Қонунчиликдаги янгиликлар
Материал санаси 06.05.2026
Ўзбекистондаги 22 та компания Европа барқарор ривожланиш ҳисоботи стандартлари асосида жамият ва атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ошкор қилади. Қимматли қоғозлари «Тошкент» РФБда сотиладиган яна 50 та маҳаллий аҳамиятга эга компания ихтиёрий равишда шундай қилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «чора кўриш» ва кўнгиллиларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш топширилди. Қонун чиқарувчиларнинг фикрича, бу корхоналар экологик масъулиятли фаолият юритаётгани ҳақида сохта «маркетинг» таассуротини яратадиган «гринвошинг»ни йўқ қилиши керак. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 05.05.2026
Иссиқхона ва ишлаб чиқариш биноларида мазут, резина ва бошқа моддаларни ёқиш, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, буташ, бузиш ва кўчириб ўтказиш, сувни ифлослантириш, дарё қирғоқларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш тартибини бузиш ва бошқа шу каби ҳуқуқбузарликлар учун янги жарималар белгиланди. Шу билан бирга, жарима тўлаш зарарни қоплаш заруратидан озод қилмайди. Масалан, ташкилот ўз ҳудудидаги бута ёки дарахтларни ноқонуний равишда кесган. У зарарнинг 5-10 баравари миқдорида жарима тўлайди (ўсимлик турига қараб), шунингдек, зарарнинг ўзини ҳам қоплайди. Buxgalter.uz сайтида янги жарималарни кўриб чиқамиз: ... 

Материал санаси 01.05.2026
Тадбиркорлар учун имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги зарур маълумотларни қидириш бир неча баробар соддалаштирилади: ЯИДХПда имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ва янгилаш тартиби тасдиқланди ва кучга кирди. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 01.05.2026
ҚҲТБТда Соғлиқни сақлаш вазирининг «Электрон рецепт» тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу тўғри қарор деб ҳисоблаймиз. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 01.05.2026
Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини қисман қоплайдиган 17 та (!) низомни тасдиқлади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 30.04.2026
29 апрелдан бошлаб бухгалтерларни халқаро аттестациядан ўтказиш доирасида имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом кучга кирди. Табиийки, биз бундай ҳолатни ўтказиб юбора олмасдик – ҳужжатни buxgalter.uz орқали таҳлил қиляпмиз: ... 

Материал санаси 29.04.2026
Бу сафар кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар унчалик кўп эмас. Шунга қарамай, улар бор ва уларни ҳисобга олиш керак. Шундай қилиб, 2026 йил май ойидаги асосий янгиликлар шарҳи buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 24.04.2026
Марказий банк кассалар орқали валюта ҳисобварағидан нақд хорижий валюта кимга, қандай ҳажмда ва қандай шартларда берилишини аниқлаштирди. Янги қоида аллақачон кучга кирди. Батафсил маълумот buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 23.04.2026
«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги янги Қонун қабул қилинди – энди у эски 310-II-сон Қонуннинг янги таҳрири эмас, балки янги реквизитларга эга бўлган алоҳида қонунчилик ҳужжатидир. У 2026 йил 22 июлдан кучга киради. Ундаги бухгалтерлар учун муҳим ўзгартиришларни buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз: ... 

Материал санаси 21.04.2026
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди ва 17 апрелдан кучга кирди. Улар ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаш хизматлари учун тўловларни ЖШДСдан озод қилишни назарда тутади. Бундай хизматларни ДХШ асосида кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар эса – ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 20.04.2026
Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувга чек қўйиш ва коррупция хавфларини камайтириш бўйича илгари жуда кўп чоралар кўрилган... Шунга қарамай, Президентнинг 17.04.2026 йилдаги ПФ-63-сон Фармони яна янги чораларни назарда тутмоқда. Бу сафар давлат хизматчилари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотлар (ташрифлар ва чақирувлар) асосли ва асоссиз турларга ажратилди. Янгиликни buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз: ... 

Материал санаси 20.04.2026
Бир вақтнинг ўзида бешта кодексга – Фуқаролик, Солиқ, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 2026 йил июль ойидан кучга киради ва солиқ солиш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган. Айтиш мумкинки, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик ҳуқуқбузарликнинг аҳамиятини белгиловчи сўмдаги мезоннинг оширилиши ҳисобига енгиллашмоқда, дейиш мумкин. Солиқ тўламаганлик учун илк бор судланувчилар курсисига ўтирган шахсларга эса жавобгарликдан озод қилиниш имконияти берилмоқда. Бунинг эвазига фуқаролар ва мансабдор шахслар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда... Нималар ўзгарганини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз: ... 

Материал санаси 17.04.2026
Тадбиркорлик субъектлари жарима суммасининг фақат ярмини тўлаш, суммани пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш, агар суд жаримани ноқонуний деб топса, ҳар бир кечиктирилган кун учун фоизлар билан пулни қайтариб олиш имкониятига эга бўладилар. Бу Президентнинг 15.04.2026 йилдаги ПҚ-138-сон қарорида назарда тутилган. Ушбу нормаларнинг ҳар бири қачон кучга кириши ва бутун тизим амалда қандай йўлга қўйилишини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз. ... 

Материал санаси 16.04.2026
ПФ-246-сон Фармон бўйича Марказий банк Бошқаруви қарори билан тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидалари тасдиқланди ва 16 апрелдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 15.04.2026
Солиқ кодекси ва МЖтКга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи ставкасини ошириш ва муайян вазиятда қўлланиладиган маъмурий жарималар тўғрисида ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ... 

Материал санаси 15.04.2026
Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) – «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари» тасдиқланди (11.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3810-сон) ва 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Стандартни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча юридик шахслар (бундан жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) қўллайдилар. 2-сонли МҲМСнинг асосий янгиликлари ҳақида қисқача – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 14.04.2026
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда тажриба тариқасида божхона эркин омборининг янги шакли – бонд омборлари ташкил этилмоқда. Уларнинг фаолият юритиш хусусиятлари, солиқ солиниши ва товарларни бонд омборларидан реализация қилишда божхона тўловларини тўлаш тартиби – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 13.04.2026
ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4 та муҳим ўзгартириш киритилди. Бу сизга қай даражада таъсир қилиши мумкинлигини текширинг. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 13.04.2026
22.09.2021 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон ВМҚга тадбиркорларнинг хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилувчи тузатиш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 10.04.2026
«Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний фаолият юритиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 745-сон ВМҚ яна битта Вақтинчалик низом билан тўлдирилди. Бу сафар заргарлар (ишлаб чиқариш, чакана савдо) рағбатлантирилади. Янги Вақтинчалик низом ўтган йилнинг июль ойида қабул қилинган ПҚ-207-сон Президент қарорига мувофиқ уларга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди. Қайтариш шартлари ва схемаси – buxgalter.uz шарҳида: ...