Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 17.03.2025
Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон ВМҚда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 14.03.2025
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди тўлдирилди. Бу Марказий банк бошқаруви қарори билан назарда тутилган. Ўзгартиришлар 13 мартдан кучга кирди. Гап нима ҳақида? ... 

Материал санаси 14.03.2025
19 мартгача ҚҲТБТда ходимлар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштирмаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи МЖТКга ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳаси давлат тилида тайёрланган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 13.03.2025
2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган. Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг: ... 

Материал санаси 11.03.2025
Энди янги ихтисослашган зоналар фақат махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ва саноат зоналари (СЗ) шаклида яратилади. Бу Президентнинг 04.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида назарда тутилган. Янги қоидаларга биноан «Наманган» МИЗ шу йилнинг ўзида ташкил этилади. Янги МИЗ ва СЗлар фаолияти шартлари - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 11.03.2025
ҚҲТБТда ўтган йил ёзда қабул қилинган «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЎРҚ-940-сон Қонунга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жарима санкцияларини қўллаш ва энергия таъминотидан узиб қўйиш шартларини, шунингдек айрим атамаларни, хусусан, «ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» атамасини аниқлаштиради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 05.03.2025
2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб баъзи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган: 1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони; 2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 28.02.2025
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан оширувчи коэффициентларни нафақат туманлар ва зоналар бўйича, балки фаолият турлари ёки кўчмас мулк объектлари бўйича ҳам табақалаштиради. Тафсилотлар ва солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг шарҳлари – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 28.02.2025
2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 28.02.2025
1 мартдан бошлаб миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар кучга киради. Хусусан, Меҳнат инспекцияси камерал текширувларни бошлайди, шунингдек, давлат кўчмас мулкини ижарага олиш ёки сотиб олиш тартиби ўзгаради. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтининг шарҳида: ... 

Материал санаси 24.02.2025
11 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 77-сон қарорини қабул қилди. Ҳужжат нафақат фойдаланилаётган атамалар сонини 26 тадан 15 тагача қисқартирди, балки факторингдан фойдаланиш орқали ташқи савдо операцияларида молиявий оқимларни оптималлаштириш учун янги механизмларни жорий этди. «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ташқи савдо операциялари иштирокчилари учун энг муҳим ўзгаришларни ажратиб кўрсатди: ... 

Материал санаси 20.02.2025
Regulation.adliya.uz сайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга сотиб олувчи корхоналар учун муҳим бўлган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 19.02.2025
Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги озиқ-овқат саноатида яна бир уюшма ташкил этишни ва 2027 йил 1 январгача озиқ-овқатга мўлжалланган барча турдаги ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этишни таклиф қилмоқда. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади: ... 

Материал санаси 17.02.2025
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрганишда давом этамиз. Улар ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан ташқари, «таътил пули»ни ҳисоблаш ва ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашга ҳам тааллуқли: ... 

Материал санаси 17.02.2025
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан ўртача иш ҳақини ҳисоблашга ўзгартиришлар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 13.02.2025
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан чет эл валютасида сотиб олинадиган турли хил активларни баҳолаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига тегишли бўлди – 4, 5 ва 7-сонли. Тафсилотлар – Buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 12.02.2025
МЧЖлар тўғрисидаги Қонунга 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун билан МЧЖ устав фондига нақд пулсиз ҳиссаларни баҳолаш тўғрисидаги 17-моддага қўшимча киритилди. Ўзгартиришлар 2025 йил 8 майдан кучга киради. Амалдаги қонунчиликнинг асосий қоидалари ва янги талабларни кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 12.02.2025
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олувчи, ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи, ташувчи, сақловчи, етказиб берувчи (тақсимлаш, реализация қилиш) ва истеъмол қилувчи хўжалик субъектларини сутканинг исталган вақтида текшириш ҳуқуқини олди. Бу 10.02.2025 йилдаги янги ПФ-20-сон Фармонда назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда. Ҳужжат 11 февралдан кучга кирди: ... 

Материал санаси 11.02.2025
Февраль ойида «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга муҳим ўзгартишлар киритилди. Улар 2025 йил 8 майдан кучга киради. Бизнес эътиборга олиши керак бўлган асосий янгиликларни кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 10.02.2025
Хўжалик жамияти иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида ўзаро корпоратив шартнома тузишга ҳақли. 07.02.2025 йилдаги янги ЎРҚ-1025-сон Қонун ушбу ҳужжатнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди. У шунингдек «унитар корхона» ва «қўшимча масъулиятли жамият» ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш, МЧЖ таъсис шартномаси ва унга киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ва бошқа масалаларни назарда тутувчи бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. ...