Янгиликлар
21.04.26
2026 йил 20 апрелдан бошлаб «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида сотиб олиш (18-тур) ва сотиш (19-тур) шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ушбу операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
20.04.26
Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувга чек қўйиш ва коррупция хавфларини камайтириш бўйича илгари жуда кўп чоралар кўрилган... Шунга қарамай, Президентнинг 17.04.2026 йилдаги ПФ-63-сон Фармони яна янги чораларни назарда тутмоқда.
Бу сафар давлат хизматчилари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотлар (ташрифлар ва чақирувлар) асосли ва асоссиз турларга ажратилди.
Янгиликни buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз:
20.04.26
Бир вақтнинг ўзида бешта кодексга – Фуқаролик, Солиқ, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 2026 йил июль ойидан кучга киради ва солиқ солиш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган.
Айтиш мумкинки, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик ҳуқуқбузарликнинг аҳамиятини белгиловчи сўмдаги мезоннинг оширилиши ҳисобига енгиллашмоқда, дейиш мумкин. Солиқ тўламаганлик учун илк бор судланувчилар курсисига ўтирган шахсларга эса жавобгарликдан озод қилиниш имконияти берилмоқда. Бунинг эвазига фуқаролар ва мансабдор шахслар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда...
Нималар ўзгарганини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз:
17.04.26
Тадбиркорлик субъектлари жарима суммасининг фақат ярмини тўлаш, суммани пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш, агар суд жаримани ноқонуний деб топса, ҳар бир кечиктирилган кун учун фоизлар билан пулни қайтариб олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.04.2026 йилдаги ПҚ-138-сон қарорида назарда тутилган.
Ушбу нормаларнинг ҳар бири қачон кучга кириши ва бутун тизим амалда қандай йўлга қўйилишини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз.
16.04.26
ПФ-246-сон Фармон бўйича Марказий банк Бошқаруви қарори билан тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидалари тасдиқланди ва 16 апрелдан кучга кирди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
16.04.26
ПФ-246-сон Фармон бўйича чекловларга тушадиган МХИКлар рўйхатини жойлаштирганимизда у регулятор томонидан ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдик.
Шундай қилиб, бу аллақачон содир бўлмоқда: 11199008003000001 «Туристик (меҳмонхона) йиғими» 10801002002000000 «Нодавлат мактабгача таълим хизматлари» ва бошқа баъзи МХИКлар «давлат хизматлари учун тўловлар» сифатида нақд пулга сотишда чекловлар киритилган рўйхатдан чиқарилди. Шу билан бирга, улар «25 млн сўмдан қиммат эмас» мезони бўйича чеклов остида қолади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу маълумотга «GAROV TARAQQIYOT НКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ изоҳ берди:
15.04.26
Солиқ кодекси ва МЖтКга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи ставкасини ошириш ва муайян вазиятда қўлланиладиган маъмурий жарималар тўғрисида ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
15.04.26
Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) – «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари» тасдиқланди (11.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3810-сон) ва 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Стандартни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча юридик шахслар (бундан жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) қўллайдилар. 2-сонли МҲМСнинг асосий янгиликлари ҳақида қисқача – buxgalter.uz шарҳида:
14.04.26
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда тажриба тариқасида божхона эркин омборининг янги шакли – бонд омборлари ташкил этилмоқда.
Уларнинг фаолият юритиш хусусиятлари, солиқ солиниши ва товарларни бонд омборларидан реализация қилишда божхона тўловларини тўлаш тартиби – buxgalter.uz шарҳида.
14.04.26
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларда яна муаммо... Бу муаммога энг эҳтиёткор тадбиркорлар дуч келдилар – улар харидорлар ва мижозлардан ягона банк QR-коди орқали тўловларни қабул қилишда, фискал маълумотларнинг такрорланишидан қўрқиб, бундай савдолар бўйича онлайн-НКМ чекларини урмаганлар.
Маълумотлар ҳисоботга тушмаётганлиги фақат ой якунларини сарҳисоб қилишда маълум бўлди. Баъзи савдо шохобчалари эса маркировкаланган товарларни шундай сотишган...
Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ муассиси Владимир ГИБЕЛЬ изоҳ берди:
13.04.26
ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4 та муҳим ўзгартириш киритилди. Бу сизга қай даражада таъсир қилиши мумкинлигини текширинг.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
13.04.26
22.09.2021 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон ВМҚга тадбиркорларнинг хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилувчи тузатиш киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
13.04.26
2026 йил 10 апрелга келиб Солиқ қўмитаси «E-ijara» тизимида қатор янгиланишларни амалга оширди. Хусусан, идора ер участкаларига нисбатан минимал ставкаларни қўллашни бекор қилди, антенна-мачта қурилмалари учун ижарани рўйхатдан ўтказишни соддалаштирди, солиқни ҳудудлар бўйича тақсимлаш масаласини маълум даражада ҳал этди.
Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz сайтида:
10.04.26
«Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний фаолият юритиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 745-сон ВМҚ яна битта Вақтинчалик низом билан тўлдирилди.
Бу сафар заргарлар (ишлаб чиқариш, чакана савдо) рағбатлантирилади. Янги Вақтинчалик низом ўтган йилнинг июль ойида қабул қилинган ПҚ-207-сон Президент қарорига мувофиқ уларга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди.
Қайтариш шартлари ва схемаси – buxgalter.uz шарҳида:
09.04.26
Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 январдан бошлаб қўлланиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби шаклини жойлаштирди (код 10503_14):
09.04.26
Солиқ қўмитаси ЭҲФ тақдим этишда товарларнинг ҳақиқий мавжудлигини автоматик назорат қилиш қандай ишлашини маълум қилди.
Buxgalter.uz таҳририяти расмий хабар юзасидан, Солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, вазиятга аниқлик киритди.
07.04.26
Ўзбекистонда муассислари – олий таълим ва илмий ташкилотлар бўлган «спин-офф» корхоналар ташкил этилади. Бу Президентнинг 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон Фармонида назарда тутилган.
Албатта, улар кўплаб имтиёз ва преференциялар, жумладан, «зарар кўриш ҳуқуқи»га эга бўлишади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
07.04.26
«Солиқ юкини камайтириш мақсадида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТда 18 апрелга қадар муҳокама қилинади. Ишлаб чиқувчи – Адлия вазирлиги! Тузатишлар учта солиқ – ҚҚС, фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига таъсир қилади.
Ушбу НҲҲ қабул қилингандан кейин солиқ юки кимга ва қандай қилиб камайтирилишини buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз:
03.04.26
Tasnif.soliq.uz портали 1 июлдан бошлаб қурилиш материалларининг умумий номларига эга бўлган 200 та МХИКдан фойдаланишга чекловлар жорий этилишини маълум қилди.
Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
02.04.26
Президентнинг 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармони билан ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази иштирокчилари мисли кўрилмаган 50 йил давомида фойда солиғи ва ҚҚС тўлашдан озод этилади. Шунингдек, ЖШДС бўйича 2 та имтиёз –резидентликка қараб, ҚҚС, ижтимоий, ер ва бошқа солиқлар, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: