ЖШДС бўйича ҳисоботни ДСИ билан тезда солиштириб олинг. Буни шахсий кабинет орқали амалга ошириш мумкин

preview

2019 йил февраль ойи учун ҳисобот топшириш палласида my.soliq.uz сайтида барча солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига билдириш йўлланди.

 

Аслида бундай билдиришни йўллашдан мақсад – бош бухгалтерларни қийнамай, ЖШДС ва ШЖБПҲни ҳар бир солиқ тўловчининг шахсий счёти карточкасида (бундан кейин – ШСК) тўғри сумма шаклида қолиши керак бўлган ЖШДС бўйича ҳақиқатдаги ортиқча тўлов суммасига солиштириш. Сизда ушбу солиқ бўйича ортиқча тўлов бўлмаса, тегишинча, 2018 йил 4-чораги учун сальдодан юзага келган ШСКда ортиқча тўлов суммаси нолга айланади.  

 

Бунда, ДСҚ мутахассисларининг тушунтириш беришича, улар биринчи навбатда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган кўрсаткичларга (корхонанинг солиштириш далолатномаси ёхуд ЖШДС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот маълумотларига) қарайдилар.   

 

Солиқ тўловчига билдиришда тушунтирилишича, қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

1) 2018 йил 4-чораги учун у тақдим этган ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботида «Чорак охирига қолдиқ» сатри кўрсаткичларини очиш ва кўриш;

2) ўз ҳисобидаги 2019 йил 1 январдаги ҳолатга кўра иш ҳақи, ЖШДС ва ШЖБПҲ қолган суммаларини (сальдо) ЖШДС бўйича ҳисоб-китобда кўрсатилган кўрсаткичлар маълумотлари билан солиштириш, сўнг ушбу барча маълумотларни ШСКда тўлов/ортиқча тўлов кўрсаткичлари билан солиштириш;

3) ҳисоб маълумотлари ва 2018 йил 4-чораги учун ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттирилган кўрсаткичлар ўртасида фарқ юзага келганда ДСИга ЖШДС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш зарур

4) 2018 йил 4-чораги учун ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттирилган суммалар – «Чорак охирига қолдиқ» ва ЖШДС бўйича ортиқча тўлов суммасида ШСКдаги маълумотлар бўйича фарқ мавжуд бўлса, солиштириш далолатномаси тузиш ва уни ДСИга тақдим этиш зарур. Яъни сизда ЖШДС бўйича аванс тўловлари бўлса ёхуд ушбу суммалар ШСКда нолга айланмай, «Ортиқча тўлов» кўрсаткичида қолиши учун Ҳисоб-китоб бўйича зарур бўлганидан кўпроқ миқдорда ЖШДС тўлаган бўлсангиз, уларни тасдиқлаш зарур. Мисол учун, 2018 йил 4-чораги охирида ЖШДС бўйича сальдо 2 568 795, 56 сўмни ташкил этди. Ҳақиқатда 2018 йил декабрь учун ЖШДС 4 январда 2 600 000 суммада тўланган. Демак, ШСКда акс эттирилиши керак бўлган ортиқча тўлов суммаси 31 204,44 сўмни (2 600 000 – 2 568 795,56) ташкил этади. Ушбу ортиқча тўлов суммасини тузилган ва ДСИга тақдим этилган солиштириш далолатномаси ёрдамида тасдиқлаш лозим.  

 

Билдириш матнидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатамиз:

 

«Солиқ тўловчи билдиришда кўрсатилган суммалар юзасидан эътироз билдирса, солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ инспекциясига бу ҳақда ёзма билдириш тақдим этиш тавсия этилади. Ёзма билдириш тақдим этмаслик билдиришда қайд этилган кўрсаткичларга рози эканликни англатади». Яъни 2018 йил 4-чораги учун сальдони акс эттириш натижасида юзага келган ортиқча тўлов суммаси ҳисобланган ва тўланган ЖШДС суммаси сифатида уни ҳисобдан чиқариш ҳисобига нолга айланади.

 

Барча солиқ тўловчилар my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали солиқ органлари билан интерактив мулоқот ўрнатганлар. Шу сабабли ушбу билдиришга жавоб хатини ва ДСИга солиштириш далолатномасини ЭРИ ёрдамида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

 

Татьяна Лимарева.