Электрон товар-транспорт юк хатига ўтишда нималарни эътиборга олиш лозим

preview

1 апрелдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштириш тизимига ўтади (ЭТТЮ).

Бунда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ушбу тизим қандай ишлашини Солиқ қўмитаси мутахассислари “Электрон товар-транспорт юк хатлари” семинар-тренингида тушунтириб беришди. Унинг ёзувини кўриш мумкин. Бухгалтерлар тез-тез мурожаат қиладиган масалалар ечимига эътиборни қаратишни истайман.

Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тушунтиришларидан келиб чиқилса, ЭТТЮ тизими ҳозирча товарларни автомобилларда ташишда ишлайди. Юкларни темир йўл ва авиатранспортда ташишда ЭТТЮ ҳозирча қўлланилмайди (интеграция қилиш санаси айтилмади) (25:10 дақиқасидан кўринг).

Юкларни ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари Face ID идентификацияси билан SoliqUz мобиль иловасини юклаб олишлари лозим. “Персонал хизматлар” бўлимида ҳайдовчи учун ЭТТЮ юкланади. Функционал 2024 йил 1 апрелга қадар ишга туширилади (27:00 дақиқасидан кўринг).

Агар шартнома шартларига биноан товар мустақил олиб чиқиш шартларида жўнатилса (яъни сотувчи транспортировка қилиш, товарни етказиб бериш учун жавобгар бўлмаса), ЭТТЮ юкни жўнатувчи сотувчи томонидан ёзиб берилиши керак (33:15 дақиқасидан кўринг).

Агар илгари етказиб берилган товар сотувчига қайтарилса, янги ЭТТЮ расмийлаштирилади. Қўшимча “манфий” ЭТТЮ расмийлаштириш назарда тутилмаган (37:00 дақиқасидан кўринг).

Битта транспорт воситасига бир нечта харидорларнинг товари (юки) юкланган бўлса, ЭТТЮ ҳар бир харидорга алоҳида расмийлаштирилади.

Масалан:

  • агар харидорлар 10 нафар бўлса, 10 та ЭТТЮ расмийлаштирилади;
  • агар харидор битта бўлса, бироқ товар бир вақтнинг ўзида 10 та шохобчага етказиб берилса, 10 та манзил кўрсатилган 1 та ЭТТЮ расмийлаштирилади (45:00 дақиқасидан кўринг).

Агар товар етказиб бериш шартларида хусусий транспорт воситасида жўнатилса, етказиб бериш қиймати ЭТТЮда алоҳида кўрсатилмайди (58:35 дақиқасидан кўринг).

Аҳолига чакана реализация қилинадиган товарлар бўйича ЭТТЮ расмийлаштирилмайди (1:05:05 дақиқасидан кўринг).

ЭТТЮ қандай расмийлаштирилиши юзасидан йўриқнома.

Buxgalter.uzдан:
Агар сизда ТТЮни расмийлаштириш юзасидан саволлар юзага келса ёки тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар бўлса, сиз бу ҳақда солиқ органларига қайта алоқа тизими орқали хабар беришингиз мумкин.