Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечганда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ қандай тўланади

preview

«Англиянинг «А» компанияси Ўзбекистоннинг «В» корхонасига ускунани монтаж қилиш хизматларини кўрсатди, хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистонда кўрсатилди. Шартнома бўйича хизматларнинг умумий қиймати – 40 минг АҚШ доллари. Ускунани монтаж қилиш ва ишга тушириш далолатномаси имзоланган. «В» корхонаси Англиянинг резидентлик сертификатини сўраган ва  норезидентнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолмаган ҳолда, кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширишга тайёр эди. Аммо Англиянинг «А» компанияси талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечди ва қарздорликни Ўзбекистоннинг резиденти бўлган бошқа «С» корхонасига ўтказди. Барча томонлар бу ҳақда лозим даражада хабардор қилинган ва бунга рози. Энди «В» корхонаси шартнома суммасини «С» корхонасига тўлашга рози, бироқ, 20% ставка бўйича солиқни ушлаб қолган ҳолда, башарти Англиянинг «А» компанияси Англиянинг резидентлик сертификатини тақдим этмаса. Лекин «С» корхонаси солиқларни Ўзбекистонда ўзи тўлайди, Англиянинг «А» компанияси эса ҳақиқатда «В»дан даромад олмайди.

«В» корхонаси шартнома бўйича суммани Ўзбекистоннинг «С» корхонасига тўлашда резидентнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолиши керакми?».

Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳа, «В» корхонаси шартнома бўйича суммани Ўзбекистоннинг «С» корхонасига тўлашда норезидентнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолиши ёки резидентлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда солиқни ушлаб қолмаслиги керак.

Норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромадларни тўлаётган солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Солиқнинг ушлаб қолиниши солиқ тўловчининг даромадларидан уларнинг ҳар бир тўлови пайтида амалга оширилади .

Ўзбекистонда кўрсатилган, ускуналарни монтаж қилиш бўйича хизматлардан олинган даромадларга норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинади .

Ўзбекистон норезидентининг даромадларига нисбатан тузиладиган битимлар (воз кечиш ҳақи, бир турдаги қарама-қарши талабномани ҳисобга ўтказиш, талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш чоғида ҳисобга ўтказиш, новация, қарздан кечиб юбориш) ҳам норезидентга даромадни тўлаш деб эътироф этилади .

Норезидентнинг даромадларига солиқ солиш мазкур норезидент томонидан ўз даромадларини учинчи шахсларнинг, бошқа давлатлардаги ўз бўлинмаларининг фойдасига ва бошқа мақсадларда тасарруф этишдан қатъи назар, амалга оширилади .

Кўриб чиқилаётган вазиятда, пул амалда «С» корхонасига ўтказилишига қарамай, Англиянинг «А» компанияси даромад олади. «В» корхонаси 20% ставка бўйича норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиши ва тўлаши шарт .

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортиш ва капитал қийматининг ўсишини бартараф этиш тўғрисида конвенция (Тошкент, 1993 йил 15 октябрь) имзоланган. Конвенциянинг 7-моддасига мувофиқ, Англия компаниясининг даромадига Буюк Британияда солиқ солинади.

«В» корхонаси солиқни ушлаб қолмаслиги учун «А» компанияси ўз мамлакатининг солиқ резидентлиги сертификатини даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этиши керак .

 

 

 

Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш /uz/publish/doc/text202367_talab_qilish_huquqidan_uzganing_foydasiga_voz_kechganda_norezidentning_daromadlaridan_olinadigan_soliq_qanday_tulanadi