Янгиликлар

2023 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

27.10.23
1 ноябрдан бошлаб қонун ҳужжатларига навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради. Buxgalter.uz шарҳида – муҳим янгиликлар ҳақида.

Солиқ тўловчилар сотиш чекларини тузатиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди

24.10.23
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди. Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади. Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди.

Солиқ ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантириш: асосий жиҳатлар

23.10.23
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига янги киритилганларни нима кутади

06.10.23
Солиқ қўмитаси 1 октябрь ҳолатига йирик солиқ тўловчиларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. 737 та солиқ тўловчининг мақоми йирик солиқ тўловчилар этиб қайта малакаланган. Улар 5 кун мобайнида шахсий кабинетларига хабарнома олишади. Рўйхатга янги киритилганлар қандай вазифаларни зудлик билан ҳал қилишларига тўғри келиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди.

2023 йил 1 октябрдан нималар ўзгаради

27.09.23
Навбатдаги ўзгаришлар тўплами янги ой бошланиши билан кучга киради. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликларни биз buxgalter.uz тўпламида санаб ўтдик.

ҚҚС ва божхона тўловисиз олиб кириладиган ускуналар рўйхати кенгайтирилди

25.09.23
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилинади. Ушбу рўйхат 19.09.2023 йилдаги 482-сонли ВМҚ билан тўлдирилди.

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилади: асосий йўналишлар

19.09.23
2023 йил 1 октябрдан бошлаб Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури амалга оширилади. Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк бўлади.

АКТ учун МХИК кодлари ўзгармоқда

18.09.23
1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар учун янги МХИК кодларини қўллаш мажбурий бўлади. МХИКдаги ўзгаришларнинг сабаби ва янгиланган рўйхат билан ишлашга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари сўзлаб беришди.

2022 йил учун чекларни тузатиш имконияти тақдим этилди

14.09.23
13 сентябрдан 23 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси томонидан онлайн-НКМ, виртуал касса, маркетплейс ва электрон тўловлар тизимларининг 2022 йил учун чекларида комитентнинг МХИК ва СТИРига тузатиш киритиш имконияти тақдим этилди.

«Ўзбекистон-2030» стратегияси: яқин вақт ичида нималар ўзгаради

14.09.23
Президент «Ўзбекистон-2030» стратегиясини ва уни 2023 йилда амалга ошириш чораларини тасдиқлади. Стратегия жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилди. Янгиликлар ва ўзгаришларнинг бир қисми яқин вақт ичидаёқ кучга киради.

Маъмурий судларга қандай солиқ низолари топширилади

12.09.23
2024 йил 1 январдан эътиборан иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган солиқ органлари иштирокидаги ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади. Шунингдек, солиқ низолари бўйича даъво қилинадиган муддатлар ҳам қисқартирилади. Жорий қилинган янгилик ҳақида Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари батафсил маълумот бердилар.

Сизда камерал текширув: солиқчиларни кутиш керакми

12.09.23
Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади. Жорий қилинган янгиликка Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириш бердилар.

Кимларнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилиши мумкин

11.09.23
ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома энди фақат солиқ тўловчи сохта ёки товарсиз битимларни амалга оширганлиги аниқланган ҳолатларда тўхтатиб турилади. Қолган барча ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомили Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан бекор қилинди. Янгиликларни Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириб бердилар.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари: корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади

06.09.23
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар жумласида маблағлари етарли бўлмаганлар учун кредитларни сўндиришнинг янги тартибини жорий этиш, имтиёзли кредитларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Демак, бизнес қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради

06.09.23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда.

2023 йил 1 сентябрдан нималар ўзгаради

31.08.23
Сентябрь ойида қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz янгиликлар тўпламини тақдим этади.

Ташкилотни солиқ маслаҳатчиси хулосаси билан тугатиш: қоидалар ўзгарди

25.08.23
2023 йил 22 августдан махсус Низомга солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. 19.08.2023 йилдаги 400-сон ВМҚда назарда тутилган янгиликлар ўз ташкилотини ихтиёрий тугатаётган тадбиркорларнинг солиқ маслаҳатчилари билан ҳамкорлигини қандай ўзгартириши ва бунда нимани кўзда тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

SMS-хабар декларация асосида ЖШДСни ўз вақтида тўлашга ёрдам беради

22.08.23
Мол-мулкни ижарага беришдан, нотурар жой ва 36 календарь ойдан кам муддатда шахсий мулки бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлардан декларация асосида ЖШДС тўланади. Энди декларация асосида даромад солиғи ҳисобланганларга солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар солиқни ўз вақтида ва осон тўлашга ёрдам беради.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати янгиланди

17.08.23
Soliq.uz сайтида янгиланган Йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди. 2023 йил 11 июлдаги рўйхатда 896 та корхона мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур рўйхат эълон қилиниши билан одатда профессионал ҳамжамиятда юзага келадиган қизғин саволларни тушунтирди.

Сизда йил бошидан урилган онлайн-НКТ чекларидаги хатоларни тузатиш учун 14 кун бор

17.08.23
Солиқ қўмитаси 2023 йилнинг 17 августидан 31 августига қадар шу йили (2023 йил 1 январдан бошлаб) хатолар билан урилган онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс, ЭТТ) чекларига тузатиш киритиш имкониятини очди.