Солиқ органлари текширувлар натижалари бўйича қандай ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин

preview

Солиқ текшируви далолатномаси ва материалларини кўриб чиқиш босқичида солиқ органи раҳбари солиқ назоратининг қўшимча тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бу солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини тасдиқловчи қўшимча далилларни олиш имконини беради.

Солиқ назоратининг ушбу воситаси ҳақида солиқлар бўйича эксперт Азиз ҲОШИМОВ гапириб беради:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ назоратининг қўшимча тадбирларини ўтказиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак .

Шуниси муҳимки, қўшимча тадбирлар чоғида солиқчилар янги ҳуқуқбузарликларни қидириш учун ҳужжатларни талаб қилишлари мумкин эмас. Улар қўшимча далилларни ўзлари солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб ҳисоблаган аниқланган фактлар бўйича йиғишлари мумкин.

Солиқ назоратининг қўшимча тадбирлари рўйхати ёпиқ. Бу:

  • гувоҳни сўроқ қилиш ;
  • экспертиза ;
  • текширилаётган солиқ тўловчидан  ҳамда унинг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга эга учинчи шахслардан ҳужжатларни талаб қилиб олиш .

 

 

Қўшимча тадбирлар натижалари бўйича солиқ текшируви далолатномасига қўшимча расмийлаштирилади. У белгиланган тартибда солиқ тўловчига топширилади.

Солиқ назоратининг қўшимча тадбирлари текширув натижалари бўйича юқорида даражада асосланган қарор қабул қилишга ёрдам беради. Аммо ўтган йиллар амалиётининг кўрсатишича, солиқ органлари раҳбарлари солиқ назоратининг ушбу воситасидан фойдаланишмаяпти. Гарчи бундай тадбирлардан қўшимча ҳисоблашлар ёки аксинча, уларни бекор қилиш учун қўшимча далиллар ва асослар йиғиш учун фойдаланиш мумкин бўларди. Ахир   солиқ назоратининг қўшимча тадбирларининг мақсади – ҳуқуқбузарликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосаларни тасдиқлаш ва тегишинча, текширув материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органи томонидан тўғри ва асосланган қарор чиқарилиши.

Бундай тадбирлар натижасида сўнгги йилларда тез-тез учраётган юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органлари қарорларининг бекор қилиниши (тўлиқ ёки қисман) ёки ҳақиқий эмас деб топилиши ҳолатларидан қочиш мумкин бўларди.

 

Хулоса

Солиқ назоратининг қўшимча тадбирлари:

  • солиқ назорати воситаларидан самарали фойдаланиш ва юқори даражада асосланган қарорлар чиқаришни таъминлаш учун керак;
  • солиқ текшируви натижаларининг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва холислигини таъминлашга хизмат қилади, яъни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишига нисбатан ноаниқликларни бартараф этишга, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларига юқори даражада тўлиқ риоя қилиниши ва улар манфаатларининг ҳимоя қилинишига кўмаклашади.