Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак

1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Бу 08.04.2025 йилдаги 203-сон ВМҚда назарда тутилган.
Пилот лойиҳаси иштирокчиси бўлган компаниялар учун зарур ҳаракатларни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
2025 йил 1 майдан ўғитлар ва пестицидларни маркировкалаш тизимини Maxam-Chirchiq, Swissagro, Ifoda Agro Kimyo Himoya, Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals ва Schelkova Agrohim-O'zbekiston компаниялари иштирокида синовдан ўтказадилар.
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий воситалар истеъмол маҳсулотида GS1 DataMatrix икки ўлчамли штрих-код кўринишида рақамли маркировка кодини шакллантириш орқали маркировкаланади. Пилот лойиҳа иштирокчилари бундай маҳсулотларни мустақил равишда маркировкалайдилар ва «Asl belgisi» тизимига Вақтинчалик низомга мувофиқ равишда истеъмол маҳсулотида рақамли идентификация воситаларини жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни киритадилар.
Маркировкаланган маҳсулотни айланмага киритиш
Ўғитлар ва пестицидларни айланмага киритиш қуйидагича амалга оширилади:
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун – мажбурий рақамли маркировка талабларини ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни расмийлаштириш ва кейинчалик тегишли маълумотларни «Asl belgisi» тизимида акс эттириш орқали.
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга ЭҲФни қандай расмийлаштириш ҳақида тавсияда ўқинг;
- Импорт қилинган товарлар учун – Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг БЮД ва рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган импорт тўғрисидаги электрон хабарнома асосида.
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан ишлайдиган барча тадбиркорлик субъектлари aslbelgisi.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари керак. Шунингдек, улар «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома тузишлари керак.
aslbelgisi.uz да рўйхатдан ўтиш ва шахсий кабинет очиш жараёнида сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:
1) ариза бериш;
2) рўйхатдан ўтиш;
3) шартнома имзолаш.
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмага киритилишидан (бозорга чиқарилишидан) олдин:
1) «Asl belgisi» тизимининг товарлар каталогида рўйхатдан ўтказилиши;
2) маркировкаланиши;
3) агрегацияланиши лозим.
Агрегациялаш – бу товарларни қадоқларга ва партияларга бирлаштириш жараёни бўлиб, улар билан кейинчалик ишлашда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилади – бу қадоқлар ва партияларга ноёб рақамли маркировка кодини бериш орқали. Бу ҳақда батафсил тавсияда ўқинг.
Мажбурий рақамли маркировка тизимида ишлаш учун махсус жиҳозлар керак бўлади:
- ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга – рақамли маркировка кодларини қўллаш учун;
- савдо корхоналарига – бу кодларни ўқиш учун.
Бу ҳақда батафсил тавсияда ўқинг.
Маркировкаланадиган товарлар Реестрида рўйхатга олиш
Маълум бир товарни маркировкалаш ва «Asl belgisi» тизимида уни муомалага киритиш, айланмаси ва муомаладан чиқариш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш мумкин бўлиши учун, уни «Asl belgisi» тизимининг Товарлар каталогида рўйхатдан ўтказинг 31.12.2020 й. 833-сон ВМҚга 1-илова 27-б..
Бу мажбурият қуйидагиларга юкланади 31.12.2020 й. 833-сон ВМҚга 1-илова 28-б.:
а) маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганда – унинг ишлаб чиқарувчисига (шу жумладан, контракт ишлаб чиқариш пайтида);
б) маҳсулот Ўзбекистондан ташқарида ишлаб чиқарилганда – унинг импорт қилувчисига (Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгунга қадар);
в) маҳсулот Ўзбекистонда комиссия шартномалари бўйича сотилганда, агар айланма иштирокчилари орасида якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар бўлса – комиссионерга;
г) товарлар айланмаси иштирокчиси томонидан кейинчалик Ўзбекистонда реализация қилиш (сотиш) билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун сотиб олинган маҳсулот қайтарилган ҳолда – товарлар айланмаси иштирокчисига (маҳсулотни муомалага киритишда);
д) муомалада бўлган маҳсулотнинг ушбу турини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланган кундан бошлаб унинг айланмаси иштирокчисида рақамли идентификация воситалари билан маркировкаланмаган қолдиқлар бўлса – реализация қилиш (сотиш) шарти билан маҳсулот айланмаси иштирокчисига.
Батафсил маълумотни тавсияда ўқинг.
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Рақамли маркировкалаш инструментлари билан қандай ишлай бошлаш керак;
- Товарлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига (шу жумладан, дорихоналар ва умумий овқатланиш) рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинмаслиги учун;
- Маркировкаланган товар муомаладан қандай чиқарилади;
- Маркировкаланган товарларнинг сотилиши онлайн-НКТ чекларида қандай акс эттирилади;
- Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади.