Агар коммунал хизматлар ижара ҳақига киритилган бўлса, ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади?

preview

Баъзи ижарага берувчилар ижарага олувчиларга алоҳида қоплашни тақдим этмаган ҳолда ижара ҳақини коммунал харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгилайдилар. Бундай ҳолда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилиши, ҳисобот қандай тўлдирилиши ва бухгалтерия ҳисобида ўзаро ҳисоб-китоблар қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

- Агар ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар ва алоқа хизматларини (кейинги ўринларда – коммунал хизматлар) уларни етказиб берувчилар томонидан ижарага берувчига тақдим этиладиган коммунал хизматларнинг умумий қийматида ажратиб кўрсатишнинг имкони бўлмаса, ижара ҳақини ушбу хизматларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш мумкин. Коммунал хизматлар ижара ҳақига, қоидага кўра, ижарага олувчилар эгаллаган майдонга мутаносиб равишда қўшилади.

Ижарага олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада – ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлган тақдирда ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда ижара ҳақининг умумий суммаси кўрсатилади.

Ижарага олувчилар билан ҳисоб-китобларда бундай вариантда:

  • барча коммунал хизматлар, шу жумладан – ижарага олувчилар томонидан итеъмол қилинганлари, харажатлар сифатида ҳисобга олинади;
  • коммунал корхоналар томонидан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинади (ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда);
  • коммунал хизматлар қийматини ўз ичига олган ва ижарага олувчиларга тақдим этиладиган ижара ҳақи даромад сифатида ҳисобга олинади.
Мисол
Коммунал хизматлар қийматини ўз ичига олган ижара ҳақининг ҳисоби
ҚҚС тўловчиси бўлган ижарага берувчи бинони ижарага беради. Шартномага асосан коммунал хизматлар қиймати ижара қийматига киритилган бўлиб, у ойига 1 610 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 210 минг сўм.
Ижарага берувчига коммунал корхоналар томонидан ой учун тақдим этилган коммунал хизматларнинг умумий қиймати 1 380 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 180 минг сўм.
Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Ижараижарага берувчининг асосий фаолияти

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 400

4010

9030

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

210

6410

Ижараижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 400

4820

9350

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

210

6410

Коммунал харажатлар

Коммунал корхоналар томонидан тақдим этилган коммунал харажатлар акс эттирилди (1 380 – 180)

1 200

2010,

9420,

9430

6010,

6990

Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

180

4410

6410

4410

ҚҚС бўйича ҳиссоботда операция бундай акс эттирилади:

  • ижарага олувчига тақдим этилган ЭҲФ автоматик тарзда Сотишлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) акс эттирилади:

- 6-устунда “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” – 1 400 минг сўм;

- 7-устунда “ҚҚС суммаси” – 210 минг сўм;

- 8-устунда “ҚҚС билан қиймати” – 1 610 минг сўм;

- 9 ва 10-устунларни ушбу сатр бўйича тўлдириш зарур эмас;

  • ижара ҳақини ҚҚСсиз (1 400 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0107-сатри 3-устунида акс эттириш зарур;
  • коммунал корхоналардан олинган ЭҲФ автоматик тарзда Харидлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттирилади:

- 6-устунда “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” – умумий суммада 1 200 минг сўм;

- 7-устунда “ҚҚС суммаси” – умумий суммада 180 минг сўм;

- 8 ва 9-устунларни ушбу сатрлар бўйича тўлдириш зарур эмас.

 

Эслатиб ўтамиз

Агар ижара шартномасига асосан коммунал хизматлар ижара ҳақига киритилмаса, балки ижарага олувчи томонидан истеъмол факти бўйича қопланса, ижарага берувчи учун :

  • ижарага олувчи томонидан қопланадиган тўлов амалга оширилган (тўланиши лозим бўлган) коммунал хизматлар суммаси – харажат эмас;
  • ушбу хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди;
  • ижарага олувчидан олинган қоплаш суммаси – даромад эмас.