Сентябрь ойида айрим ташкилотлар 2025 йил август ойи учун статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эслатди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
03004 класс дори воситаларининг 131 та МХИК – уларни ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида 03002 классга кўчирилади. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар берди.
Янгилик 22 сентябрдан кучга киради, тафсилотлар – buxgalter.uzда: ...
22 август куни халқ депутатлари Кенгаши Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иситиш учун тарифларни ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тарифлар – buxgalter.uz сайтида солиштириш жадвалида: ...
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мустақиллик куни байрамини нишонлаш муносабати билан ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олишларини эълон қилди.
Хабарда алоҳида сюрпризлар йўқ, лекин барибир сентябрь ойи учун ишланмайдиган кунлар ва иш вақти нормаси билан боғлиқ вазиятни аниқлаштирамиз: ...
Тошкент вилоятида 10 сентябрдан иссиқ сув ва иситиш учун тарифлар оширилади. Оширилиш бюджет ва улгуржи истеъмолчиларга, шунингдек, аҳолига таъсир қилади.
Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...
Божхона брокерлари уюшмаси Божхона қўмитасига товарларни вақтинча олиб киришда мувофиқлик сертификатларини тақдим этиш зарурлиги тўғрисида мурожаат қилди. Буга сабаб кўп марта қайтариладиган идиш сифатида газ баллонларини олиб киришда ТИФ иштирокчиси дуч келган вазият бўлди. Идора нима деб жавоб берди? ...
Янги Сув кодекси тасдиқланди (30.07.2025 й. ЎРҚ-1076-сон). У 3 ой ўтгач – 2025 йил 31 октябрдан кучга киради. 1993 йилги "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун ўз кучини йўқотади. ...
Президентнинг бизнес вакиллари билан ҳар йилги Очиқ мулоқотига бир ойдан камроқ вақт қолди – амалдорлар унга фаол тайёргарлик кўришмоқда: учрашувлар ўтказиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини тўплашмоқда ва таҳлил қилишмоқда. Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, chamber.uz веб-сайти ва қўнғироқ маркази орқали 2025 йил 22 июль ҳолатига 8 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.
Компаниялар кўпинча қандай масалаларни кўтараётганлиги ва мурожаатни қандай юбориш ҳақида buxgalter.uz материалида ўқинг. ...
Аудиторлар, бухгалтерлар ва солиқ маслаҳатчилари 2025 йил 18 июлда ССП, Солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар вакиллари билан очиқ мулоқотга келдилар. Мутахассислар ўткир саволларни айтиш, оғриқли нуқталарни белгилаш ва ечимларни таклиф қилиш имкониятини қўлдан бой бермадилар.
Вuxgalter.uz шарҳида – сўзга чиққанлар томонидан айтилган 12 та тизимли муаммо уларнинг фикрича, бизнеснинг ҳалол, хотиржам ва қонуний ишлашига тўсқинлик қилмоқда. Расмийлар бу таклифларга эътибор қаратишга ваъда беришди. ...
«Бор гапни очиқ айтаман!» – шундай ният билан аудиторлар, бухгалтерлар ва солиқ маслаҳатчилари 2025 йил 18 июлда ССП, Солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар вакиллари билан очиқ мулоқотга келишди. Мутахассислар ўткир саволларни айтиш, оғриқли нуқталарни белгилаш ва ҳақиқий ечимларни таклиф қилиш имкониятини қўлдан бой бермадилар.
Buxgalter.uz шарҳида – сўзга чиққанлар томонидан билдирилган 12 та тизимли муаммо, уларнинг фикрича, бизнеснинг ҳалол, хотиржам ва қонуний ишлашига тўсқинлик қилмоқда. Амалдорлар қулоқ солишга ваъда беришди. ...
«My3.soliq.uz электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «Юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги мурожаати» хизматининг функционали янгиланди. Энди бу хизмат орқали Ҳисоб-китобнинг 4-иловасига, яъни солиққа тортишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар акс эттирилган қисмига сатрма-сатр ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Тўғрисини айтганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ: ...
«Мен нафақат бухгалтерия соҳасида ривожланишни, балки янада ўсишни, молиявий директор даражасигача кўтарилишни хоҳлайман, эҳтимол бизнинг мамлакатимизда эмас, балки бошқа жойда ҳам. Эртага нима бўлишини билмайман, лекин мен бу кўникмаларга эга бўлишни истайман»
Елизавета бухгалтерия соҳасига ...
Asl Belgisi тизимида бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилма билан ишлаш учун битта ЭРИдан фойдаланишга чеклов ўрнатилди. Ходимларингиз ўз вазифаларини бажаришлари учун «Ролларни бошқариш» функцияси орқали уларнинг шахсий кабинетга киришини ташкил этишингиз керак.
Батафсил маълумотни buxgalter.uz сайтидан олишингиз мумкин: ...
ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартириш киритдилар: энди июнь ойи учун коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун июнь ойи учун коммунал хизматлардан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Бунда хизматнинг ҳар бир тури учун харажатларни қоплаш бўйича алоҳида ЭҲФ тақдим этилади.
Buxgalter.uz қайси ID керак эканлигини ва уни қаердан олишни тушунтиради: ...