Вазирлар Маҳкамаси томонидан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (21.07.2023 йилдаги 305-сон ВМҚ). ...
Солиқ бошқармалари Солиқ қўмитасининг топшириғига биноан чет эл ташувчиларининг транспорт хизматларидан фойдаланадиган ТИФ иштирокчиларига оммавий тарзда хатлар йўллашди. Хатларда охирги 5 йил учун доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича топширилган ҳисоботларни мустақил равишда тузатиш юзасидан кўрсатма берилган.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур хатга қандай тўғри муносабат билдиришни тушунтирди. ...
Май ойида аудиторлик ташкилотларининг ҳар йилги рэнкинги натижалари эълон қилинди. “TSIAR-FINANS” аудиторлик ташкилоти раҳбари Собир САФАЕВ унда нима лозим даражада эмаслиги ва уни қандай яхшилаш ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. ...
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз. ...
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади. ...
2023 йил 14 июлдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар шаклининг жадвал қисмида янги “Товарнинг келиб чиқиши” устуни пайдо бўлади. Бундан ташқари, “Етказиб берувчи тоифаси” ҳамда “Реализация мақсади” устунларини тўлдириш талаби бекор қилинмоқда. Солиқ қўмитасининг мутахассислари янгиликлар билан қандай тўғри ишлаш ҳақида сўзлаб беришди. ...
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди (07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова). ...
Ўзбекистон BEPS инклюзив ҳадли дастурига қўшилган ҳолда ўз зиммасига – давлат даражасида дунё миқёсидаги ИҲТТ лойиҳаси – BEPS 2.0.ни амалга ошириш мажбуриятини олди. Унинг қоидаларига асосан халқаро компаниялар гуруҳлари улар қаерда фаолият кўрсатишмасин, солиқларнинг ҳаққоний улушини тўлашади. ...
Статистика агентлиги Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) ахборот тизимидан маълумотлар олиш учун янги веб-модулни жорий этди.
Buxgalter.uz янги хизмат қандай ишлаши ва унинг ёрдамида қандай маълумотларни олиш мумкинлигини текширди: ...
“Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталигининг қоғоз шакли билан ишлашга кўникканлар учун хушхабар! Бизда 2024 йил учун обуна бошланди. Анъанавий тарзда обуначилар ўзларининг севимли газеталарига қўшимча равишда кўплаб бонуслар оладилар! ...
2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда давлат иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлиқ қоплаб беради. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармонида назарда тутилган. ...
Қонун чиқарувчилар Россия компанияларига чет элда туриб ишлайдиган ходимлардан ЖШДСни 30% ставка бўйича ундириш мажбуриятини юклашни режалаштиришмоқда. Бундай қонун лойиҳаси РФ Давлат думасига киритилган. Агар у ўзгартиришсиз қабул қилинса, норма 2024 йил 1 январдан кучга киради. ...
Транспорт вазирлиги юкларни ташиш ва транспортда ташувлар учун ҳужжатларни тузиш, тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТда жойлаштирилган, уни муҳокама қилишда 2023 йил 22 апрелга қадар иштирок этиш мумкин. Йўриқноманинг қабул қилиниши билан йўловчи ташувларини амалга оширувчи транспорт воситаларида йўл ва чипта-ҳисоб варақаларининг барча турларининг реквизитларини тўлдириш қоидалари мажбурий бўлади. ...
Buxgalter.uz сайти маълумотига кўра, 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv ахборот тизимидан тажриба тариқасида фойдалана оладилар. Тизимдан оммавий фойдаланиш 2023 йилнинг 4-чорагидан бошлаб мажбурий тарзда киритилиши мумкин. ...
АССА “DIPifr-рус” имтиҳонига тайёрланишни ҳарбий хизмат билан тенглаштириш мумкин, деб ҳисоблайди йирик халқаро компаниянинг бош бухгалтери Сейран ОСМАНОВ.
Ҳамма ҳам биринчи уринишда имтиҳонни топшира олмайди... Шу боис buxgalter.uz Сейрандан ўз тавсиялари билан ўртоқлашишни илтимос қилди. Унинг баъзи маслаҳатларини ўқитиш ташкилотчиси – “Норма” ПРМ ҳам эътиборга олади: ...
Электрон тижоратда ички ёки ташқи бозорда реализация қилиш чоғида айрим товарлар, ишлар ва хизматлар муомаладан олиб қўйилади ёки муомаласи чекланади. Хусусан, бу – алкоголь, тамаки маҳсулотлари, ун, гречка ва бошқа дон экинлари, чорвачилик маҳсулотлари, айрим қурилмалар турларини таъмирлаш хизмати ва ҳоказо. Бу ҚҲТБТда 17 февралга қадар муҳокама қилинадиган ВМҚ лойиҳасида назарда тутилган.
Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилиниши билан электрон майдонларда савдони амалга оширувчи тадбиркорларни қандай чекловлар кутишини аниқлаштирди: ...
Агар онлайн шаклида ўқиб, ўқишни иш билан бирга олиб борса, “DIPifr-рус” имтиҳонини топшириш мумкинми? “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) солиқлар бўйича бухгалтери Бобомурод МУРТАЗОЕВ бу мумкинлигини исботлади!
Қандай қилиб у муваффақиятга ва орзу қилинган дипломни олишга эришди? Имтиҳонда қандай кутилмаган воқеалар кутаётганди? ...