Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Хорижий компания харажатларни қоплаб берса, солиқ оқибатлари келиб чиқадими
«Корхона (ижрочи) Россия компанияси (буюртмачи) билан экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузди. 328 минг рубль миқдорида 100 фоизлик олдиндан тўлов олинди. Лекин кейин буюртмачининг режалари ўзгарди. Шартномани бекор қилиш тўғрисида келишув имзоланди, унга кўра 316 минг рубль қайтарилиши керак, 12 минг рубль эса маъмурий харажатларни қоплаш сифатида ижрочида қолади. Бу ҳақда далолатнома имзоланган.
Кўрсатилган 12 минг рубль бўйича қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Бу суммага бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Мутахассисининг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси буюртмачи томонидан ижрочининг харажатларини қоплашни назарда тутмайди, буюртмачи бу хизматлар учун тўлов амалга оширади . Харажатларни қоплаш воситачилик шартномалари ва ижара шартномалари доирасида кўзда тутилган.
12 минг рубль суммаси корхона ҳисобида қолгани учун, у даромад олади , бу даромад фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромадга киритилади.
Моҳиятан, бу - неустойка бўлиб, хизматлар реализацияси бўйича айланма ҳисобланмайди. Демак, ҚҚС бўйича мажбуриятлар ҳам юзага келмайди .
Бир томонлама ЭҲФ солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида расмийлаштирилади . Ҳозирги вақтда солиқ ҳисоботини тўлдириш хусусиятларидан келиб чиқиб, кўриб чиқилаётган вазиятда бир томонлама ЭҲФни фақат айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар расмийлаштирадилар. Даромад суммаси даромад олинган кун - далолатнома имзоланган кунга Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича кўрсатилади .
Бундан ташқари, курс фарқи юзага келиши мумкин. Унга солиқ солиш хусусиятлари СКнинг 320-моддасида (фойда солиғи бўйича) ва 463-моддаси 6-қисмида (айланмадан олинадиган солиқ бўйича) белгиланган.