Янгиликлар

Аудиторлик ташкилотларининг рэнкинги қандай бўлиши керак

18.07.23
Май ойида аудиторлик ташкилотларининг ҳар йилги рэнкинги натижалари эълон қилинди. “TSIAR-FINANS” аудиторлик ташкилоти раҳбари Собир САФАЕВ унда нима лозим даражада эмаслиги ва уни қандай яхшилаш ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Вахта усулида ишлаш қандай ташкил этилади

17.07.23
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз.

Иш ҳақини натура шаклида қандай тўлаш керак

14.07.23
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади.

ЭҲФ шаклига ўзгартиришлар киритилмоқда

13.07.23
2023 йил 14 июлдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар шаклининг жадвал қисмида янги “Товарнинг келиб чиқиши” устуни пайдо бўлади. Бундан ташқари, “Етказиб берувчи тоифаси” ҳамда “Реализация мақсади” устунларини тўлдириш талаби бекор қилинмоқда. Солиқ қўмитасининг мутахассислари янгиликлар билан қандай тўғри ишлаш ҳақида сўзлаб беришди.

Солиқ имтиёзлари бериш ва солиқ текширувларидан озод қилиш тартиби белгиланди

12.07.23
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди (07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова).

МХИК билан ишлашни осонлаштирадиган 5 та янгилик

07.07.23
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ tasnif.soliq.uz сайтининг такомиллаштирилган версиясини тақдим этди. Янгиланишлар орасида керакли МХИКни қидиришни, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чеклари билан ишлашни жиддий осонлаштирадиган янги функционал ҳам мавжуд.

Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш муддатлари ўзгарди

04.07.23
Вазирлар Маҳкамаси ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан “сув ва салқин ичимликлар” гуруҳи товарларини босқичма-босқич рақамли маркировкалашнинг янги муддатларини белгилади. Ўзгартиришлар 30.06.2023 йилдаги 269-сон ВМҚ билан киритилди.

2023 йил 1 июлдан нималар ўзгаради

03.07.23
1 июлда қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимлари бўйича шарҳ тайёрлади. Шундай қилиб, 1 июлдан бошлаб:

Нима учун Ўзбекистон BEPS 2.0. дастурига қўшилди

23.06.23
Ўзбекистон BEPS инклюзив ҳадли дастурига қўшилган ҳолда ўз зиммасига – давлат даражасида дунё миқёсидаги ИҲТТ лойиҳаси – BEPS 2.0.ни амалга ошириш мажбуриятини олди. Унинг қоидаларига асосан халқаро компаниялар гуруҳлари улар қаерда фаолият кўрсатишмасин, солиқларнинг ҳаққоний улушини тўлашади.

Статистика агентлиги КТЯДРга кириш модулини янгилади

23.06.23
Статистика агентлиги Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) ахборот тизимидан маълумотлар олиш учун янги веб-модулни жорий этди. Buxgalter.uz янги хизмат қандай ишлаши ва унинг ёрдамида қандай маълумотларни олиш мумкинлигини текширди:

Тўловчиларнинг қайси тоифаларига ижтимоий солиқ 6 баравар камайтирилди

20.06.23
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ходимлари учун (cавдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган ЯТТлардан ташқари) тўлаши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ микдори БҲМнинг 6 бараваридан БҲМнинг 1 бараваригача миқдорга камайтирилмоқда. Бу 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон Қонунда назарда тутилган. Шу ҳужжат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга – ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш қисмида ўзгартиришлар киритилди.

ПҚ-192-сон қарор билан қандай имтиёз ва преференциялар назарда тутилган

19.06.23
E-aktivдан ихтиёрий фойдаланиш тартиби 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. 14.06.2023 йилдаги ПҚ-192-сон қарордаги бошқа янгиликлар тўғрисида батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Телекоммуникациялар соҳасида давлат божлари қандай ўзгарди

19.06.23
Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари миқдорида белгиланди. Бу 14.06.2023 йилдаги ЎРҚ-846-сон Қонунда назарда тутилган. Ушбу соҳада лицензиялар олиш учун айрим бошқа божлар 2 баравар камайтирилди, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Қорақалпоғистон тадбиркорлари ва ҳунармандлар учун янги имтиёзлар

13.06.23
2023 йил 12 июнда янги имтиёзлар тасдиқланди: 1) Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун (ЎРҚ-845-сон Қонун) ва 2) “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун (ПФ-91-сон Фармон). Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади:

Форс-мажор ҳолатлари қандай тасдиқланади

09.06.23
Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тасдиқланди. Хўжалик юритувчи субъектлар бундай вазиятда Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган QR-код билан сертификат олишлари мумкин. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

2024 йилда “СБХ” обуначилари қандай бонуслар оладилар

05.06.23
“Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталигининг қоғоз шакли билан ишлашга кўникканлар учун хушхабар! Бизда 2024 йил учун обуна бошланди. Анъанавий тарзда обуначилар ўзларининг севимли газеталарига қўшимча равишда кўплаб бонуслар оладилар!

2023 йил 1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

02.06.23
Buxgalter.uz 2023 йил 1 июндан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар тўпламини тайёрлади.

Рақамлаштириш ҳақидаги ПҚ-162-сон қарор фуқаролар ва бизнес учун нималарни ўзгартиради

01.06.23
2023 йил 1 декабрдан бошлаб “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси туфайли давлат органлари аҳоли ва бизнесдан яна 47 турдаги маълумотларни талаб қилмайди. ЯИДХПда тез орада 95 та янги хизматлар ва сервислар пайдо бўлади. Шунингдек, иқтисодиётнинг тармоқларини рақамлаштириш соҳасида 51 та лойиҳа ташаббуси билан чиқилди.

Ижтимоий тармоқлардаги реклама харажатларига КПКдан ҳақ тўлашга рухсат берилди

23.05.23
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлар хорижий ижтимоий тармоқлардаги реклама хизматлари учун корпоратив валюта карталари ёрдамида ҳақ тўлашлари мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сон қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Корхоналарга “яшил энергия” сертификатлари нима учун керак

17.05.23
2023 йил 1 июлдан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни истеъмол қилиш меъёрини тўлиқ бажармаган юридик ва жисмоний шахслар етишмаган энергия улушини “яшил энергия” сертификатларини сотиб олган ҳолда қоплашлари мумкин. Бу Президентнинг 12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: