Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчилар халқаро озиқ-овқат кўргазмаларида иштирок этиш харажатларини субсидия ҳисобидан қоплашлари мумкин

preview

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди (1.04.2024 й. ПҚ-146-сон). Ушбу чоралар орасида миқдори тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баҳосига боғлиқ бўлган хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун субсидиялар бор.

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларидан хабардор бўлинг – бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингида юқори баҳога эга бўлганларга биринчи имтиёзлар рейтингни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 23.01.2024 йилдаги ПҚ-39-сон қарор билан белгиланган.

Юқори рейтингга эга тадбиркорлар қандай имтиёзлардан фойдаланишлари ҳақида ўқинг. Биз рейтинг баҳоси билан боғлиқ муаммолар ҳақида ҳам кўп маротаба ёзганмиз:

Компаниянинг тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги ўрнига қараб субсидиялар ажратилишини назарда тутувчи дастлабки НҲҲлар жумласига – Президентнинг 1.04.2024 йилдаги ПҚ-146-сон қарори киради.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатига киритилганлар хорижий кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш харажатлари учун субсидия олишлари мумкин. Субсидия тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги тоифасига мувофиқ ажратилади :

  • “ААА” бўлганда – 100 фоиз;
  • “АА” –  95 фоиз;
  • “А” – 90 фоиз;
  • “ВВВ” – 85 фоиз;
  • “ВВ” – 75 фоиз;
  • “В” – 65 фоиз.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб :

а) экспорт бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзига тааллуқли енгилликлар кучга кирди.

Агар мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 10 фоизидан ошмаган тақдирда у муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди;

б) йиғувчиларга расмий равишда шартномалар бўйича ҳақ тўлаш мумкин бўлади.

2026 йил 1 январга қадар маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

Йиғиб-сотувчи жисмоний шахслар ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотди шартномалари солиқ органларининг махсус мобиль иловасида расмийлаштирилади. Солиқ қўмитаси ушбу иловани 3 ой муддатда ишга тушириши керак.

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида 2024 йилда юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ҳамда уларни экспорт қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун 1,5 трлн сўмгача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига револьвер кредитлар 1,5 млрд сўмгача 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади .