My.soliq.uz да шакллантирилган тўлов топшириқномаси қандай чақириб олинади (йўриқнома)

preview

Тўлов топшириқномалари бўйича суммалар қарздорлик суммаларидан ошиши мумкин. Солиқ тўловчи бу ҳолда my.soliq.uz да шахсий кабинетда шакллантирилган тўлов топшириқномасига қандай тузатиш киритиши ёки уни чақириб олиши мумкинлигини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:


1.  my.soliq.uz даги шахсий кабинетда “Юридик шахсларнинг солиқларини тўлаш” бўлимига киринг.

2. “Топшириқномалар рўйхати” ҳаволасини очинг.

3. Экраннинг пастки қисмидаги жадвалда тузатилиши лозим бўлган топшириқномани топинг.

4. “Ҳаракатлар” устунида “Қайтариш”га босинг (қизил белги, чап томонга йўналган кўрсаткичли белги).

5. Сузиб чиқувчи ойнада сўндирилган қарз суммасини киритинг ва “Жўнатиш”га босинг.

Сизнинг аризангиз ДСҚ маълумотлар базасида – қарздорлик суммаларидан ошган тўлов топшириқномалари бўйича суммаларни чақириб олишга номзодлар рўйхатида акс эттирилади.

ДСҚ маълумотларни солиштиради ва номзодлар рўйхатини тўлов топшириқномаларини чақириб олиш учун тижорат банкларига юборади.

 

ДСҚ эслатиб ўтади:

Солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномаларини шакллантириш имконини берувчи my.soliq.uz даги шахсий кабинет функционали ушбу тартиб-таомилни соддалаштиради ва ишда хатони олдини олишга ёрдам беради.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади