Ўзини ўзи банд қилган чет эллик билан ФҲХ шартнома тузган бўлсангиз

preview

“Корхона Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган, РФ фуқаролари бўлган фотосуратчи ва дастурчи билан ФҲХ шартнома тузишни режалаштирмоқда. Хизматлар ҳар ойда кўрсатилади. Бажарувчилар – Ўзбекистон резидентлари, сабаби бу ерда ярим йилдан ортиқ вақтдан буён туришибди.

1. Корхона ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг иши учун тўловни амалга ошириш чоғида ЖШДС ва ижтимоий солиқни ушлаб қолиши керакми?

2. Агар буюртмачи ЖШДСни ушлаб қолмаса, ўзини ўзи банд қилган чет элликлар ўз даромадларидан солиқни қандай тўлашлари керак – қайси ставка бўйича, қандай муддатларда?”.

3. Ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолиятини меъёрий тартибга солиш унинг фуқаролигига боғлиқми?”.

Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– Ўзини ўзи банд қилган шахслар – бу жисмоний ва юридик шахсларга мустақил ва шахсан хизматлар кўрсатадиган ёки ишларни бажарадиган, ДСХОда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар. Бундай меҳнат фаолияти меҳнат даромади олишга йўналтирилган, у бўйича меҳнат стажи ҳисоблаб чиқарилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланади .

Ташкилотлар ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилиши мумкин . Бунда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадига ижтимоий солиқ ва ЖШДС солинмайди .

Ўзини ўзи банд қилган шахслар махсус мобиль илова орқали:

  • буюртмаларни ва кўрсатилган хизматлар (ишлаб чиқарилган товарлар) учун тўловларни қабул қилишлари;
  • юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилишлари мумкин .

Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлайдилар .

Фотосуратчи ва дастурчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият кўрсатиши мумкин .

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда:

1. Ўзини ўзи банд қилган шахснинг ишига ҳақ тўлашда ЖШДС ва ижтимоий солиқни ушлаб қолиш керак эмас.

2. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни ихтиёрий тартибда БҲМнинг 1 баравари ёки ундан ортиқ миқдорда тўлашлари мумкин.

3. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларда фуқаролик ёки резидентлик бўйича қандайдир фарқлар белгиланмаган.

Аммо, эҳтимол, ташкилот фотосуратчи ва дастурчини айнан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида жалб қилган ҳолда хатога йўл қўяётгандир. Улар тўловни ҳар ойда олишади, 806-сон ВМҚда эса тўғридан-тўғри бундай дейилган: “ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади”.