Янгиликлар
Материал санаси 03.10.2022
Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990-йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради. Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” халқаро стандарти олинган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 28.09.2022
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди. Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради. ... 

Материал санаси 28.09.2022
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. ... 

Материал санаси 22.09.2022
Бугунги кунда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, кўпчилик солиқ тўловчилар ўзлари билмаган ҳолда солиқ хавфининг ошиб кетиши оқибатида солиқ текширувига тушиб қолмокда. Шу нуқтаи назардан, ушбу мавзу амалиётда кўп саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда ва айрим саволлар очиқлигича қолиб кетмоқда. Шу сабабли тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда уларда солиқ хавфи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида биз ушбу мақолани тайёрладик. ... 

Материал санаси 09.09.2022
Бухгалтерия ҳисоби учун 1UZ дастурининг барча фойдали жиҳатларини Ўзбекистонда машҳур бўлган бухгалтерия учун бошқа хорижий дастурий таъминот мисолида таҳлил қиламиз. 1UZ кўп афзалликларга эга бўлиб, ҳар йили камида 1,5 млн сўм арзонга тушади: ... 

Материал санаси 26.08.2022
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди. ... 

Материал санаси 23.08.2022
22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий бизнес учун бешта йўналиш бўйича бир қатор имтиёз ва преференциялар эълон қилинди. Айнан нималар ваъда қилинди? ... 

Материал санаси 11.08.2022
Молия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини МҲХСни қўллаш жараёнида қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ахборот хатини эълон қилди. У Бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот шаклларини ўз ичига олади. Бироқ регулятор ҳамма саволларга ҳам жавоб бермаган ва бу аввалгидек тадбиркорларни безовта қилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 01.08.2022
29 июль куни “ Норма” ПРМда бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ билан учрашувда солиқ тўловчиларга солиқларни энг кам чиқимлар билан тўлашга нима халақит бериши ҳақида гапириб беришди.   Солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ 10 та ... 

Материал санаси 28.07.2022
“ B usiness.gov.uz ” я гона интерактив портали “Тадбиркор виртуал офиси ” ахборот портали этиб қайта ташкил этилмоқда . Бу Президентнинг 2022 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари ... 

Материал санаси 27.07.2022
Бизнес-мактаб ютқизишсиз акция ўтказмоқда ва учта ғолибнинг ҳар бирига мукофот беради: BeFit SPA да массаж, B&B Lake House меҳмонхонасида икки кишилик номер ва Profi Training нинг бренд тўплами. Иштирок этиш шартлари: Июль ойида бизнинг исталган маҳсулотимизни харид қилиб, Profi Training ... 

Материал санаси 22.07.2022
2022 йил 21 июлда Марказий банк асосий ставкани 15%гача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Олдинги 17%дан 16%гача пасайтириш бир ойдан кўпроқ вақт олдин - 9 июнда содир бўлганди. Асосий ставканинг миқдори нимага таъсир этишини эслатиб ўтамиз:   Ставка солиқ солиш мақсадларида фоизсиз ... 

Материал санаси 20.07.2022
Кадастри й ўқ б ў лган уй хўжаликларига ер солиғи 3 карра оширилган ставка бўйича ҳисобланиши тўхтатиб турилади . Бу масала 18 июль куни озиқ - овқат ... 

Материал санаси 01.07.2022
Кўнгилсиз янгилик: агар сиз “Yangi texnologiyalar” ИАМ Электрон калитларни рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИси паролини ўзгартирсангиз, бу ушбу рақамли имзодан эски пароль билан ҳеч ким ҳеч қачон фойдаланмаслигини кафолатламайди. Бундай вазиятда қандай қилиб рухсат этилмаган ҳаракатлардан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан экспертлар сўзлаб беришди: ... 

Материал санаси 17.06.2022
ДСҚ ортиқча тўланган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш эвазига ҳисобга олишни автоматлаштиради. Ушбу сервис юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган барча солиқларни қамраб олади. Бунда солиқ тўловчида ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 17.06.2022
Технопарк резидентлари ўз мутахассисларини ўқитиш ҳамда ўқув маркази сифатида IT-таълимни ташкил қилиш учун мақсадли қарз олишлари мумкин. Бу ҳақда IT Park Дирекциясида қуйидагилар айтиб ўтилди: ... 

Материал санаси 14.06.2022
ДСҚнинг аввал маълум қилинган жадвалига мувофиқ айрим фаолият турлари учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Материал санаси 14.06.2022
Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти buxgalter.uz билан биргаликда корхоналар бухгалтерлари ва раҳбарларини сўровдан ўтказишни давом эттирмоқда. Унинг 2022 йил 20 июнга қадар давом этадиган II босқичида - валюта тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҚҚСни ҳисобга олиш; мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби ва барча ҚҚС тўловчилар учун ягона солиқ даври бўйича саволлар бўлади. Сўровнинг I босқичида 500 нафардан зиёд киши иштирок этди. Уларнинг жавоблари нимани кўрсатади? ... 

Материал санаси 09.06.2022
1 июндан бошлаб ЯИДХПдаги яна 38 та давлат хизматидан (20.04.2022 йилдаги ПФ-113-сон Фармон 4-илова) ЭРИсиз фойдаланиш мумкин. Уларни олиш учун ариза берувчи One ID тизими орқали идентификациядан ўтади. Buxgalter.uz бухгалтерлар, кадрлар бўйича мутахассислар, директор ва компаниянинг бошқа ходимларига ишда ва шахсий масалаларни ҳал қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган 24 та энг талабгир хизматларни жадвалга тўплади: ... 

Материал санаси 02.06.2022
МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти томонидан 2023 йилга солиқ сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу мақсадда, 2022 йилда солиқ сиёсати воситалари қандай ишлаганини билиб олиш учун сўров ўтказилмоқда. Улар қанчалик қулай ва тушунарли? Корхоналарда харажатлар қисқаришига ёрдам беряптими? Барча янгиликлар, шу жумладан солиқлар ва преференциялар бизнесчилар эътиборига оператив тарзда етказиляптими? Амалиётда тадбиркорлар қандай қийинчиликларга дуч келишмоқда? Солиқ сиёсатининг қандай воситалари юқори самара бермаяпти? ...