Чакана савдода алкоголь, пиво ва тамаки маҳсулотлари бўлса, йиғимларни қандай тўлаш керак

preview

2024 йил 1 сентябрдан пиво маҳсулотларини чакана сотиш ваколатли органларга хабар бериш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Шу санадан бошлаб тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдорида ойлик йиғим жорий этилади. Ташаббус бошланишига атиги 5 кун қолган бўлса-да, ҳали баъзи муҳим масалалар ҳал этилмаган.

«ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори, солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг фикрича, йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг тасдиқланган механизмлари йўқлиги солиқ тўловчилар учун уни тўлашда муаммолар келтириб чиқаради:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга "Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-203-сонли президент қарори қабул қилиниши муносабати билан 2024 йил 1 сентябрдан қуйидаги тартиб жорий этилиши ҳақида хабар берди:

  • пиво маҳсулотларини чакана сотиш ваколатли органларга хабар бериш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
  • тамаки ва пиво маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10% миқдорида ойлик йиғим жорий этилади.

Бироқ, ҳозиргача янги қоидалар кучга киргандан кейинги дастлабки кунларданоқ солиқ тўловчиларда пайдо бўладиган саволлар бўйича расмий кўрсатмалар – норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тушунтиришлари йўқ.

Улардан баъзиларини мен «СК ва Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда тамаки ва пиво маҳсулотларининг чакана савдоси учун йиғим белгиланманмаган бўлса, уни тўлаш керакми?» мақоламда айтиб ўтган эдим. Яна бир бор таъкидламоқчиманки, ўшандан бери қонунчиликда ҳеч нарса ўзгармади. Бу йиғимни қандай тўлаш кераклиги тушунарсиз – техник ечимлар йўқ.

Солиқ тўловчиларнинг саволларига асосланиб, олдин айтилган саволлар рўйхатини тўлдирмоқчиман:

1. Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилмаган. Бу тамаки маҳсулотларини сотиш учун йиғим жорий этилиши кечроқ муддатга кўчирилади ёки бекор қилинади дегани эмасми?

2. Пиво маҳсулотлари бўйича ҳам ҳеч нарса аниқ эмас. 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-886-сонли қонун бўйича ставка тасдиқланган. Масалан, Тошкентдаги умумий овқатланиш корхонаси алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун ойига 600 минг сўм тўлаши керак. Кейин нима қилиш керак? 600 минг сўм + БҲМнинг 10%ини тўлаш керакми? Бунинг учун қандай ҳуқуқий асослар бор?

3. Агар чакана савдо нуқтасида алкоголь, пиво ва тамаки бўлса, йиғим суммаси қанча? Уни қандай ҳисоблаш керак? Эҳтимол, 600 минг сўм + БҲМнинг 10%и + БҲМнинг 10%и формуласи бўйичадир? Лекин бошқа фикрлар ҳам бўлиши мумкин. Бу масала бўйича тартибга солувчи орган аниқлик киритиши шарт.

4. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим жорий ойнинг 10-санасигача олдиндан тўлов сифатида ҳар ойда тўланади . Агар 10-санагача тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаса, солиқ тўловчилар нима қилиши керак?

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /uz/publish/doc/text202246_chakana_savdoda_alkogol_pivo_va_tamaki_mahsulotlari_bulsa_yigimlarni_qanday_tulash_kerak