмитаси қуйидагиларни тушунтирди: 1) 11101_16 кодли ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янги пакети аввалгисидан нима билан фарқ қилади; 2) кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан тўлов манбаида ЖШДС тўлашнинг янги қоидалари.

Тавсиядан фойдаланамиз.

 

Ҳисоб-китобнинг 014-сатри ва унга 4-илова чиқариб ташланди, сабаби норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг даромадлари ва улар бўйича ҳисоблаб чиқарилган фойда солиғи Ҳисоб-китобга 5 ва 6-иловаларда кўрсатилган.

Норезидентлар томонидан халқаро ташишларда (фрахтларда) транспорт хизматлари кўрсатишдан олинган даромадларга солиқнинг 6% ставкасини қўллаш учун даромаднинг имтиёзли қисми Ҳисоб-китобга 2-иловада (0611-0619-сатрлар) кўрсатилган.

Солиқ базаси (040-сатр, 6-устун) ва ижтимоий солиқнинг камайтирилган ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси (060-сатр, 6-устун) Ҳисоб-китобга 1-илованинг 040-сатри суммаси асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

1-илованинг 0401 ва 0410-сатрларида ижтимоий солиқнинг камайтирилган ставкаси бўйича имтиёзлар суммаси (иш ҳақи тарзидаги даромадлар) ва солиқнинг суммаси кўрсатилган.

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан тўлов манбаида тўланган ЖШДСни акс эттириш учун мўлжалланган. Ушбу даромадлар солиқ тўловчининг 186-кодли шахсий ҳисобварақасида, солиқ бўйича Ҳисоб-китобда эса – Ҳисоб-китобга 5-илованинг 5, 6 ва 7-устунларида акс эттирилади.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқнинг ушбу тури бўйича тўловларни ўтказиш учун “Юридик шахслар солиқларини тўлаш” бўлимини ва “Солиқлар турларини янгилаш” тугмасини танланг.

Агар сиз солиқни ҳисоботни топширгунга қадар тўлашни хоҳласангиз, солиқ органига 186-кодли шахсий ҳисобварақани очишни сўраб мурожаат қилинг.

Манбага бу ерда ва бу ерда қаранг.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади