Янгиликлар
26.12.25
25.12.2025 йилдаги «2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Ставкалар ошган бўлса-да, бу фақат асосий кўрсаткичлардир: солиқ солиш мақсадлари учун ҳақиқий сумма халқ депутатлари Кенгашлари белгилашга ваколатли бўлган оширувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда юқорироқ бўлиши мумкин.
2026 йилда энг кам ижара ставкалари қандай ўзгариши ва уларни қўллаш қоидалари ҳақида buxgalter.uz шарҳида:
25.12.25
Президентнинг 24 декабрдаги ПФ-257-сон Фармони билан Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, ўзбекистонликлар ҳақиқий «Янги йил таътили»га эга бўлишди – 5 кун давомида 31 декабрдан 4 январгача узлуксиз дам олишади.
Шунингдек, 2026 йилда бошқа қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар белгиланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
25.12.25
2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар олдиндан декларациялаш йўли билан «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади. Ва – божхона тўловларини 14 кунгача бўлган муддатга бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда фоизлар ҳисобланмайди.
Бу экспорт ва импорт қилувчиларни, шу жумладан ваколатли иқтисодий операторларни бутун 2026 йил ва ундан кейинги даврда кутилаётган божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришларнинг кичик бир қисмидир.
Buxgalter.uz сайтида янги 17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон Фармонни кўриб чиқамиз:
25.12.25
2025 йил учун ишлаб чиқариш календари Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган. 2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгиловчи Президент фармони қабул қилинмади. Бу ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилганини ва расмий қарорлар қабул қилинишига қараб янгиланиб боришини англатади.
22.12.25
Саноат зоналари иштирокчилари томонидан тугалланмаган лойиҳаларни янги инвесторларга реализация қилишда амалга оширилган инвестицияларни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди ва кучга кирди.
Ушбу ҳужжатни кўриб чиқамиз:
22.12.25
«Солиқ ходими қўнғироқ қилиб, сиз қатъий белгиланган солиқда экансиз, зудлик билан айланмадан олинадиган солиқни фоизлар бўйича тўлашингиз ҳақида хабарнома юборинг, деб огоҳлантирмоқда». «Телефон орқали Paynet Холисда рўйхатдан ўтишни талаб қилишмоқда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мумкин эмас, акс ҳолда МЧЖга ўтишга тўғри келади, дейишмоқда...»
Солиқ маъмурчилигидаги сўнгги глобал ўзгаришлар бўйича расман тасдиқланган тартиб мавжуд бўлмаганда оғзаки тартибга солиш амалиёти қанчалик тўғри?
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
22.12.25
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида дори воситаси – рецепт асосида ёки рецептсиз берилиши ҳақида тезкор маълумот олиш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди.
Бу қандай ишлашини текшириб кўрдик. Хизматдан фойдаланиш учун порталда авторизациядан ўтиш шарт эмас, бунинг учун ишлаб чиқувчиларга алоҳида раҳмат:
19.12.25
Сенат 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Энди бу ҳужжат лойиҳасини Президент тасдиқлаши керак.
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини амалга ошириш доирасида Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Вuxgalter.uz илтимосига биноан молиявий ҳисоб ва солиққа тортиш бўйича эксперт Умид ҲАМРОEВ улар ҳақида батафсил маълумот берди:
19.12.25
Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратилмагани учун аниқ жарималар пайдо бўлди. Махсус хулосасиз – бешта бизнес соҳасида лицензия олиш мумкин эмас, назоратни эса алоҳида орган – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги қошидаги Ижтимоий инспекция амалга оширади.
17.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1102-сон Қонун ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит талабларини расмий декларациялардан реал назорат режимига ўтказади. Ўзгаришларнинг батафсил шарҳи – buxgalter.uz сайтида.
18.12.25
Ўзбекистонда бухгалтерия тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқлаштирилиши ҳамда МҲХСни қўллашнинг халқаро амалиётга асосланган концептуал ёндашувини жорий этиш бугунги куннинг муҳим вазифаси. Бу йўналишдаги ўзгаришлар хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бошқармаси бошлиғи Отабек БАРАКАЕВ ўз фикрларини билдирди.
17.12.25
Давлат хизматларидан фойдаланувчилар уларнинг сифатини белгилайдилар. Уларни кўрсатиш рад этилган тақдирда эса истеъмолчига хизмат учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар қайтарилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2025 йилдаги 792-сон қарорида назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида
17.12.25
Ўзбекистон солиқ органлари Президентнинг ПФ-153-сон Фармони асосида солиқ тўловчиларга оммавий равишда расмий хабарномалар юборишни бошлади. Бу шунчаки хабардор қилиш эмас, балки 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш қоидалари тубдан ўзгариши ҳақида тўғридан-тўғри огоҳлантиришдир.
Солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА buxgalter.uz учун ўзгаришларнинг моҳияти нимада эканлигини ва бизнес уларга қандай тайёргарлик кўриши кераклигини тушунтирди:
15.12.25
Яна бир янгилик – 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг проактив тартиби жорий этилади.
Кадастр маълумотларини зудлик билан қайта текширамиз:
15.12.25
Келинг, аниқ нарсани тан олайлик: рецепт билан бериладиган препаратлар учун QR-кодли «пилот» нотекис ва қаттиқ турбулентлик шароитида учади. Электрон тизим вақти-вақти билан «осилиб» қолади, поликлиникаларда ортиқча юк ва жуда катта навбатлар, турли сабабларга кўра ҳар сафар дори сотиб олиш керак бўлганда поликлиникага югуришга кучи етмайдиганлар катта стрессда.
Чунки босқичма-босқичлик, мослашувчанлик ва беморга йўналтирилганликни талаб қиладиган чуқур ижтимоий-тиббий ислоҳотга IТ-лойиҳа сифатида ёндашиб бўлмайди. Аслида у дори муомаласи хавфсизлигини ошириши мумкин эди. Қатъий ва пухта ўйланмаган ҳолда жорий этилганда эса – даволаниш имкониятини чеклайди, ижтимоий кескинлик, коррупция хавфи ва яширин бозорни келтириб чиқаради.
Ҳурматли муаллифларимиз Иродахон Аббосхонова ва Гулнора Эргашеванинг юзага келган вазият ҳақидаги фикрларини эълон қиламиз. Шунингдек, чет элда бундай чекловлар тизими норозилик кайфиятини келтириб чиқармасдан қандай ишлашини ҳам айтиб ўтамиз (эслатма – бизда ҳам шундай бўлиши мумкин эди, лекин шошилишди):
12.12.25
Бу янгиликни четлаб ўтолмаймиз: 10 декабрдан бошлаб «пилот лойиҳа» доирасида «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 570-сонли ВМҚнинг 4-бандига кўра, Тошкент шаҳрида ва вилоятлар бўйича яна 15 та туман (шаҳар)да рецепт бўйича дори воситасини сотиб олиш учун QR-кодли электрон рецептга эга бўлиш керак.
Buxgalter.uz янги тартиб қандай ишлашига аниқлик киритди:
12.12.25
Йил якунланиши билан тўлаш тартиби ўз кучини йўқотадиган қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ўзларига савол беришмоқда – улар солиқни 1 январдан бошлаб ставкалар бўйича тўлашга қандай ўтишлари мумкин? Билдиришнома бериш керакми? Қандай қилиб, қаерда ва қайси муддатларда?
Расмий изоҳ берилмагани учун бу саволни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан сўрадик (эслатма: бу маълумотни Солиқ қўмитаси тасдиқлади):
12.12.25
Миллий статистика қўмитасининг 11 декабрдаги қарори (АВ рўйхат рақами 3723-сон) билан 2026 йил учун 47 та статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди. Умуман олганда, 2025 йилда қўлланилган 64 та шаклдан 17 таси энди бўлмайди (илгари режалаштирилганидан 3 та кўп шакл).
Натижада нима қолди ва 2026 йил 1 январдан қандай кўринишда қўлланилади, buxgalter.uz сайтида танишув тартибида эълон қиламиз:
11.12.25
9 декабрдан бошлаб 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га ва 19-сон БҲМС «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га ўзгартиришлар кучга кирди
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
11.12.25
Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисида 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармонни имзолади Асосий янгилик – 2026 йил 1 апрелдан алкоголь, тамаки, кўчмас мулк, автомобиллар ва 25 млн сўмдан юқори бўлган товарларни сотиб олишда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш тақиқланади. Савдо ва хизмат кўрсатишда тўловларни қабул қилиш учун QR-код мажбурий бўлади.
Компаниялар учун нималар ўзгаради ва бунга қандай тайёргарлик кўриш кераклигини buxgalter.uz сайтида ўқинг:
10.12.25
Декабрь – корпоратив совғалар учун масъул этиб тайинланган шахснинг анъанавий ташвишли ва масъулиятли даври.
Қадрдон ходимларга қандай совға қилиш керак, токи у сийқаси чиқмаган, ёқимли, тантанали, ўтган йилдагидек ҳаддан ташқари қиммат бўлмаган, фойдали, лекин, идиш-товоқ бўлмасин... Умуман олганда совға бериш шундай нарсаки, бундан компания инқирозга учрамайди, бироқ ходимлар хурсанд бўлишади.
Биз ҳам ўйладик ва бухгалтер учун – иш учун, саломатлик учун, кайфият учун турли фойдали совғалар ғояларини тўпладик. Жавоб тариқасида ўзаро ҳамкорликка умид қиламиз: илтимос, ўз ғояларингизни изоҳлар бўлимида улашинг... Бизникидан яхшироқ бирор нарса ўйлаб топган бўлсангиз-чи?