Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Таътил – 2020: нималарни ҳисобга олишга тўғри келади
Ёзги таътил палласи яқинлашмоқда. Тўғри, бу йилги пандемия қарорлар қабул қилиш жараёнини бирмунча жадаллаштирди, кўпчилик режалаштирилмаган таътилга чиқишга ҳам улгурди. Шу жумладан – иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга. Карантин даврида деярли ҳамманинг иш ҳақи ҳам анча камайди. Ходимларни 2020 йилда таътилга чиқараётганда қайси жиҳатларни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди.
Муддати
Йиллик асосий таътил муддатига оид умумий қоидалар ўзгаришсиз қолади:
- у камида 15 иш кунини ташкил этиши керак ;
- 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади;
- таътил даврига тўғри келиб қолган байрам кунлари унинг муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди .
Айрим тоифадаги ходимларга (18 ёшга тўлмаган, I ва II гуруҳ ногиронлари) узайтирилган таътил берилиши мумкин .
Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги ишлар учун қўшимча таътил берилади .
Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас .
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин ариза ва буйруққа мувофиқ берилади.
Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади . Карантин даврида ушбу қоидага риоя этмаслик мумкин – бу ҳақда бу ерда ўқинг.
Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади .
Ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади
Таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаймиз. Ушбу мақсадда у ҳисоб-китоб қилиш кунидаги маошдан (тарифдан) ва тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан (ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар) ошадиган сумманинг 1/12 қисмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тўлиқ бир йил ишламаганларнинг маошига тўлиқ ишланган ойлар сонига (1/6, 1/7 ва ҳ.к.) бўлинган қўшимча тўловлар қўшилади .
Ўртача ойлик иш ҳақи суммасини 6 кунлик иш ҳафтасида ойдаги иш кунларининг ўртача сонига бўлиш йўли билан бир кунлик таътил пули миқдорини аниқлаймиз.
Ўртача иш кунлари сони қонун ҳужжатларида белгиланган бўлиб, ўзгармас сон – 25,4 кунни ташкил этади .
Бюджет ташкилотлари ҳисоб-китоб қилиш учун Меҳнат вазирлиги ҳар йили 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб тасдиқлайдиган тегишли йил учун иш вақти балансидан фойдаланадилар. 2020 йилда бу – 304 иш куни ёки, ўрта ҳисобда, ойига 25,33 (304 :12) иш куни. Бундай ҳисоб-китоб Бюджет ташкилотларида бажарилиши мажбурий бўлган, йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга оширилган. Нобюджет ташкилотлар учун йўриқнома тавсия тусига эга
Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади .
Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда корхонада тариф ставкалари ёки лавозим маошлари миқдори оширилган тақдирда, иш берувчи иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиши керак .
Давр | Маош миқдори |
Маош бўйича ҳақиқатда ҳисобланган |
Мукофот |
Овқатланиш учун компенсация |
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси |
2019 йил июнь | х |
(2019 йил учун таътил пули суммаси) |
- | - | - |
2019 йил июль | 1 000 000 | 1 000 000 | |||
2019 йил август | 1 000 000 | 1 000 000 | |||
2019 йил сентябрь | 1 000 000 | 1 000 000 | |||
2019 йил октябрь | 1 000 000 | 1 000 000 | 50 000 | ||
2019 йил ноябрь | 1 000 000 | 1 000 000 | 200 000 | 50 000 | |
2019 йил декабрь | 1 000 000 | 1 000 000 | 200 000 | 50 000 | |
2020 йил январь | 1 500 000 | 1 500 000 | 200 000 | ||
2020 йил февраль | 1 500 000 |
1 125 000 (1 500 000 х 15 : 20) |
234 375 [(1 500 000 + (750 000 : 12)) : 20 х 60% х 5] |
||
2020 йил март | 1 500 000 | 1 500 000 | |||
2020 йил апрель | 1 500 000 | 1 500 000 | |||
2020 йил май | 1 500 000 |
785 714,29 (1 500 000 х |
|||
Жами: | 13 500 000 | 12 410 714,29 | 600 000 | 150 000 | 234 375 |
Ҳисоб-китоб қуйидагича бўлади:
1. Ўртача ойлик иш ҳақи:
1 500 000 (белгиланган лавозим маоши) + 750 000 (мукофотлар) : 12 (ойлар сони) = 1 562 500 сўм.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммаси ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди, сабаби меҳнатга тўланадиган ҳаққа кирмайди.
2. Таътил кунлари сони:
(24 х 12 / 12) = 24 кун.
Эътибор беринг:
- ходим февралда касал бўлган (5 кун), бироқ бу ой бир ой деб яхлитланади, сабаби февралда ортиқча ишланган кунлар 15 календарь кундан ортиқни ташкил этган ;
- ходим май ойида 14 майгача иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Ортиқча ишланган кунлар – 17 календарь кун. Бу ой ҳам бир ой деб яхлитланади.
3. Бир кунлик таътил пули миқдори:
1 562 500 : 25,4 = 61 515,75 сўм.
4. Жами таътил пули миқдори:
61 515,75 х 24 = 1 476 378 сўм.
Маошни камайтирган бўлсалар
Таътил пули ҳисоб-китоб қилиш кунидаги маошдан (тарифдан) келиб чиқиб ҳисобланади .
Карантин даврида кўп корхоналар ходимларининг меҳнат юкламаси камайгани, масофадан туриб ишлашга ўтгани ва бошқа сабабларга кўра уларнинг маошини камайтиришига тўғри келди.
Бундай вазиятда ходимнинг малакаси пасаймаганига, ўша ишни бажараётганига, фақат меҳнат юкламаси камайганига эътибор қаратиш лозим. Яъни иш вақти табелида фақат ҳақиқатда ишланган кунларни (ходим, масалан, кунора ишласа) ёки ҳақиқатда ишланган соатларни (масалан, у кунига фақат 4 соат банд бўлса) акс эттириш лозим. Бу ҳолда маошлар ўзгармасдан, май ойи учун меҳнатга тўланадиган ҳақ 50%га камаяди. Ходимлар эса 2020 йил июнда навбатдаги меҳнат таътилига чиқаётганда тўлиқ (камайтирилмаган) маошдан таътил пули оладилар.
Солиқлар
Ҳисобланган таътил пули суммаси ишланмаган вақт учун амалга оширилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради ва тегишинча, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади .
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни ҳисоблаш ҳамда ушбу даромадлардан солиқлар ва мажбурий ажратмаларни ушлаб қолиш бўйича бухгалтерия проводкалари – 21-сон БҲМСга мувофиқ стандарт проводкалар.