Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 17.12.2021
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамотчилик муҳокамасига қўйилди. Қайси фаолият соҳалари 2022-2026 йилларда хусусий секторга ўтказилиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Материал санаси 14.12.2021
СКнинг 378-моддасига киритиладиган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларини солиқ солишдан озод қилишга тааллуқли тузатишлар биринчи ўқишда маъқулланди. ... 

Материал санаси 10.12.2021
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ (Халқаро йўлларда ташиш) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Иккала ҳужжат 02.12.2021 йилдаги 727-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил - norma.uz портали шарҳида. ... 

Материал санаси 03.12.2021
Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш ҳамда иқтисодиётда яширин айланмаларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини муҳокама қилиш 12 декабрга қадар давом этади. У қабул қилингандан кейин нималар ўзгариши мумкин? ... 

Материал санаси 03.12.2021
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3334, 25.11.2021 й.). Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. ... 

Материал санаси 25.11.2021
Norma.uz портали 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади. ... 

Материал санаси 23.11.2021
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ... 

Материал санаси 18.11.2021
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи корхоналар, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, СКнинг 337 ва 467-моддаларига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллайдилар. Бу Президентнинг “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди: ... 

Материал санаси 05.11.2021
МЖТКнинг 175-1-моддаси энди “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” деб номланади (аввалгиси – “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш” бўлган). Шунингдек, қонун чиқарувчилар томонидан жаримага тортиладиган ҳуқуқбузарликларнинг кўринишларини аниқ тавсифлаб беришди 29.10.2021й.даги 726-ЎРҚ, 4-м. 4-б. ... 

Материал санаси 03.11.2021
Балансида автотранспорт бўлган корхоналар, хусусий автомобиль эгалари ва профессионал ташувчилар учун 2021 йилда қонунчиликка қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади. ... 

Материал санаси 03.11.2021
2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди. Бунда, акциз маркалари билан маркировка қилишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат тилида маркировка қилиш ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этишлари керак. Бу “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 665-сон ВМҚда назарда тутилган. Norma.uz портали тафсилотларни маълум қилди: ... 

Материал санаси 01.11.2021
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 йилдаги 661-сон қарори 2021 йил 1 декабрдан бошлаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда тўлов миқдорларининг камайтирилишини назарда тутади. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди: ... 

Материал санаси 01.11.2021
Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қатъийлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди: ... 

Материал санаси 29.10.2021
2021 йил 1 ноябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришларни norma.uz портали умумлаштирди: ... 

Материал санаси 26.10.2021
25 октябрь куни акциз солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларини жорий қилувчи бир йўла иккита ҳужжат қабул қилинди. Бу - Президентнинг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5267-сон қарори ва “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-725-сон Қонун. Янгиликлар моҳияти - norma.uz портали шарҳида: ... 

Материал санаси 25.10.2021
23.10.2021 йилдаги ПҚ-5265-сон қарорга асосан 2022 йил 1 июлдан бошлаб суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилди. Барча суғурта турлари бўйича суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади. 2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар ҳақида norma.uz портали хабар берди: ... 

Материал санаси 22.10.2021
2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди. ... 

Материал санаси 21.10.2021
Айрим турдаги мевалар 2022 йил 1 майга қадар божхона божидан озод қилинди. Шунингдек, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда имтиёзли кредитлар назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали хабар беради: ... 

Материал санаси 18.10.2021
Бу 14.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-722-сон Қонунда назарда тутилган. Хусусан: ... 

Материал санаси 15.10.2021
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3325, 13.10.2021 й.). Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида: ...