Soliq.uz иловаси орқали қандай кешбэк олиш мумкин (йўриқнома)

preview

 

Эътибор беринг
Материал савдо шохобчаларида амал қиладиган лояллик дастурлари доирасида бонуслар ва корпоратив пластик карта билан тўловни амалга оширишга нисбатан тушунтириш билан тўлдирилди.

Онлайн-НКТ чекини қандай қилиб  soliq.uz мобиль иловасида рўйхатдан ўтказиш мумкин? Дастурдаги белгилар ва хабарлар нимани билдиради? Сизга харидингиз қийматининг 1%ини қачон тўлаб беришади? Аниқ бир чек бўйича тўловни кутмаслик кераклигини қандай тушуниш мумкин? Ниҳоят, харидор кимдан хавотирланиши керак? Унинг учун ким кешбэк олиши мумкин? 

Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг:

  

Чек қандай рўйхатдан ўтказилади

1. Soliq.uz мобиль иловасини юкланг ва смартфонга ўрнатинг, уни очинг.

2. Экраннинг пастки қисмида QR-код тасвири туширилган кўк доирага босинг.

3. Камерани чекда тасвирланган QR-кодга олиб боринг.

Сиздан талаб қилинадиган нарсалар - шулар. Сканерлаш якунлангач, илова сизга натижани хабар қилади.

 

Чекни рўйхатдан ўтказиш ҳақида хабар

Сизни табриклаймиз албатта, лекин қувонишга ҳали эрта.

1. “Кешбэкка” босинг (“Умумий хизматлар” бўлимида).

2. “Менинг чекларим”ни танланг. Экранда сиз томондан рўйхатдан ўтказилган чеклар рўйхати акс эттирилиши керак.

3. Чекнинг ўнг тарафидаги учбурчак кўрсаткичли белги қандай рангда эканлигини текширинг.

Агар тўқ кўк бўлса, яна бир бор табриклаймиз: сиз чекдан максимум наф олдингиз. Дастур чекнинг тўлиқ суммасидан кешбэк ҳисоблади.

4. Агар кўрсаткичли белгининг ранги - оч кўк ёки қизил бўлса, унга босинг. Сиз чек бўйича қандай сумма ҳисобланганлигини ва нима учун бундай бўлганини кўрасиз. Чек бўйича харид қилинган битта ёки барча товарларга хато кўрсатилган ёки умуман кўрсатилмаган маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация коди (МХИК), қоидага кўра, тўлиқ бўлмаган сумма ёки ҳисоблашни рад этиш сабаби бўлади.

Агар нотўғри ёки кўрсатилмаган МХИК бунга сабаб бўлса, сотувчига хатони бартараф этишни сўраб мурожаат қилиш мумкин. Буни харид қилинган ой якунига қадар амалга оширишга улгуриш керак. Бундан кейин дўкон сизга янги чек бермайди. Бироқ, агар у хатони тузатса, ушбу чек рўпарасидаги кўрсаткичли белги тўқ кўк рангга ўзгариши керак.

Эслатиб ўтамиз
Автомобиллар, авиа ва темир йўл чипталари харид қилишда, коммунал хизматлар ва алоқа хизматларига ҳақ тўлашда берилган чекларга кешбэк ҳисобланмайди . “Бўнак” ва “кредит” тўлов туридаги чеклар бўйича ҳам кешбэк бўлмайди.
Эътибор беринг

Кешбэк фақат харидор томонидан харид учун нақл пул ёки пластик карта бўйича ҳисоб-китобда чек бўйича тўланган суммага ҳисобланади.

Савдо шохобчаларида амал қиладиган лояллик дастурлари доирасида ҳисобланган бонуслар билан қопланган суммалар ҳисоб-китобга қабул қилинмайди.

Супермаркетларнинг йирик тармоқларидан бири ва унинг етказиш хизмати ҳақиқатда харидорларнинг пластик карталаридан тўловни ечиб, ушбу ҳисоб-китобларни ўзларида “бонус” сифатида ўтказишлари маълум бўлди. Бунда онлайн-НКТ чекида харидор харид учун савдо шохобчасида амал қиладиган лояллик дастурлари доирасида ҳисобланган бонуслар ҳисобидан ҳақ тўлаганлиги нотўғри акс эттирилган.

Харидорнинг илтимосига биноан савдо тармоғи 1% кешбэкни солиқ органлари томонидан жорий этилган кешбэк тизимидан ташқари - харидорнинг картасига тўғридан-тўғри ўтказишни таклиф қилади. Call-марказ операторининг тушунтиришича, ўзаро ҳисоб-китоблар тизими уларда қайта ишланмоқда ва яқин вақтда умумқабул қилинган талабларга мувофиқ бўлади.

Шунга қарамай, бу вазият - чекда маълумотлар бузиб кўрсатилишига мисол бўлади, бу soliq.uz тизимида бундай харид бўйича кешбэк суммаси нолга тенг бўлишига олиб келади.

 

24 соатдан кейин чекни рўйхатдан ўтказишга уринишни такрорлашни сўраш ёки онлайн-НКМ тизимида сизнинг чекингиз мавжуд эмаслиги ҳақида хабар

Агар дастур шундай хабар берса, 24 соатдан кейин чекни рўйхатдан ўтказишга уриниб кўринг.

Сотувчида интернет ёки электр энергияси билан муаммолар бунга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, агар такроран рўйхатдан ўтказишда шу каби хабар чиқса, демак, муаммо - жиддий. Масалан, қўлингиздаги чек сохта бўлиши эҳтимоли бор. У ДСҚнинг онлайн-НКТ тизимида ишламайдиган қурилмада шакллантирилган.

Бу ҳолда сизда учта йўл бор:

1) сотувчига эътирозлар билан мурожаат қилиш мумкин (бунинг ёрдам бериши эҳтимоли кам);

2) soliq.uz иловасининг “Солиқ ҳамкори” тугмаси орқали солиқ органларига (ёки истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлган бошқа органларга мурожаат қилиш.  Чек бермаслик (қўлингиздаги эса чек эмас) - бу қонунчиликни бузиш ҳисобланади. Муаммо ҳақида тегишли  жойларга хабар берсангиз, кешбэк ололмайсиз, лекин ҳеч бўлмаганда қоидабузарни жазолашади;

3) мазкур савдо шохобчасини ўзингизнинг шахсий “қора рўйхатингизга” киритиб, шунчаки бу хариддан кешбэк олиш ҳақида унутинг.

 

Сизнинг чекингиз бошқа телефон рақамига рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар

Афсуски, шундай ҳам бўлади. Савдо шохобчаларининг ниҳоятда уддабурон ходимлари, етказиб бериш хизмати курьерлари, хизмат вазифаси туфайли кассадан фойдаланиш имконига эга бўлган кишилар чек овчиларига айланишади.

Бундай ҳолларга қарши курашиш учун ДСҚ қоида ўрнатди, унга асосан ҳар бир фуқаро бир кунда битта савдо шохобчасидан 5 тадан ортиқ бўлмаган QR-кодли чекларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бироқ ҳатто ушбу норма ҳам сиздан кимдир илгарилаб кетмаслигини кафолатламайди. Ўз кешбэкингизни йўқотмаслик учун, айтилганидек, чекларни кассадан узоқлашмай рўйхатдан ўтказинг.

Ҳар қандай ҳолда ҳам, агар сиз чекни рўйхатдан ўтказиш чоғида у муайян телефон рақамига рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар олсангиз:

1) кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, унинг эгасидан бу ҳақда сўрашингиз мумкин;

2) савдо шохобчаси маъмуриятига албатта шикоят ёзиб беринг.

Харидор чекда хатони топган тақдирда сотувчилар нима қилишлари лозимлиги ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.

Эътибор беринг
Кешбэк QR-кодли истеъмол чеклари рўйхатдан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг иккинчи ярмида олувчиларнинг банк картасига ўтказилади.

Манбага бу ерда, бу ерда ва бу ерда қаранг.

Олег ГАЕВОЙ

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text178962_soliq_uz_ilovasi_orqali_qanday_keshbek_olish_mumkin_yuriqnoma