Диққат! ЭҲФнинг қайси муаммолари ечимини топмай қолиши мумкин

preview

ҚҲТБТ порталида ДСҚ унинг ёрдамида талай муаммоларни ва ҳануз тартибга солинмаган электрон ҳисобварақ-фактуралар айланиши билан боғлиқ вазиятларни ҳал қилишга уринаётган Низом лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етмоқда. Ва бу айнан қонун ижодкорларига ёрдам бериш лозим бўлган ҳолат. Сиз дуч келаётган барча муаммолар ўз ечимини топишига ишончингиз комилми? Buxglter.uz илтимосига биноан лойиҳани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.

Ўз вақтида тақдим этилмаган ва имзоланмаган ЭҲФ муаммоси қандай ҳал қилинади?

- Ҳужжат – узоқ кутилган, сабаби ДСҚ ва Молия вазирлигининг 21.01.2019 йилдаги 3126-сон қарори билан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура шакли ўз кучини йўқотган. Бироқ солиқ тўловчилар у билан ишлашда давом этмоқдалар, чунки бошқа шакл мавжуд эмас. ЭҲФ операторлари мижозларга қулайлик яратиш мақсадида турли фаолият турлари учун (дорихоналар, қурилиш компаниялари, воситачилик операциялари ва ҳ.к. учун) мустақил равишда ЭҲФ шаклларини ишлаб чиқишмоқда, бу муайян техник муаммоларни вужудга келтирмоқда. Хусусан, агар контрагентлар турли операторлар хизматларидан фойдаланишса, харидор тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг барча маълумотларини кўрмаслиги мумкин ва ҳ.к.

ҚҚС ҳисоб-китоблар шаклларини автоматик тарзда тўлдиришга ўтиш ЭҲФ айланиши билан боғлиқ талай муаммоли масалаларни тартибга солиш қанчалик муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

Лойиҳада айтилишича, ЭҲФ ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилиши мумкин. Бироқ бунда сотувчи техник носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 кун ичида ҳужжатнинг электрон нусхасини тақдим этиши шарт. 

Муҳим жиҳат – техник носозлик ЭҲФ оператори томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. Ҳужжатда бу тасдиқнома қандай форматда берилишини ёзиш мақсадга мувофиқдир.

Агар харидор унга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани 10 кун ичида қабул қилмаса ва рад этмаса, ҳужжат тасдиқланган деб ҳисобланади. Агар ушбу энг сўнгги муддат бунда календарь бўйича ишланмайдиган кунга тўғри келса, сана дам олиш куни ёки байрам кунидан кейинги кунга кўчирилади. Жуда зарур ва муҳим норма!

Ниҳоят оғриқли КПКдан фойдаланиш масаласи ҳам тартибга солинди. Низомда норма пайдо бўлди, унга асосан агар товарлар (хизматлар) юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг КПК орқали сотиб олинса, етказиб берувчи ЭҲФни ушбу товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги санасига қадар ёзиши шарт.

Шунингдек, Низом лойиҳаси бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.

Ниҳоят, ЭРИга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ЭҲФ жўнатиш учун ҳам норма таклиф этилмоқда. Бу ҳолда электрон ҳисобварақ-фактура автоматик режимда сақланади ва икки нусхада чоп этилиши керак. Битта нусхаси жисмоний шахсга, бошқаси – ЭҲФ жўнатувчига берилади.

Воситачилар учун ЭҲФ шакли қаерга йўқолди?

Шу билан бирга, фикримча, ҳужжатнинг матни масалалар ва муаммоларнинг бутун доирасини қамраб олмаган.

Хусусан, дастлаб ўқиганимда шунга эътибор бердимки, товарлар ва хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни сотишда, шунингдек воситачилк операциядари (воситачилар) учун ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг хусусиятлари  айтиб ўтилмоқда. Бироқ иловаларда воситачилар учун шакллар мавжуд эмас. 2020 йил май ойи учун ҳисоботларни қабул қилиш амалиётининг кўрсатишича, айнан солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси катта муаммоларга дуч келди. Шарҳларда мазкур масала  муҳокама қилинган, ДСҚ жавоб тариқасида зарур шаклни ишлаб чиқишга ваъда бермоқда. Уни тасдиқланган ҳужжатда кўрамиз, деган умиддамиз.

Шунингдек, Низом лойиҳасида қурилиш компаниялари ва ташкилотлари учун ҳисобварақ-фактура шакли учун жой топилмаган. Мен таниш бўлган, лойиҳанинг хомаки вариантида бу шакл мавжуд эди, бироқ ҚҲТБТга жойлаштирилганда йўқолиб қолган. Амалиётда ҳозирги кунда ушбу компаниялар 2009 йилдан бошлаб тавсия этилган 3-сон шаклни қўллашмоқда. Ва бундай шартномалар ва контрактлар бажарилишининг узоқ муддатлигини, шунингдек СК 248-моддаси 7-қисмини инобатга олган ҳолда, солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси ўзининг ЭҲФ шаклини кутиб қолишади.

Низом лойиҳасида улар учун шундай қоида назарда тутилганки, унга кўра ЭҲФ ҳар ойда ҳисоб-китоб усули билан расмийлаштирилади. Бу лойиҳадаги энг муаммоли жой, сабаби ЭҲФни ҳар ойда салмоғидан келиб чиққан ҳолда оддий форматда тақдим этиш, уни ишлар (хизматлар)ни реализация қилиш ҳолатини акс эттирмайдиган расмий ҳужжатга айлантиради. У солиқчилар учун, пул оқимини кузатиш учун қулай, бироқ ҳақиқатда қурилиш ишларини реализация қилишнинг кўринишини бузиб кўрсатади.

4 июль – лойиҳани муҳокама қилишнинг сўнгги куни

Афсуски, ҳужжат кўриб чиқиш ва шарҳларнинг бой статистикасига эга эмас. Эҳтимол, шунчаки ҳамма ҳам лойиҳа муҳокамада эканлигини билмаса керак. Балки, ҳамма ўз вақтида ҳал этилмаган ушбу масалалардан шунчаки чарчагандир.

Мен бу лойиҳага анча масъулият билан ёндашишни тавсия қилардим. Ва бугун – муҳокамадан икки кун олдин – уни диққат билан ўқинг, бундай қоидалар билан сиз қандай ишлашингизни баҳоланг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришга ҳижолат бўлманг.

Бу, биринчидан, ҳужжатни анча сифатли қилишга, иккинчидан эса – сизни қизиқтирадиган масалалар бўйича ДСҚ нуқтаи назарини тушунишга ёрдам беради.

ДСҚ ушбу лойиҳада ўқувчилар томонидан билдирилган барча таклифларни етарлича батафсил шарҳлаётгани одамни қувонтиради.

Яна бир бор эътиборингизни шунга қаратишни истардимки, ҳужжатни муҳокама қилиш 4 июль куни ниҳоясига етади. Шубҳасиз, у қабул қилингандан кейин, турли муаммоларни аниқлашдан келиб чиқиб унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш жараёни тез бўлмайди.

Олег ГАЕВОЙ суҳбатлашди

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text160891_diqqat_ehfning_qaysi_muammolari_echimini_topmay_qolishi_mumkin