Бухгалтер “Молия ва бизнесни бошқариш” дипломини олиши учун 10 та сабаб

preview

АССА ва ACFP “Молия ва бизнесни бошқариш” дипломи учун имтиҳонларнинг қўшма схемасини (JES) ишга туширишди. Хушхабар: ҳуқуқ ва солиқлар бўйича имтиҳонларни Ўзбекистон қонунчилиги бўйича топшириш мумкин!

 

1. Халқаро эътироф

Ушбу диплом – молиявий малакалар соҳасида жаҳон стандарти саналади. Уни бутун жаҳонда иш берувчилар юқори қадрлашади. У 176 та мамлакатдаги компанияларда ишга жойлашиш ва мартабада ўсиш учун эшикларни очади.

2. Бакалавр дипломи аналоги

Ушбу АССА дипломи ваколатини молиявий-иқтисодий мутахассисликлар бўйича бакалавр битирувчиси ваколатлари билан қиёслаш мумкин. Ҳақиқатда, бу – ОТМ бакалавр дипломи аналоги. Бунда у нафақат Ўзбекистон ичида, балки бутун дунёда эътироф этилади.

3. Профессионал ваколатларни кенгайтириш

АССА дастури молия ва бизнесни бошқариш, шу жумладан молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент, аудит, солиқ солиш ва корпоратив ҳуқуқ соҳасида комплекс билимлар ва амалий кўникмалар беради.

4. Фундаментал билимлар + имтиҳонсиз аудитор бўлиш имконияти

Аксарият бухгалтерлар фақат тарқоқ курслар ва иш тажрибасига таянган ҳолда тизимли молиявий маълумотга эга эмас. АССА дипломи молиявий функцияни тўлиқ тушунишни шакллантирган ҳолда, молия ва бизнесни бошқариш соҳасида фундаментал билим беради.

Бундан ташқари, “Молия ва бизнесни бошқариш” дипломи соҳиблари малака имтиҳонини топширмаган ҳолда аудиторнинг сертификатини олишлари мумкин .

5. GPT ўрнингизни босмайди

Сунъий интеллектнинг ривожланиши билан бухгалтериядаги кўплаб кундалик операциялар автоматлаштирилади. АССА дипломи шундай кўникмаларни берадики, уларни автоматлаштириш мумкин эмас! Таҳлилий, бошқарув ва коммуникация ваколатларини ривожлантириш АССА дастури эътиборида бўлиб, улар СИ даврида молия профессионаллари муваффақияти учун муҳим ҳисобланади.

6. Диплом ваколатлари – амалиётчилар учун

АССА дастури бўйича ўқиш билимларни амалий қўллашга йўналтирилган. Ҳар бир имтиҳон муайян молиявий касбларда талабгир бўлган ваколатлар тўпламини беради. Бу олинган кўникмалардан дарҳол иш жойида фойдаланиш имконини беради.

7. Мартабада ўсиш истиқболлари

Диплом соҳиблари молия бўйича директорлар, молия бўйича маслаҳатчилар, бош бухгалтерлар, аудиторлар, бизнес-таҳлилчилар, солиқлар бўйича мутахассислар ва бошқа муҳим молия мутахассислари позициялари учун талабгир.

8. Даромадлар юқори бўлади

АССА малакаси оддий бухгалтерларга нисбатан анча юқори иш ҳақига ва бонусларга талабгир бўлиш имконини беради.

9. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш

Иш билан ўқишни бирга қўшиб олиб бориш – умуман муаммо эмас: бизда бунинг учун тайёргарликнинг турли форматлари мавжуд (қатнаб, онлайн, аралаш ўқиш).

10. Тўлиқ АССА малакаси томон муҳим поғона

“Молия ва бизнесни бошқариш” дипломини олиш – тўлиқ АССА халқаро малакаси томон муҳим босқич.

 

Эътибор беринг

Ўзбекистон молия мутахассислари барча собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб миллий қонунчилик бўйича “Солиқлар” ва “Ҳуқуқ” фанлари бўйича имтиҳонлар топшириш ҳуқуқини қўлга киритишди. АССА ACFP томонидан ишлаб чиқилган ушбу фанлар бўйича дастурларни аккредитация қилганлиги бундай имкониятни берди. Шунингдек – JES қўшма имтиҳонлари дастури. Бу ҳақда расмий ахборот – бу ерда. Сиз қуйидагиларнинг бепул вебинарида JES дастури тўғрисида батафсил билиб оласиз:

  • Жанна Искенова, Марказий Осиё, Арманистон ва Мўғулистондаги АССА раҳбари;
  • Михаил Перпер, ACFP раиси.

Вебинар 2024 йил 12 июнь куни соат 17:00 да рус тилида ўтказилади. Ёзилинг!

P.s.: Агар “Молия ва бизнесни бошқариш” дипломи ҳақида батафсил билишни хоҳласангиз, Кирилл Попадюк, FCCA ушбу видеосини кўринг – фойдали, изоҳли тушунтириш.