2025 йил 1 апрель бухгалтер учун масъулиятли кун. Бу кунда қонунчиликда кўплаб ўзгаришлар кучга киради ва бу ўзгаришларни чуқур англаб олиш керак бўлади.
Улар орасида – солиқ қоидабузарликлари бўйича жавобгарликка тортишнинг янги тартиби, барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларининг ҚҚСга ўтиши, муқобил энергия учун «яшил» тарифлар, ногиронликни белгилаш механизмининг ўзгариши, электр ва газ учун режалаштирилган тариф ошиши ва бошқа кўплаб ўзгаришлар мавжуд.
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ...
Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади.
Ҳозирги вақтда 104 бандни ўз ичига олган рўйхат январдан 72 бандга қисқартирилади. ...
Президентнинг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини белгилайди. Аммо Фармон матнини диққат билан ўқиганда, ушбу чораларни қўллашнинг амалий жиҳатлари - баъзи мезонлар, муддатлар ва бошқа шартлар бўйича саволлар туғилади.
Бу масалалар бўйича «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ўз фикрини билдирди: ...
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПҚ-124-сон қарори билан Рамазон ҳайитини нишонлашнинг расмий санаси – 30 март, якшанба куни белгиланди. Бу март ойидаги, шунингдек I чорак, ярим йиллик ва йил учун иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz сайтида ўқинг: ...
ЭҲФ ва ЭТТЮХ расман бирлаштирилди: Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги 168-сон қарорида муайян вазиятлар учун ЭҲФ ва ЭТТЮХни бирлаштириш назарда тутилгани. Бундан ташқари, у алоҳида соҳаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон ВМҚда назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди тўлдирилди. Бу Марказий банк бошқаруви қарори билан назарда тутилган. Ўзгартиришлар 13 мартдан кучга кирди.
Гап нима ҳақида? ...
2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган.
Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг: ...
Энди янги ихтисослашган зоналар фақат махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ва саноат зоналари (СЗ) шаклида яратилади. Бу Президентнинг 04.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида назарда тутилган.
Янги қоидаларга биноан «Наманган» МИЗ шу йилнинг ўзида ташкил этилади.
Янги МИЗ ва СЗлар фаолияти шартлари - buxgalter.uz шарҳида: ...
ҚҲТБТда ўтган йил ёзда қабул қилинган «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЎРҚ-940-сон Қонунга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси жарима санкцияларини қўллаш ва энергия таъминотидан узиб қўйиш шартларини, шунингдек айрим атамаларни, хусусан, «ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» атамасини аниқлаштиради.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб баъзи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган:
1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони;
2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ...
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан оширувчи коэффициентларни нафақат туманлар ва зоналар бўйича, балки фаолият турлари ёки кўчмас мулк объектлари бўйича ҳам табақалаштиради.
Тафсилотлар ва солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг шарҳлари – buxgalter.uz шарҳида: ...
2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2025 йил 1 мартдан бошлаб миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар кучга киради.
Хусусан, Меҳнат инспекцияси камерал текширувларни бошлайди, шунингдек, давлат кўчмас мулкини ижарага олиш ёки сотиб олиш тартиби ўзгаради.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтининг шарҳида: ...
11 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 77-сон қарорини қабул қилди. Ҳужжат нафақат фойдаланилаётган атамалар сонини 26 тадан 15 тагача қисқартирди, балки факторингдан фойдаланиш орқали ташқи савдо операцияларида молиявий оқимларни оптималлаштириш учун янги механизмларни жорий этди.
«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ташқи савдо операциялари иштирокчилари учун энг муҳим ўзгаришларни ажратиб кўрсатди: ...
Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги озиқ-овқат саноатида яна бир уюшма ташкил этишни ва 2027 йил 1 январгача озиқ-овқатга мўлжалланган барча турдаги ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этишни таклиф қилмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади: ...
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрганишда давом этамиз. Улар ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан ташқари, «таътил пули»ни ҳисоблаш ва ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашга ҳам тааллуқли: ...