Қурувчилар ва ижарага берувчилар билан 9 ой учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича қандай қилиб ҳисоб-китоб қилиш мумкин

preview

Солиқ бўйича консультант Гульнора Эргашева айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклидаги  ўзгаришларга эътибор қаратди. Улар қурилиш ташкилотлари – пудратчилар ҳамда бинони ижарага берадиган юридик шахслар учун муҳим аҳамиятга эга:

 

– Қурилиш ташкилотларининг субпудрачиларни жалб этувчи айланмаси: “қурилиш ишларидан тушум минус субпудрачилар томонидан бажарилган тасдиқланган ишлар қиймати” формуласи бўйича белгиланади. Яъни, бош пудратчи фақат ўз кучи билан бажарган ишлари қийматидан айланмадан олинадиган солиқни тўлайди. Бироқ яқин кунларгача уни Ҳисоб-китобнинг амалдаги шаклида қайдлар мазмунини сохталаштирмасдан акс эттиришнинг имкони йўқ эди.

Бироқ, солиқчилар томонидан ўзгартириш киритилди, фикримча, қурилиш ташкилотлари – субпудратчиларни қурилиш ишларига жалб этувчи, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар Айланмадан олинадиган солиқ бўйича 9 ойлик ҳисоб-китобни муаммосиз топширишлари мумкин.

Субпудратчилар томонидан бажарилган ишлар қийматига тенг суммалар “Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши” ҳисоб-китобига 2-илованинг  0206  кодли сатрида кўрсатилиши лозим.

Эътибор беринг: ярим йиллик ҳисоб-китобни топширганда мазкур сатр “воситачилик шартномаси бўйича брокерлик хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан товарлар улушида товарлар олиб киришда тўланган божхона божлари миқдорлари”ни акс эттириш учун мўлжалланган эди. Энди уни қўллаш соҳаси кенгайтирилди. Унда қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш,  ишга тушириш, лойиҳа-тадқиқот ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ишчи кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмини ҳам акс эттирилади.

Ундан ташқари Ҳисоб-китоб шаклида 5-сонли янги илова – “Кўчмас мулк ижарасига оид ва олинадиган даромадлар бўйича юридик шахслар билан тузиладиган шартномалар тўғрисида маълумот” пайдо бўлди. Уни барча ижарага берувчилар тўлдиришлари лозим. Тўлдиришда ҳеч қандай мураккаблик йўқ, бироқ, солиқ органларидан мазкур янги қўшимча нима мақсадда киритилганлиги ва у қандай қўлланилиши бўйича қўшимча маълумот олиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида ДСҚдан эслатма;

2021 йил 1 октябрдан айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

Жумладан, солиқ ҳисоб-китоби (умумий даромадлар)  шаклига оид 1-илова автоматик тарзда фаолият турига қараб ЭҲФ, божхона декларацияси ва онлайн-НКТ маълумотлари асосида ҳисобот даври учун шакллантирилади.

Бундай ҳолатда умумий даромадни ҳисоблаганда қопланадиган суммалар (газ, электр энергияси ва бошқалар), шунингдек, ҚҚС тўлашга ўтиш даврида ЭҲФ, божхона декларацияси ва онлайн-НКТ маълумотлари ҳисобга олинмайди.

Воситачилик шартномалари, воситачилик хизматини кўрсатиш бўйича топшириқлар ва бошқа шартномалар бўйича хизмат кўрсатувчи солиқ тўловчилар ЭҲФни тўлдириш тартибига риоя қилишлари лозим. Акс ҳолда мазкур фаолиятдан олинган умумий даромад Ҳисоб-китобнинг 3 бўлим 010 устуни бўйича солиқ базаси сифатида шакллантирилади .

Бундан ташқари:

  • Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси 0205 сатри брокерлик билан шуғулланмайдиган ташкилотлар томонидан тўлдирилади,
  • Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси 0206 сатри воситачилик фаолияти ёки импортни амалга оширмайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади. Бундай ҳолатда ҳисоб-китобларни юборишда мантиқий чекловлар мавжуд.

Йўриқномани шу ердан топишингиз мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади